Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Форс ва араб тилларининг алоқалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Айтиш лозимки, бугунги форс тили ҳануз ҳам аждодлари тили асосида ривожланганини инкор этолмайди ва ундаги айрим сўзлар уч минг йилдан ҳам кўпроқ бўлган олдинги орийлар қавмлари тилларида мавжуд бўлган сўзлардан олинган. Ушбу тилдаги айрим мафҳумлар Ҳинд-Европа тилларидан олинган. Форс жумлаларида аввал исм ва кейин феъл келади. Сўзлар тузилмаси ушбу тилда ўтган даврларда бўлгани каби Ҳинд-Европа тиллари тузилмасига ўхшаб кетади. Форс тилига қўшилган суффикс ва префикслар унинг грамматикасида айрим ўзгаришларни ҳам юзага келади.
Эрон платосига эронлик қавмлар кириб келганларидан кейин бошқа тиллар билан эронлик қавмлар тилларининг қўшилиш жараёни бошланади. Буюк Ахамонийлар империяси ташкил топишидан олдин Байнаннаҳрайн қавмларининг тили бўлган ором тили ўша қадимги даврда оммавийлашган тиллардан бири эди.
Ахамонийлар империяси даврида биринчи бор халқларнинг турли тил ва хатлари ўзаро яқин алоқага эга бўлишади ва турли қавмлар ўрталарида тил тажрибаларини алмашиш имкони юзага келади.
Юнон тили ҳарбий ва маданий алоқалар орқали Эрон ва Юнон халқлари ўртасида Искандардан олдин танилган эди. Кейинчалик Искандардан сўнг қудратга етган ҳукмдорлар даврида юнон тили ором тили ўрнига расмий тилга айланади.
Қўлга киритилган ҳужжатлар асосида маълум бўлишича, эронлик қавмлар ўзларининг хос тилларига эга бўлишган ва ушбу тилларни доимий тарзда сақлаб келишган. Аммо улар воқеликни идрок этишлари боис давлат идоралари учун адабий ва расмий бир тилни қабул қилишган. Зеро ушбу мукаммал расмий тил орқали халқаро миқёсда алоқалар ўрнатиш имкони осонроқ бўларди.
Ахамонийлар ва Ашконийлар даврида эронча ва маҳаллий тиллар ҳисобланган қадимий форс, паҳлавий ва дари тиллари расмий бўлган ором ва юнон тиллари билан ёнмаён ишлатиларди.
Эронлик халқлар кундалик ҳаётлари ҳамда кўча ва бозорларда ўзларининг маҳаллий тилларида сўзлашарди.
Сосонийлар даврида дарбор ва расмий тил паҳлавий тили ҳисобланарди ва олдинги даврларга хилоф равишда расмий тил бегона тиллардан сайланмаган эди. Албатта, бегона тиллардан асарларни таржима қилиш анъанаси Ахамонийлар даврида бошланган эди. Сосонийлар даврида ҳам ушбу анъана давом этади. Ушбу таржималар баракати туфайли Юнон маданиятининг инқирозидан кейин мазкур маданиятнинг юксак ютуғлари сақланиб қолади. Исломдан кейин ушбу маданий ютуқлар паҳлавий тилидан арабчага таржима қилинади ва кейинчалик Европа тамаддунига йўл топади.
Эронликлар Ислом даврининг биринчи асрларида кенг масоҳатга эга бўлган Ислом оламида асосий алоқа ўрнатишга хизмат қилувчи ҳамда маданий фаолиятлар учун пухта ва мустаҳкам мавқега бўлган тилга эга эмас эдилар. Паҳлавий тили дарбор ва дин тили бўлгани ҳамда ёзиш ва сўзлашда мураккабликларга эга бўлгани боис халқаро тилга айланиш учун тайёр эмас эди. Эронлик халқаро миқёсда ушбу тилдан фойдалана олишмасди. Шу сабабдан эронликлар ўзларининг адиб ва донишмандлари орқали бадавий ва оддийроқ бўлган арабча хати ва тилини Ислом олами миқёсида қабул қилишади ва кейинчалик уни халқаро майдонда маданий фаолиятлари учун ишлатишади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Ҳижрий тўртинчи ва бешинчи асрларда яшаган эронлик буюк донишмандлардан бири Абу Райҳон Беруний Хоразмда дунёга келган эди ва унинг хоразмча тили Эрон тилларининг бири ҳисобланарди ва у ўзининг она тилини дунё фанларини баён этишда қодир эмаслигини айтган эди. Берунийга кўра, хоразмча тилда агар бирон фан ёзилса, ҳайратланрли кўринарди. У хоразмчадан ташқари арабча, форсча, санскрит, сурёнча ва юнонча тилларни биларди ва ушбу тиллардан кенг тарзда фойдаланарди.
Исломдан кейинги биринчи асрларда араб ва форс тиллари йирик исломий шаҳарларда ёнмаён ишлатиларди. Масалан, Басра ва Куфа шаҳарларида аксар одамлар арабча ўрнида кўпроқ форсча сўзлашарди ҳамда ушбу икки шаҳарга ўхшаган кўплаб шаҳарларда одамлар асосан икки тилда суҳбат қилишарди. Эронликлар араб тили билан ошно бўлганликларидан кейин Ашконийлар даврида юнонча тилини ўрганишгани каби зудлик билан ушбу тилни ҳам ўрганишади. Ушбу даврларда бўлган фарқлар шундан иборатки, эронлик араблардан кўра юқори ва мураккаброқ бўлган маданиятларга эга эдилар ва маданиятда яратишда ҳам араблардан анча кенг ва илғор тажрибаларга эга эдилар.
Араб маданияти кўпроқ оғзаки маданияти эди ва араблар илм ва маорифни ёзишда, қайд этишда ва сақлаб қўйиш учун унчалик қизиқиш кўрсатмас эдилар. Уларга оғзаки нақл ва ривоят этиш ва шу йўл билан бир кишидан бошқа кишига ўтказиш кўпроқ аҳамият касб этарди.
Ливанлик ёзувчи Журжи Зайдон “Ислом тамаддуни тарихи” китобида шундай ёзган эди:”Эронликлар ҳатто араб тили ва луғатига тааллуқли фанларда ҳам, ушбу тилга бегона ҳисобласаларда, яна энг пешқадам устозлар сафларида ўрин олишган эдилар. Араб луғатига доир ёзилган биринчи китоб ҳам Хуросондан сарчашма олган. Араб тилининг грамматикаси ҳам форс халқидан бўлган машҳур донишманд Сибавайҳ Шерозий томонидан ёзилган. Кейинчалик “Араб адабиёти” номи билан машҳур бўлган китоблар ҳам эронлик донишмандлар томнидан ёзилган.
Ҳижрий тўртинчи асрда яшаган машҳур эронлик географ Муҳаммад бин Аҳмад Мағдасий исломий юртларнинг ҳаммасини кезиб чиққан ва китобларида ушбу сўзларни таъкидлаган: “Хуросонликлар энг сара ва холис бўлган араб тилида сўзлашарди. Кембрижда чоп этилган “Эрон тарихи” китобида шундай ёзувларни кўрасиз: “ Эронликлар асосий таржимон ва ёзувчилар сифатида араб адабиётининг юзага келтиришда салмоқли ҳисса қўшишган ҳамда арабларнинг кўплаб ёзувчи ва донишмандлари эронлик эдилар.”
Ҳижрий йилнинг биринчи асрларида форс тилидан кўп сўзлар араб тилига ўтади ва араб тилидан форс тилига ва шу тариқа ушбу тилларнинг ўзаро алоқалари кенгаяди. Араб шоирларидан бири Жоҳиз Уммоний ҳақида шундай ёзган эди: “ бу шоир Ҳорун Аррашид васфида шеър ёзган ва у ёзган шеърнинг ҳамма қофиялари форсчадир.”
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.