июл 11, 2017 12:56 Asia/Tashkent

Урумия кўли Эронинг энг катта ички кўлларидан биридир. Унинг узунлиги 130 дан 140 километргача чўзилган. Кўлнинг кенглиги ҳар ерда ҳар хил – ўртаса 15 дан 50 км.гачани, чуқурлиги эса 50 метрдан 60 метргачани ташкил этади. Сув кам вақтларда кўлинг шимолий-ғарбий қисмидаги чуқурлик 14 метргача етади. Урумия кўлининг суви ниҳоятда шўрдир. Кўлнинг шўрлиги океан шўридан икки баробар кўплиги сабабли, у ерда баъзи терили сув ҳайвонларини ҳисобга олмаганда, балиқлар яшмайди. Ҳатто кўлда қора сувўтидан б

Эрон шимоли-ғарбида Озарбойжон номланган ғўзал бир минтақа жойлашган ва хос жуғрофик мавқега эга бўлгани боис ҳам ушбу минтақа Эроннинг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. Шу жиҳатларини назарда тутилган ҳолда мазкур минтақани Шарқий Озарбойжон, Ғарбий Озарбойжон ва Ардабил вилоятларига бўлишган.Озарбойжон қадимий Эрон юртининг муҳим бир бўлаги бўлиб, узоқ ўтмиш давомида кўплаб тарихий воқеалар маскани ҳисобланади.

Айрим ақидаларга кўра, Озарбойжоннинг номи Ахамонийлар сулоласининг охирги подшоҳи Дориюш 3 даврида яшаган эронлик сардор Атурпат номидан олинган. Шарқий Озарбойжон вилояти Эрон улкан қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг бой табиати билан ажралиб туради. Ушбу вилоятда ҳам баланд тоғлар ва даралар ҳамда кенг яйлов ва даштларни кузатиш мумкин.

Мазкур минтақада жойлашган баланд тоғларнинг бири Саҳанд бўлиб, униниг баландлиги 3722 метрни ташкил этади.Шарқий Озарбойжон вилоятида жойлашган осмонўпар чўққилар ҳамда яшил ва чиройли манзараларга эга даралар ҳар бир кўрувчини ўзига маҳлиё этади.Ушбу вилоядаги тоғлардан оқиб келаётган жўшқин дарёлар, турли мевалардан тўла боғ ва узумзорлар турли гул ва гиёҳлар ўсувчи саҳролар жозибали манзарани сизнинг кўз олдингизда намоён этишади.

Айтиш жоизким, тоғли минтақаларнинг хилмахиллиги, тоғ чўқиллари баландликларининг бир биридан жуда катта фарқ қилиши ҳамда дара ва яйловларнинг катта ва кичиклиги   турли иқлимларни ҳам юзага келтирган.

Шарқий Озарбойжон вилоятида тоғли минтақалар ва доимий ҳамда мавсимий дарёларнинг кўплиги деҳқончилик ва чорвочилик соҳаларни ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятларни юзага келтирган.Мазкур минтақанинг улкан дарёларидан бири Арас дарёсидир.Ушбу вилоятда ер сатҳида оқаётган сувлар ва ер остидаги сув манбалари Эроннинг айрим вилоятлари билан қиёслаганда нисбатан кўпдир. Шунинг учун қишлоқ хўжалик ва чорводорлик соҳалари Шарқий Озарбойжонда кенг ривожланиб, ушбу заминада мамлакатнинг муҳим қутбларидан бири ҳисобланади.Ғарбий Озарбайжон вилоятининг маркази Урумия шаҳридир.

Урумия шаҳри Урумия кўли қироғида жойлашган бўлиб, Эроннинг тарихий ҳудудларидан бири ҳисобланади. Урумия шаҳри турли халқ ва дин вакилларининг, жумладан ассурияликлар, арманлар, яҳудийлар ва мусулмонлар ўзаро аҳилликдан яшовчи марказидур. Урумия кўли Эронинг энг катта ички кўлларидан биридир. Унинг узунлиги 130 дан 140 километргача чўзилган. Кўлнинг кенглиги ҳар ерда ҳар хил – ўртаса 15 дан 50 км.гачани, чуқурлиги эса 50 метрдан 60 метргачани ташкил этади. Сув кам вақтларда кўлинг шимолий-ғарбий қисмидаги чуқурлик 14 метргача етади. Урумия кўлининг суви ниҳоятда шўрдир. Кўлнинг шўрлиги океан шўридан икки баробар кўплиги сабабли, у ерда баъзи терили сув ҳайвонларини ҳисобга олмаганда, балиқлар яшмайди. Ҳатто кўлда қора сувўтидан бўлак ҳеч қандай ўт ўсмайди. Шу сабабли кўл ҳеч қачон музламайди. Кўл шундай кучли даражада шўрки, ҳатто у ерда сузишни билмаганлар чўкиб кетмайди, балки сув юзида қалқиб тураверишади. Агар қўлингизни сувга ботириб олсангиз, қуриганидан кейин оппоқ туз қатламини кўрасиз.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Қупи Бобо Али кичик кӯли Ғарбий озарбойжон кӯллар мажмуасидан бӯлиб, вилоят жанубида жойлашган. Кӯл исми унинг яқинида жойлашган қишлоқдан олинган. Бу кӯл ӯзига хос табий кӯриниши ва минтақага хос қушлари билан маъруф. Қупи бобо Али кӯли Ромсар Конвенцияси рӯйхатига киритилган ва сувда сузувчи ҳайвонлар ва қушлар учун муносиб шароитларни муҳайё этган. Кӯл ҳудуди 500 гектардан иборат бӯлиб, экологик минтақа 1200 гектардан иборат.

Қупи бобо Али кӯли хусусиятларидан яна бири шуки унинг суви бирор бир дарёдан таъминланмайди, балки атрофдаги булоқлар сувидан тӯлади.

Кичик кӯлларни Аллоҳ таолони арзигули неъматларидан бири деса ҳам бӯлади. Аммо инсон кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва унга ифлосликлар солиши билан унинг вужудини хатарга солган. Инсоннинг кичик кӯллар ҳақидаги нодуруст тушунча ва уларни ишлатилиши муҳим бӯлмаган жойлардай фойдаланиш катта зарар етказади. Уларни қуритиш, қишлоқ хӯжалиги манфаатида қӯллаш ва уларнинг жойида қурилиш ишлари олиб борилиши инсоннинг кичик кӯлларга нисбатан энг катта зарари ҳисобланади. Кичик кӯлларни йӯқ қилиш атроф-муҳитни бир қатор мушкулотларга олиб боради.