июл 10, 2017 13:52 Asia/Tashkent

Инсон ўз диний биродарларга яхшилик ва кумак бериши билан ҳақиқатда ўзига қайтаради. Чунки яхшилик қиладиган шахс ўз шахсиятини мукаммал этади

Инсон ўз диний биродарларга яхшилик ва кумак бериши билан ҳақиқатда ўзига қайтаради. Чунки яхшилик қиладиган шахс ўз шахсиятини мукаммал этади.

Албатта, сиз ҳам бу нарсага диққат-эътибор берган бўлсангиз керакки, бошқаларга ёрдам бериш бир маҳорат ҳисобланади. Кўп инсонлар ҳам топиладиким бу муҳим омилдан ғафлатда қолганлар ва ҳатто бошқаларнинг эҳтиёжлари ва ранж-азоб чекишларини ҳам дарк этиш қудратига эга эмаслар. Психология соҳасининг нуқтаи назарига кўра, инсондан бошлаб, ҳайвонлар ва ўсимликларга кумак беришни ўз ҳаётларининг  энг асосий ташвишларидан бири деб билган шахслар инсоний юксак мавқеларга эришганлар.

Масловнинг назариясига кўра, инсонлар мунтазам равишда эҳтиёжларини ўз бошларидан ўтказишади. Эҳтиёжларнинг паст даражасига эътибор берадиган ва фақат ўзларини биладиган инсонлар  кўпроқ руҳий ва юрак-қон томир касаллигига гирифтор бўлишади.

 Аммо бошқалар фикрида бўлган ва бўладиган инсонлар соғлом,  қадрли ва ҳар бир шахснинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлишади.

Энди ўзимизга   “Нима учун осойишта ва тинч виждоннинг эгаси эмасмиз ва бу маҳоратни касб этиш учун сайъ-ҳаракат қилмаймиз ?-деб савол беришимиз мумкин.

Бошқаларга кўмак бериш ҳақида кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан моддий ва маънавий кўмак бериш, бир-бирларига ўзаро яхши амални ижро этишда ёрдам кўрсатиш ёки душман баробарида бир-бирига ёрдам бериш ёки икки нафар ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш каби кўмакларни мисол келтириш мумкин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бошқаларга кўмак беришнинг икки томонлама муҳим таъсири ва  бу амалнинг қадр-қийматга эга бўлиши ҳақида бир неча маротабалар таъкидлаб ўтилган ва Бақара сурасининг 195 ояти каримасида шундай марҳамат этади:”

 Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг.

Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг,

албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради.

 (Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни

ўзининг йўлида пул-мол нафақа қилишга амр қилмоқда.

 Бунга жиҳод учун ҳам, бошқа хайрли ишлар учун ҳам

 нафақа қилиш киради. «Ўзингизни ҳалокатга дучор

қилманг» жумласида бир неча хил маъно бор. Бири:

Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга

 дучор қилманг. Яъни, бахиллигингиз ҳалокатга сабаб

бўлмасин, дегани. Яна бир маъноси: ўзингизни

ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи

сабаб бўлса, ўзини ўзи ўлдирди, дейилади.

 

  Қуръони карим таъкидлаб ўтган муҳим нуқта шундан иборатким, агар сиз бирон шахснинг қўлини олсангиз, бирон-бир кишига ёрдам берсангиз ва яхшилик қилсангиз ҳақиқатан ҳам ўзларингизга ёрдам берган бўласиз.  Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги (бузғунчиликнинг) ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборамиз). (Сиз ўзингизнинг қилмишингиз ила ўша ваъданинг юзага чиқишига сабаб бўлганингизда... У бандаларимиз шиддатли куч-қувват эгалари бўладилар. Улар масжидга–Байтул Мақдисга аввал қандай кирган бўлсалар, шундай кирадилар ва ўзлари эгаллаган нарсаларни тамоман парчалаб йўқ қилиб ташлайдилар.), деб таъкидлайди Исро сурасининг 7 ояти каримасида. 

    Инсон ўз диний биродарига кўмак бериши билан ўзига яхшилик қилади. Зеро яхши амалларни бажарадиган инсон ўз шахсиятини мукаммаллаштиради ва ўзининг вужудини такомуллаштиришга сайъ-ҳаракат қилади. Агар яхши амалларни бажо келтириш инсонни зарар ва зиёнлардан ўзоқлаштирса ҳамда инсонни саодат ва муваффақиятларга етказса, бу шундай маънодадирким инсон бир жараёнда камчилигини бартараф этиб ўзини такомуллаштиради.

Одамларга ёрдам кўрсатиш шундай воситалар жумласидан ҳисобланадиким, яхши таъсир ва натижани вужудга келтиради. Бу натижа ва таъсир инсоннинг Аллоҳга яқинлашишини тезлаштиради, қийинчилик ва мушкулотларни бартараф этади ва энг муҳими  Аллоҳ таоло даргоҳида меҳр-муҳаббат қозонишини армуғон келтиради.  Шу сабабдан диний таълимотларда  шундай келтирилади: “Агар  бир куни сиз мустаҳаб рўза олганингизда бир киши сизни ўз уйига даъват этса мен рўзадорман деб айтмасдан унинг даъватини қабул қилинг. Боринг ва овқатланингиз. Аллоҳ таоло рўзанинг савобини сизга беради. Чунки бу ишингиз билан бир мусулмоннинг кунглини топдингиз., уни хурсанд қилиб унга кўмак бердингиз. Пайғамбар (с) бу ҳақда шундай марҳамат этадилар: “Агар Худо сизга кўмак беришини истасангиз сиз ҳам халққа кўмак беринг”.

Ибн Аббосдан шундай ривоят қилишади: Ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) Яҳуд Бин Назир устидан ғалаба қозонган куни ансорларга шундай марҳамат этдилар: “Ўз мол-мулкингиз ва уйларингизни муҳожирларга тақсимлаб бериш ва бу ғаниматларда улар билан шерик бўлиш учун тайёрмисиз? Ёки мол-мулкингиз ва уйларингиз сизники бўлишини ва ғаниматлардан бирон нарса сизга етмаслигини хоҳлайсизми?

Ансорлар жавоб беришди: “Мол-мулкларимиз ва уйларимизни  улар билан тақсимлаймиз. Ғаниматлардан бирон нарса олишни хоҳламаймиз ва муҳожирларни эса, яхши истиқбол этамиз. Ана шу вақтда Ҳашр муборак сурасининг 9 ояти каримаси нозил бўлди ва улардаги юксак руҳияни таърифлади ҳамда уларни парҳизкорлар қаторида жой берди.

У(муҳожир)лардан аввал бу жойда яшаган ва иймонга

 (ихлос қилганлар).

 Ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севадирлар

 ва у(муҳожир)ларга берилган нарсаларга

қалбларида ҳасад қилмаслар.

Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни)

ўзларидан устун қўярлар.

 Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса,

ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир.

 (Мадиналик мусулмонлар Пайғамбар (с)-га

ва муҳожирларга ёрдам берганлари учун

«Ансорлар» деб номланганлар. Ушбу оят ансорларнинг

инсоният тарихида мисли кўрилмаган

саховатларию одамгарчиликларини васф қилмоқда.)

 

 

Қуръони карим ризқ-рўзи бериш, кийим-кечак ва озиқ-овқат беришда кўмак беришни муҳим масала деб билмайди. Зеро айрим вақтларда инсоннинг куч-қудрати бунга етмайди. Баъзида бир шахс бита сўз билан бошқа шахсга кўмак беради, унинг руҳий стресс ва ҳаяжонларини камайтиради.

Нисо муборак сурасининг 5 ояти каримасида шундай келтиради:”  Аллоҳ (ҳаётингизни) тургизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг.”