июн 29, 2017 10:19 Asia/Tashkent

737-қисм." Луқмон " муборак сураси 20-24-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Луқмон " муборак сураси 20-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَلَمْ تَرَوْا أَنَّ اللَّـهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَأَسْبَغَ عَلَيْكُمْ نِعَمَهُ ظَاهِرَةً وَبَاطِنَةً ۗ وَمِنَ النَّاسِ مَن يُجَادِلُ فِي اللَّـهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَلَا هُدًى وَلَا كِتَابٍ مُّنِيرٍ ﴿٢٠﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларни мукаммал қилиб берганини билмадингизми?! Одамлардан илмсиз, ҳидоятсиз ва ёритувчи китобсиз Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор. (Баъзи одамлар ўзларида ҳақиқатни исбот қилувчи илм бўлмаса ҳам, Аллоҳ ҳақида тортишаверадилар. Тўғри йўлга бошловчи ҳидоятчилари бўлмаса ҳам, Аллоҳ хусусида баҳслашаверадилар. Турли бўлмағур фикрларни айтадилар. Унга куфр келтирадилар. Унга ширк келтирадилар.) (20)

 Бундан олдинги оятларда Луқмони Ҳакимнинг фарзандига қилган эътиқод, ахлоқ ва ижтимоий мавзулардаги насиҳатлари ниҳоясига етди. Бу ояти каримада Луқмон насиҳатларидан олдинги мавзу, яъни Худошунослик мавзусига қайтилиб, барча инсонларга қарата  буюрилади: Аллоҳ ер ва осмонни яратиб, уларни сиз инсонларга хизмат қиладиган тарзда тартибга солди. Осмондаги Қуёш ва ой, Ернинг Қуёш ва ӯз ӯқи атрофида айланиши сиз инсонлар учун яшаш шароитларини муҳайё этади. Денгиз ва океанлар, ер ости ва ер усти бойликлари, қуруқликда ва сувда яшовчи турли ҳайвонлар, ӯсимликлар, дарахтлар ҳамда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларининг барча-барчаси сиз инсонларга хизмат қилади. Бу табиий ҳодисаларнинг айримлари бевосита инсоннинг ихтиёрида бӯлса, бошқалари эса Илоҳий тадбир ила аҳли башарга кӯмаклашиш мақсадида амал қилади.

Инсоннинг жисмоний эҳтиёжларини қондирадиган моддий неъматлардан ташқари Аллоҳ таъоло пайғамбарлар ва Илоҳий китоблар юбориш воситасида аҳли башарнинг маънавий ва руҳий эҳтиёжларига таважжуҳ қаратиб, унинг маънавий камолоти заминаларини муҳайё этади.

Аммо афсуслар бӯлсинким, тарих давомида ӯзларини ӯраб турган Илоҳий неъматлар учун шукрона келтириш ӯрнига  бирор-бир исбот-далилсиз Аллоҳга бадбинлик назари билан қарайдиган инсонлар ҳам бӯлган.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Инсон бутун борлиқнинг гултожидир. Осмон, замин ва улардаги барча мавжудот инсонга хизмат қилиш учун яратилган.
  2. Аҳли башар учун Илоҳий неъматлар фаровон ва ҳам моддий-маънавий, зоҳирий ва ботиний каби хилма-хилдир. Шундай экан одам фарзанди ношукурчилик қилишга ҳақлими?
  3. Баҳс-мунозара аҳли башарнинг илм ва ақли ёхуд самовий китоб ҳидояти асосида бӯлсагина жоиз.

 Энди  «Луқмон" муборак сураси  21-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّـهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا ۚ أَوَلَوْ كَانَ الشَّيْطَانُ يَدْعُوهُمْ إِلَىٰ عَذَابِ السَّعِيرِ ﴿٢١﴾ 

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса: «Йўқ! Биз оталаримизни ниманинг устида топсак, ўшанга эргашамиз», дерлар. Агар шайтон уларни дўзах азобига чақираётган бўлса ҳам-а?! (21)

 Бундай олдинги оятда буюрилган эди? Аллоҳ тӯғрисида иккиланаётганларнинг қӯлида аниқ далил ва мантиқ йӯқ. Бу ояти каримада буюрилади: уларнинг кӯплари учун асосий далил ота-боболарининг расм-русумларига риоя этишдир. Улар ӯтган аждодларининг нотӯғри эътиқодидан воз кечшни истамайдилар. Илоҳий ҳидоятга эргашиш ӯрнига ота-боболарининг нотӯғри удумларига эргашадилар. Аслида бу мантиқ нотӯғри ва шайтоний бӯлиб, уларни ҳам ота-боболари каби дӯзахга тортади.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Ӯтганларнинг расм-русумларига таассуб қилиб, уларга кӯр-кӯрона эргашиш  инсоннинг ақл-тафаккурини ҳақиқатни англашдан тӯсиб туради.
  2. Маданий ва бадиий меросни муҳофаза қилишда уларнинг ақл ва динга зид эмаслигига эътибор қаратиш лозим.
  3. Шайтон инсонни доимий равишда ботил йӯлларга даъват қилаверади.

 

Энди  «Луқмон" муборак сураси  22-24-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 

وَمَن يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّـهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىٰ ۗ وَإِلَى اللَّـهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ ﴿٢٢﴾ وَمَن كَفَرَ فَلَا يَحْزُنكَ كُفْرُهُ ۚ إِلَيْنَا مَرْجِعُهُمْ فَنُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُوا ۚ إِنَّ اللَّـهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ ﴿٢٣﴾ نُمَتِّعُهُمْ قَلِيلًا ثُمَّ نَضْطَرُّهُمْ إِلَىٰ عَذَابٍ غَلِيظٍ ﴿٢٤﴾

 

Бу ояти  карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур. (Биз «ишончли арқон» деб таржима қилган маъно оятда «ал-урватул вусқо» деб келган. «Вусқо» ишончли дегани, «ал-урвату» деб эса, тоққа осилиб чиқиладиган арқонга айтилади. Демак, бу дунёда олий мақсадга эришиш баланд тоғ чўққисига чиқиш деб олинса, Ислом динини тутиш ўша чўққига чиқиш учун узилмайдиган, ишончли арқонни маҳкам тутишга ўхшар экан. Чўққига чиқмоқчи бўлган одам, энди арқондан кўнгли тўқ бўлаверсин. Бу ёғи ўзига боғлиқ, ҳаракат қилса, чўққига албатта чиқади. Шунинг учун аввал-бошдан унга иймон келтириб, у нозил қилган Қуръонга эргашавериш керак.) (22) Ким куфр келтирса, унинг куфри сени хафа қилмасин. Қайтишлари фақат Бизгадир. Бас, Биз уларга нима амал қилганлари хабарини берурмиз. Албатта, Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ўта билгувчидир. (23) Уларни бир оз ҳузурлантирурмиз, сўнгра қаттиқ азобга мажбур қилурмиз. (24)

Бу ояти карималарда Илоҳий даъватга муносабат масаласида одамлар икки гуруҳга ажратилади:

Биринчи гуруҳ бутун вужудлари билан Аллоҳга талпиниб, Унга, ёлғиз Унгагина таслим бӯлишади.

Икинчи гуруҳ саркашлик қилиб, Аллоҳга куфр келтиришади.

Биринчи гуруҳ Аллоҳнинг мустаҳкам ҳидоят арқонига ёпишиб, тӯғри йӯлни топиб, эзгулик ва ӯзгаларга эҳсон қиладиган бӯлишди. Яхшиликларининг мукофоти уларга мунтазир.

Аммо иккинчи гуруҳ ҳатто дунё лаззатлари ичра ғарқ бӯлишсада, охир-оқибат дунё ва охиратда қийинчиликларга гирифтор бӯлишади.

Ул ҳазратга озор берганликлари учун кофирларнинг бало-қазога гирифтор бӯлишидан Аллоҳнинг Расули қувонмас эдилар. Балким, Расулуллоҳ доимо уларга ғамхӯрлик қилар, уларнинг тӯғри йӯлдан адашаётганларини кӯриб ғам-ғусса чекар эдилар. Аммо, афсуски, улар куфр йӯлини танлашган эди ва Пайғамбар уларни Аллоҳга иймон келтиришга мажбур қилолмасди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Бутун борлиқдаги барча мавжудот Аллоҳнинг итоатида бӯлиб, Аллоҳ уларни биз инсонларги хизмат қилдираётган экан нега биз Аллоҳга таслим бӯлмаймиз?
  2. Инсон дунёда ӯзининг мавқеъ-мартабасини ҳимоялаш учун бирор-бир шахс ёхуд ашёга суянади. Аммо мӯмин кишиларнинг ёлғиз суянчиғи Аллоҳдир.
  3. Дунёнинг келажагини ӯйлаган ҳолда ӯзимизнинг ҳаёт йӯлимизни танлашимиз лозим. Токим умримиз поёнида ёмон оқибатларга гирифтор бӯлмайлик.