июл 06, 2017 14:42 Asia/Tashkent

Бугун эса сиз билан ривоятчи ва тамошачи ӯртасидаги алоқа ҳақида сӯзлашамиз

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

 Азиз тингловчилар,  бир неча дастурларимизда ривоятчилик ва унинг оғзаки ва қӯлёзма манбалари ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Бугун эса сиз билан ривоятчи ва тамошачи ӯртасидаги алоқа ҳақида сӯзлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Ривоятчиликда тамошачи ва ривоятчи ӯртасида яқин алоқа мавжуд. Гоҳида ривоятчи ӯзидан бирон -бир гап ё сӯзни қӯшиб ривоятини давом этаверади. Гоҳида эса шеър ёки бирон- бир латифани достонни ривоят этиш давомида нақл этади. Ривоятчи диққат -эътибор билан  тингловчини унинг андиша ва фикрини тинглашга мажбур этади. У тамошочига қаҳрамон ва шахсиятларни тажассум этади. Масалан гоҳида у достон қаҳрамонини шу даражада мақтаб ривоят этадиким унинг боши еттинчи осмонга етади. Ривоятчи катта тахайюл этиш қудратига эгадир. У андишаларда турли тасвирлар вужудга келиши учун кӯп сайъ -ҳаракат қилади. Ривоятчи тингловчиларни достоннинг мавзӯ -мундарижасига диққат-эътибор қаратишга ундайди.

Эрон халқ оғзаки адабиётининг буюк тадқиқотчиси доктор Муҳаммад Жаъфар Маҳжуб шундай фикр билдиради: "Кимки достонларни ривоят этиш ва ривоятчилик маҳоратига эга бӯлишини истаса,  кӯп йиллар давомида ривоятчилик қилиши лозим ва ӯзи танлаб олган муршид ёки устод назорати остида ӯз маҳоратини юксалтириши лозим. Айни ҳолда у жуда доно бӯлиши ва халқнинг истак -хоҳишини урганиши лозим. Тамошочининг диққат -эътиборини ӯзига жалб этиш ва уни ҳаяжонга келтириш учун қудратли ақл ва зеҳнга эга бӯлиши даркор. "

Ричоятчилик санъати драма ва бошқа театр жанрига ӯхшамайди ва тамошочилар мавзӯларни уз дунёқарашларидан келиб чиқиб баҳо беришади. Ривоятчи таълим бериш ёки мавзуни мажбурлаб тушунтиришга ҳаракат қилмайди.  Ривоятчи осонлик билан бир мавзӯдан бошқа мавзӯга ӯтади ва тамошочини ғам -қайғудан хурсандчиликка етаклайди. Унинг мақсади халқни хурсанд қилишдан иборат бӯлиб бу нарсани мақсад билан амалга оширади.
Ривоятчи ӯз устоди ва муршидидан ҳаяжонга келтирадиган  сӯзларни ӯрганади. Унинг диққат -эътибори тамошочига қаратилади. У ҳақиқатга эътибор бермайди.  Бир неча маротаба нақл этилган достон катта маҳоратга эга бӯлган ривоятчи томонидан нақл этилганида достон ўзига янгича ранг тус олади.

Ривоятчининг ҳаракат ва товушининг ҳар бири   махсус бир маъно ва мақсадни билдиради. Масалан, достонни ривоят этган вақтида ривоятчи бирданидан ўз қўллари билан қарсак чалади ва бу ҳаракат эса шундай маънони билдирадиким бирон-бир ҳодиса ёки воқеа юз бериши мумкин. Гоҳида ривоятчининг чин дилдан ҳиссиётга берилиб кетиши ва нола билан ривоят қилиши бирон-бир воқе юз бераётганини билдиради.

 

Азиз тингловчилар, юқоридаги сўҳбатимизни келгуси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса сиз билан биргаликда “Яхшилик қадрини биладиган Фаромарз” қиссамизнинг давомини эшитамиз.

Ўтган дастуримизда айтган эдикки Подшоҳ қизини етти куну кеча тӯй қилишди. Ундан сӯнг улар 50 туя қийматли буйумлар, унта қул ва унта канизак билан бошқа маҳалга етгунга қадар йӯл кезишди.
Фаромарз деди:  Энди қуллар кӯп бӯлишидан хотиржамъ бӯлдим. Уша ерда дам олиш учун тӯхталишди. Фаромарз ҳаргалгидек юклар устида чузилиб дам олди. Бирданидан узоқда қӯлида одамнинг бошини кутариб келаётган одамни курди. Бу одам яқинлашиб бошни юклар устида ташлади. Фаромарз ӯз қиличини олиб унинг бошини кесиб ташлашга ӯринди. Аммо қилич унинг бурнига тегди ва буруннинг бир қисми ерга йиқилди. Фаромарз зудлик билан кесилган буринни ердан олиб ӯз чунтагига солди.  Тонг отиши билан улар шаҳарнинг дарвозасига етиб келишди. Қаравул шаҳар дарвозасини очиб юклар устида кесилган подшоҳ ӯғлининг бошни кӯриб қолди. Улар Фаромарзни ушлаб қӯлларини боғлаб подшоҳ олдига олиб боришди ва айтишди:  Бу шахс подшоҳнинг ӯғлини ӯлдирган.
Подшоҳ ҳам уни қатл этишга бӯйруқ берди.
Фаромарз деди:  "Мен ҳеч кимни ӯлдирганим йӯқ. Аммо подшоҳ ӯғлининг қотилини топиб беришим мумкин. Аммо подшоҳ  шаҳар  аҳолиси унинг кӯз олдидан утишларига буйруқ беришини сӯради. Ҳама келишди,  аммо Фаромарз булар қотил эмаслар деб айтди. Ҳали бир киши қолган деб айтди.