Биз билан Эронга келинг
Маривон тумани
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Курдистон вилояти маркази Санандажга тегишли баланд тоғлар икки тизма тоғлардан иборат бўлиб, ўзларида мавжуд кўплаб чўққилари билан мазкур минтақага тоғли об-ҳавони бахш этишган ҳамда чорвачилик, қишлоқ хўжалик ва атроф муҳитдан сайёҳлик ва бошқа соҳалардан унумли фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишган.
Курдистон вилоятининг кўплаб табиий сайёҳлик жойлари ўртасида муҳим бўлган “ Обидар” йирик ўрмон паркини мисол келтириш мумкин. Мазкур парк Санандажга яқин бўлган Обидар тоғи этагида жойлашган ва 1300 гектар масоҳатга эгадир. Айтиш лозимки, майдон жиҳатидан “Обидар” ўрмон парки минтақанинг энг йирик паркларидан бири ҳисобланади. Ушбу паркда дам олувчилар учун барча шароитлар яратилган. Турли спорт майдонлари, кутубхона, масжид, ресторан, кинотеатр ва гўзла табиий манзаралар шулар жумласидандир.
“Обидар” тоғидан кўплаб булоқлар 2500 метрлик баландликдан пастга қараб оқишади ва тоғ этагида жойлашган кўплаб боғлар ва экинзорларни сув билан таъминлашади. Санандаж аҳолисининг ичимлик сувлари ҳам ушбу булоқларнинг сувлари ҳисобидан таъминланади.
Курдистон вилоятида иқлим шароити ҳамда сув манбаларининг кўплиги тоғли минтақа ва қишлоқларда ўзига хос меъморчилик билан уйғунлашган ва узоқ ўтмишдан бери яратиб келинган ва яратилаётган ушбу ажойиб ва мислсиз меъморий манзаралар ҳар бир кўрувчини ўзига маҳлиё этади.
Маривон тумани шимол ва ғарбдан Ироқ юрти билан чегарадошдир. Маривон шаҳри мазкур туманнинг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1272 метрлик баландликда жойлашган. Курдистон маркази Санандаж шаҳрининг ғарбидан Маривон шаҳригача бўлган масофа 128 километрни ташкил этади.
Маривон туманида ёмғиргарчиликнинг йиллик мезони 750 миллиметрни ташкил этади ва Эронда энг кўп ёмғир ёғадиган минтақалардан саналади. Шу ёмғиргарчиликлар туфайли минтақанинг баланд тоғлари, тоғ этаклари, дашт ва водийлари турли ўсимлик ва ўтлар билан қопланган. Унчалик баланд бўлмаган тоғлар ҳамда ундаги пастлик ва баландликларидан ёмғиргарчиликнинг кўп бўлгани боис сувдан тўла дарёлар вужудга келишган ва ушбу дарёлар тоғлар остида жойлашган водий ва минтақаларга қараб оқишади. Ушбу дарёларнинг сувлари ям-яшил жойлар ҳамда гўзал ва ҳайратланарли табиий манзараларни вужудга келтиришган.
Иқлимнинг муносиблиги мазкур минтақаданинг тоғли ҳудудларида мислсиз ўрмонларнинг юзага келишига ҳам сабаб бўлган. Ўрмонлар яратган жозибали манзаралар ҳар бири кўрувчининг диққатини ўзига тортади. Ушбу ўрмонларда ўсадиган асосий дарахтларни ёввойи нок, янғок, бодом, заранг, писта ва бошқа турли дарахтлар ташкил этишади.
Ўсимликлар билан қопланган ерлар Маривоннинг шимоли-шарқидан жануби-шарқигача тарқоқ ҳолда минтақанинг шарқий этакларигача бўлган жойларни ўз ичига олади. Ўрмондан иборат ерлар эса мазкур минтақада қарийб 200 минг гектарни ташкил этади. Курдистон вилояти ўрмонларининг 60 фоизи ҳам ушбу ўрмонлардан иборатдир. Маривон ўрмонларининг манзаралари Заривор кичик кўли билан биргаликда Маривон шаҳрига ажойиб кўриниш бахш этган. Маривон шаҳри тоғ этагида ва кенг даштлар ёнида жойлашган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Маривоннинг иқтисодий ҳаёти узоқ вақтлардан бери табиий манбалар, ўрмонлар ва ўтловларга таяниб келган. Шу сабабдан чўпонлик, чорвачилик ва ушбу соҳанинг маҳсулотлари Курдистон аҳолисининг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Минтақанинг айрим жойларида эса зироатчилик, боғдорчилик ва халқ амалий санъати ҳам кенг ривожланган. Бугунги кунда ҳам мизкур минтақанинг муҳим иқтисодий фаолиятлари қишлоқ хўжалик ва чорвачилик, полиз маҳсулотлари, тутун ва тамакига ўхшаган наботот саноати, дуккакли маҳсулотлар ишлаб чиқаришлардан иборатдир.Халқ ҳунармандчилик санаътида гилам тўқиш ҳам минтақада кенг ривожланган ва аҳоли учун даромад келтирувчи соҳалардан бири ҳисобланади.Айтиш жоизким, Маривон Курдистон вилоятининг муҳим бир қисми бўлиб, узоқ тарихий ўтмишга эга бўлиши билан биргаликда асрлар давомида ўзига хос маданият ва тамаддунга ҳам эга бўлган. Мазкур минтақада сақланиб қолган тарихий ёдгорликлар айтган сўзларимизга далил бўла олади.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.