Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.
Интернетдан фойдаланиш мезони дунё аҳолиси ӯртасида жадал суръатларда ошиб бормоқда. Айниқса ижтимоий тармоқларга уланиш имконияти бӯлган мобил телефонлар чиққанидан кейин бу нарса гиёҳвандликка ӯхшаб қолди. Фойдаланувчини мажозий оламга жалб этиб, интернет гиёҳвандлиги хасталигига учратиш хавфи юқори бӯлган нарса виртуал фазодаги воқеа-ҳодисаларнинг жадал суръатда ривожланишидир. Бу ҳолат фойдаланувчининг таважжуҳини ӯзига қаратиб, уни виртуал фазонинг бир қисмига айлантиради.
Интернет гиёҳвандлигига чалинишни мавзулар бӯйича 5 турга ажратиш мумкин: Биринчиси, фойдаланувчиларни энг кӯп ӯзига жалб этадиган жинсий мавзуларга гиёҳвандлик. Иккинчиси, янги дӯстлар топиб реал ҳаётдаги бӯшлиқни тӯлдиришга уриниш гиёҳвандлиги. Учинчиси иқтисодий муносабатларга гиёҳвандлик. Бунда қимор ёхуд тижорат ишларига ружуъ қилинади. Тӯртинчиси маълумот тӯплаш гиёҳвандлиги. Бунда киши тезкор ва махфий маълумотларни топиш ва тарқатишнинг шайдоси бӯлиб қолади. Бешинчиси компютернинг ӯзига гиёҳванд бӯлиш. Яъни компютер ӯйинлари ва компютернинг ӯзи билан соатлаб машғул бӯлиш.Гиёҳвандликнинг бу тури фойдаланувчини секин-аста интернет гиёҳвандлиги сари етаклайди.
Ххххххххххххххххх
Ӯтган суҳбатларимизда қайд қилинганидек, интернет ӯз фойдаланувчиларига турли имконият, фаолият ва хавф-хатарни муҳайё этадиган фазодир. Бу янги технология инсонни муомала-муносабатнинг бутун оламни қамраб олувчи кенг тармоғига улайди. У ижтимоий ва шахсий ҳаётнинг турли қирралари, жумладан оилавий муносабатларга қатъий таъсир ӯтказиб, бу муносабатларни ӯзгартириш қобилиятига эга.
Бу технология ҳаётимизда шунчалик нуфуз пайдо қилганким, уни четлаб ӯтиш ёхуд бир четга супуриб ташлашнинг имконияти йӯқ. Шу сабабли унинг зарарларини иложи борича камайтириш учун оила аъзолари, айниқса ёшларни интернетдан тӯғри фойдаланиш руҳида тарбиялаш лозим. Ҳар бир мамлакат ёш авлодни тарбиялашга қаратилган таълимий, ижтимоий ва маданий дастурларида бу нуктага жиддий эътибор қаратиши керак.
Интернет Ғарбнинг модерн жамияти талаблари асосида ишлаб чиқилган динсизликни тарғиб қилувчи бир фазодир. Шу сабабли Ғарб кишисининг барча эҳтиёжларини қондиришга қаратилган нарсаларни бу мажозий фазодан пайдо қилиш мумкин. Куракда турмайдиган орзу-ҳаваслар ортидан қувиш Ғарб жамиятини ахлоқий ва маданий кризисга дучор айлади. Бу жараённинг тезлашувида эса интернетнинг ҳам роли катта.
Шу сабабли айтиш жоизким, виртуал фазо исломий жамиятга етказадиган хавф-хатарнинг асосийси, бу фойдаланувчининг зеҳнига Ғарб маданиятини олиб кириш йӯли билан ӯз диний ва миллий қадриятларини заифлаштириш, шунингдек оила асосларини синдириб ташлашдан иборат. Зеро, оила ахлоқий қадриятлар ҳимояланадиган ва авлодлар зеҳнига сингдириладиган энг ишончли мактабдир.
хххххххххххххх
Умуман олганда виртуал фазо зарарларини камайтириш учун қуйидагиларга риоя этиш тавсия қилинади: Биринчи ва энг муҳими, ӯзлари мажозий оламдан тӯғри фойдалана олиши ва фарзандларига ҳам тӯғри фойдаланишни ӯргатишлари учун ота-оналарнинг интернетдан тӯғри фойдаланиш малака ва маҳоратларини ошириш.
Иккинчиси, виртуал фазодан тӯғри фойдаланиш ишини маданият даражасига кӯтариш учун ОАВ ва таълим тармоқларида бу ишни етарлича таблиғ қилиш.
Учинчиси, фойдаланувчилар гуруҳининг диний, миллий ва маҳаллий қадриятларини эътиборга олган ҳолда мажозий оламдан тӯғри фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш.
Тӯртинчиси, оила аъзоларига интернетнинг зарарлари ҳақида аниқ, илмий асосланган фойдали маълумотларни етказишдан иборат.
Ота-оналарнинг фарзандларига виртуал фазодан тӯғри фойдаланишни таъкидлаш ва унинг устидан назорат қилишлари болалар учун ӯта самарали таъсир кӯрсатади. Шу сабабли бу эзгу имкониятдан фойдаланиш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим.