июл 06, 2017 12:38 Asia/Tashkent

Исломий мамлакатлар телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммити, исломий филмлар бозорининг еттинчи даври, оммавий ахборот воситалари технологияси ва тажҳизотларининг олтинчи кўргазамаси исломий телеведения ва радио уюшмаси тармоқларининг раҳбарлари ва Исломий мамлакатлар телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммитида келган меҳмонларнинг ҳузур топишлари билан ислом оламининг маданий пойтахти бўлмиш Муқаддас Машҳад шаҳрида ўз ишини бошлади.

Исломий мамлакатлар телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммити, исломий филмлар бозорининг еттинчи даври, оммавий ахборот воситалари технологияси ва тажҳизотларининг олтинчи кўргазамаси исломий телеведения ва радио уюшмаси тармоқларининг раҳбарлари ва Исломий мамлакатлар телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммитида келган меҳмонларнинг ҳузур топишлари билан ислом оламининг маданий пойтахти бўлмиш Муқаддас Машҳад шаҳрида ўз ишини бошлади. Бу бозорда 20 мамлакатдан 137- та муассаса ва телеведения  каналлари ўз маҳсулотларини тавсия этувчи ва 30-та телевизион каналлари эса харидор унвонида ҳамда 400 нафар ислом дунёсининг телевидения ва радио уюшмасига аъзо ташкилотлар ва каналларнинг ходимлари ва раҳбарлари унвонида  иштирок этишди. Бу саммит ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида Машҳад шаҳрининг сайланиши муносибати билан мазкур шаҳарда ўтказилди. Исломий конфренция ташкилотига боғлиқ бўлган илмий, маданий ва таълимий ташкилот  исломий 57 мамлакатнинг аъзолиги билан муқаддас Машҳад шаҳрини милодий 2017 йили Осиёда ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида сайлади. Милодий 2017 йилда ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида Машҳадур-Ризо шаҳрининг сайланишини эътиборга олган ҳолда, бу даврда исломий филм бозори ва исломий телеведения ва радио саммитида қатнашиш учун исломий мамлакатлар томонидан кенг истиқбол этилди. Муқаддас Машҳад шаҳрининг ижтимоий, мазҳабий, маданий масаласи ҳамда тарихи мусалмонларнинг аксарияти учун жозибали ва қизиқарлидир. Шунинг учун бу муқаддас шаҳар билан ислом дунёсини яқиндан ошно этиш учун ушбу фурсатдан унумли фойдаланиш лозим. Бу саммитда унлаб исломий мамлакатлардан 400 нафар хорижий меҳмонлар иштирок этишди. Исломий телевидения ва радио тўққизинчи саммитининг хорижий ва ички меҳмонлари учун қизиқарли дастурлар тайёрланган. Булар жумласидан Имом Ризо алайҳиссалом пок ҳарамини зиёрат қилиш ҳамда Машҳадур-Ризо шаҳарининг туристик имкониятларини таништириш учун Муқаддас Машҳад шаҳрида саёҳат қилиш учун иштирок этиш дастурларига ишора этиш мумкин.      

Исломий филмларнинг еттинчи бозори ва оммавий ахборот воситаларининг технология ва тажҳизотларининг олтинчи кўргазмаси исломий телеведения ва радио уюшмаси каналларининг раҳбарлари ва исломий мамлакатлар телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммитининг меҳмонлари ҳузур топишлари билан Машҳадда ўтказилди Эрон, Ироқ, Ливан, Афғонистон, Ҳиндустон, Туркия, Италия, Яман, Баҳрайн, Арабистон, Фаластин, Англия, Сурия, Покистон, Озарбойжон, Нигерия, Бангладеш, Миср, Уммон ва Қувайт ўзларининг 800-та янги телевидения асарларини бу бозорга қуйишди. Бозорни ташкил этувчилар исломий телеведения ва радио ҳамда оммавий ахборот воситаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятларини янада кенгайтириш учун барча шароитни муҳайё этишган деб фикр билдиришди. Исломий филм бозорининг раиси исломий каналлар учун европалик бозорларнинг маҳсулотлари жозибали эмаслигини таъкидлаш зимнида, бу бозорда исломий маҳсулотлар сотувга қуйилади ва исломий каналларнинг эҳтиёжларини таъминлайди деб айтди.

Муҳаммад Али Ануша исломий фильм еттинчи бозорининг очилиш маросими ва оммавий ахборот воситаларининг технология бўйича кўргазмасида қилган ўз нутқида етти даврдан бери исломий фильм бозори исломий телеведения ва радио уюшмаси маҳсулотларининг саммити билан ҳамзамон ўтказилмоқда ва уюшма томонидан ишлаб чиқарилган дастурлар ва филмларни таништириш билан шуғулланади деб фикр изҳор этди. У ўз фикрининг давомида ислом душманлари урушдан умидсизланиб исломий мамлакатларга қарши оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан баҳра олиш билан     совуқ урушни бошлашган ва катта сармоя сарфлашлари билан дунё аҳлига мусалмонлардан нотуғри чеҳрани вужудга келтириб таништиришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб қўшимча қилди.

Исломий филмлар бозорининг раиси бу йиғилишлар исломий мамлакатлар учун ижобий ва катта мувафаққиятлар келтиради деб умидворлик изҳор этди.  Ануша 2017 йилда ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида муқаддас Машҳад шаҳрининг сайланиши ва ушбу шаҳарда хорижий меҳмонларнинг кенг кўламда ҳузур топишларига ишора этиб, минтақа ўзгаришларига уюшма аъзоларининг каналлари ва муассасаларнинг ишлаб чиқарган маҳусулотлари ва дастурларининг кўзга ташланадиган таъсири ушбу кўргазмада учта нарсага, ишлаб чиқариш маҳсулотларида ваҳдат, муқовимат ва пок исломга жиддий аҳамият қаратилган деб айтди. Таъкидлаш жоизким, бу йиғилиш даврида иштирок этганларнинг сони биринчи бозорга нисбатан уч баробарга ва ҳатто олдинги даврга қараганда 50 фоизга ошган.  Кайфият нуқтаи назаридан ҳам намойиш этиш дастурларида кўзга ташланадиган мизонда ўзгаришлар вужудга келган. Бунга қўшимча, оммавий ахборот воситалариинг технологиялари ва фильм бозори учун вужудга келтирилган фазо олдинги даврларга қараганда кенг ва тасирли эди. Бу кенг ривож-равнақ топиш эса исломий филмлар ва уларнинг маҳсулотларини сотиш, тақдим этишнинг ривож-равнақ топишидан далолат беради.