август 09, 2016 14:24 Asia/Tashkent

Луристондаги шаршаралар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  Луристон вилоятида йирик ва сувдан тўла дарёларнинг мавжудлиги уларнинг жараёнлари йўлида  ва вилоят қоялари қўйнида  ўзига хос бўлган кўплаб шаршараларни яратган.

Ҳозирги вақтда Луристон вилояти кенглигида 50тадан кўпроқ катта ва кичик шаршаралар мавжуд ва уларнинг асосийлари мазкур вилоят дарёларининг  йўлида жойлашган. Бу ўртада “Шивий” шаршараси, олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, Эроннинг энг гўзал шаршараси номини олган. “Шивий” ё  “Таларанг” шаршараси  Дуруд туманининг жанубида ва Шивий қишлоғининг атрофида жойлашган. “Шивий” гўзал ва кўнгилочар шаршара бўлиб,  ғордан чиқиб, баланд тоғ сатҳидан пастга оқади. Мазкур шаршаранинг баландлиги 100 метрни ва кенглиги эса 40 метрни ташкил этади ва ўзининг атрофида беназир бўлган табиат манзараларини яратган.

Луристон вилоятининг ўзига хос бўлган табиати билан биргаликда  мазкур минтақада турли  ва ягона бўлган жонварларни ҳам кузатиш мумкин. Бунга кўрбалиқ ва бошқа ноёб жонварлар  мисол бўла олади. Кўрбалиқ на фақат Эронда, балки  бутун дунёда ҳам кам  учрайдиган мавжудотлардан ҳисобланади.  Бу жонвар Луристон вилоятида жойлашган  ғорда  яшайди ва дунёнинг биринчи ҳақиқий ғор балиғидир. Уни даниялик геолог биринчи бор 1937 йилда Эронга  қилган сафари чоғида кашф этган ва ушбу балиққа доир тадқиқотлар ўтказган. Балиқнинг ушбу тури фақат Эрон юртида мавжуд бўлиб, ушбу мамлакатнинг аҳамиятли захираларидан ҳисобланади. Кўрбалиқ яшайдиган ғор Луристон вилоятининг табиий мероси ҳисобланади. Мазкур ғорни  82 йилда миллий  мерос сифатида рўйхатга олишган.

Луристон калтакесаги мазкур минтақада хос мавжудотлардан бири бўлиб, йўқолиш остонасида қарор топган. Ушбу калтакесакнинг турини фақат Луристоннинг жанубий туманлари,  Хузистоннинг шимолида ҳамда  попи ва бахтиёрий эллари  яшовчи қисмларда  кузатиш мумкин.

Қизил рангда бўлган ушбу калтакесак табиий жонварларни ҳимоя этиш битими рўйхатига киритилган. Қулоқсиз қурбоқа ҳам Луристонда ягона бўлган маҳаллий мавжудотлардан ҳисобланади.

Ҳурматли сайёҳат ишқивозлари, ушбу суҳбатимиз орқали сизлар билан Луристон вилоятининг табиий жозибаларига сафар қилдиқ. Энди сизни мазкур минтақада мавжуд халқ ҳунармандчилик санъати билан  таништириб ўтмоқчимиз.

Халқ  бадиий ҳунармандчилиги ва амалий  санъати Луристон вилоятида узоқ тарихга ва хилма-хилликка эгадир.

Кулолчилик мазкур минтақада ушбу ҳунарлардан бири бўлиб, қадим замонлардан бери мавжуддир.

Мутахассисларнинг айтишларича, Луристонда топилган сопол идишларнинг тарихи  милоддан    етти –саккиз минг йил олдин  бўлган даврларга бориб тақалади. Ушбу идишларнинг аксарияти аёллар томонидан ясалган ва турли ишлар учун фойдаланилган. Топилган қадимий сопол идишларда турли нақшлар солинган  ва ушбу нақшлар идишларни ясаган усталарнинг атроф- муҳитга, яъни уларни ўраган дунёга бўлган  ички туйғулари ва ақидаларини ифода этган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir  ва янги сайтимиз Parstoday .com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Мазкур нақшларда  кўпроқ ўсимликлар, геометрик шакллар ва ҳайвонлар суратлари солинган. Идишлардаги нақш ва суратлар усталар томонидан жуда нафислик билан ишланган.

Хуррамободдаги қадимий жойлар ва бошқа тепаларда топилган идиш синиқларида турли геометрик шаклларни кўриш мумкин.

Луристон вилоятида  кенг йўлга қўйилган ва ривожланган иқтисодий соҳалардан бири қолин тўқиш соҳаси ҳисобланади. Қолин ишлаб чиқариш марказлари асосан Хуррамобод, Алигударз, Дуруд ва ушбу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларда ташкил этилган.

Мазкур минтақанинг халқ ҳунармандчилик санъатида гилам тўқиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Луристонда кўплаб  қабила эллари яшашлари боис уларнинг аёллари орасида гилам тўқиш кенг даражада ривожланган. Гилам ишлаб чиқариладиган асосий минтақалар Хуррамобод, Куҳдашт ва ушбу шаҳарлар атрофидаги қишлоқлардир.

Варшавсозлик ҳам Луристон вилоятида муҳим бўлган қўл ҳунармандчилиги ҳисобланади. Турли идишларни махсус қаламлар билан чиройли нақшлар билан безаш, яъни варшавсозлик буюмларини ишлаб чиқариш маркази   Буружерд туманида жойлашган. Буружердда ишлаб чиқариладиган ушбу буюмларнинг нақшлари табиатдан олинган илҳом ва завқлар асосида солинади. Варшавсозлик ҳунари мис,  никел ва руда каби металларда болғача  билан амалга оширилади. Ушбу ҳунар орқали яратилган буюмлар на фақат Эронда, балки жаҳон бозорларида ҳам кўп муштарийларга эгадир. Буружердда ишлаб чиқарилган варшавсозлик  буюмлари  ҳам катта шуҳрат қозонишган.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Ёрлиқ