июл 03, 2017 14:37 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари
    Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 4-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 30-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 25- кунидир.

Бундан 67 йил муқаддам, 1950 йилнинг 25 июн куни Американинг қутқуси билан Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилди. Аммо БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолютсияси асосида  яна ӯша Америка ва   15 та мамлакатЖанубий Кереяни ҳимоя қилиш учун  ӯз қуролли кучларини минтақага юборишди.

Америка кучлари Жанубий Корея қӯшинлари билан биргаликда Шимолий Кореянинг ҳужумини қайтариб, ҳатто бу мамлакатни ишғол қилишга эришдилар. Аммо урушга Хитой қӯшинлари аралашгач, Шимолий Корея Америка ишғолидан омон қолди.

Шимолий ва Жанубий Корея ӯртасидаги рақобат бугунги кунгача давом этмоқда. Аммо ҳар икки мамлакат аҳолиси ӯзаро бирлашишни орзу қилади.

Хххххххххххх

Бундан 29 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 4-куни  Эронга нисбатан юклатма 8 йиллик урушнинг сӯнгги кунларида босқинчи Саддомнинг қирувчи самолётлари Эрон Ислом Жумҳуриятининг Мажнун оролидаги кучларига химиявий бомбалар ташлашди. Бу ғайриинсоний ёвуз амал натижасида юзлаб эронлик йигитлар шаҳид ва мажруҳ бӯлишди.

Саддомнинг босқинчи армияси 8-йиллик юклатма уруш жараёнида камида 200 мавридда химиявий бомбалардан фойдаланиб,  Эрон ҳарбийлари ва тинч аҳолиси ҳисобидан 30 минг нафарни ана шу оммавий қирғин қуроллари воситасида шаҳид ва ногирон айлади. Аммо Ғарб давлатлари бу ғаддор режимнинг оммавий қирғин қуролларидан фойдаланишининг олдини олиш учун бирор-бир чора кӯрмадилар. Зеро Саддомнинг асосий ҳомийси Ғарб давлатлари эди.

Ххххххххххххххххххххх

1991 йилнинг 25 июн куни, яъни бундан 26 йил илгари Хорватия Югославия федератсиясидан ажралиб чиқиб, ӯзининг мустақиллигини эълон қилди. Биринчи Жаҳон уруши тугагач, 1918 йили Сербия, Хорватия ва Словакия каби подшоҳликлар вужудга келиб, улар 1929 йилдан бошлаб битта ном билан Югославия деб атала бошлади.

Югославияда доимий равишда серблар бошқа миллатларга қараганда афзалликларга эга эдилар. Бу нарса мамлакатда яшовчи бошқа миллатлар, жумладан хорватларга ёқмас эди. Улар бир неча маротаба сербларга эътироз билдиришди.

Совет Иттифоқи парчалангач, миллий озодлик ҳаракатлари авж олди. Хорватлар референдум ӯтказиб, мамлакатларининг мустақиллигини эълон қилишди. Югославия армияси бу янги давлатга бостириб кирди, аммо Ғарбнинг аралашуви билан орқага чекинишга мажбур бӯлди.

 

Ёрлиқ