Нур диёридан
Нур диёридан
Азизлар, ўтган дастуримиз давомида айтган эдикки мусулмонларнинг қўшунлари чўл-биёбоннинг исиқлигидан Хайбарга етиб келишди ва Пайғамбар (с) ушбу сарзаминнинг ободончилигини назарга келтириб айтдилар: "Аллоҳим, сенинг даргоҳидан ҳеч нарса хоҳламайман ва фақат бу макон ва унинг аҳолийсининг обод бўлишини истайман."
Р) Мусулмонлар Ободондан бир неча ўзоқликда ўз хаймаларини ўрнатишди. Улар қаршиларида яҳудийлар қалъаларини куришди. Яҳудийларнинг бу қалъалари ўзоқдан кичик ва катта кўринарди. Пайғамбар (с) саҳобаларини кўриб яҳудийларнинг гина-кудурати янада ошди.
Энди ривоятимиз давомини эшитишга сизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Хайбар бузрукворлари бир соат музокара этишдан сўнг бошқаларнинг ҳузурига келиб чора-тадбир кўришни уларга айтишди.
Хайбар бузургворлари айтдилар: Бир кун келиб Мадина мусулмонларини ўйларимиз атрофида ҳарбий кийим билан куришимизни кутган эдик. Энди Қурайш қабиласи ва бизнинг ҳамдинимиз бўлган ясрибликлардан кейин бизни жазо бериш учун келган мусулмонларни ўз шужоат ва куч-қудратимиз билан ўз ўрниларига ўтирғизиб қўямиз.
Р) Хайбарнинг жасур эркаклари жасорат ва мақтови ҳақида Ҳижоз халқининг тилидан тушмас эди. Ҳар бир қалъани араб жангчилари ўртасида кам учрайдиган қаровуллар гурўҳи муҳофазат этарди.
Улар иш кўзини биладиган довюрак жангчилар эдилар. Хайбар бузургворлари аёл ва болаларни бир қалъада ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва уруш воситаларини бошқа қалъада жой беришди ва ҳар бир қалъа учун жангчилардан бир амирни танлашди. Бошқалар эса улар билан бирга муқовимат қилиш қаторида туришди.
Қалъанинг миноралари ва гунбазлари қаравул ва муҳофизатчилардан тўлиб кетган эди. Агар мусулмонлардан бирон киши қалъанинг ҳовлисида пайдо бўлса тош, камон ва йойлари билан қалъадан ҳайдаб чиқаришарди. Мусулмонлар қалъадан ўзоқроққа ҳужум қилиш учун бирон бир йўл ва чора-тадбирни топиш мақсадида вақтни пойлаб туришарди.
Р) Кунлар бирин кетин ўтиб кетарди. Хайбар дарахтининг баланд чўқисида ўя қўйган қушлар, хайбарликлар ва мусулмонлар ўртасидаги туқнашувни тамоша қилиш учун тўпланишарди. Баъзида улар ва гоҳида булар бир-бирига ҳужум қилишарди. Гоҳида бу томондан ва гоҳида бошқа томондан жангчилар ҳалок бўлишарди. Бу сарзаминда меҳмон бўлган ва Мадина шаҳридан ўзоқликда мусофир бўлган мусофирларнинг иши ҳар куни бошқа кунга қараганда оғирлашиб кетарди. Ана шу кунлардан бирида мусулмонларнинг кўзлари қалъа томон ҳайдаб келаётган қорадан келган қомати паст бир чўпонни кўриб қолишди.
Қул айтди: Хайбар яҳудийлари менинг устимдан кўладиган уша Ҳабашийлик қул эдим. Ўз қўйларимни бир неча кун боқиб ўйимга қайтган эдим. Қалъа ва чўл-биёбонни кезиб ўтаётганимда бирданидан ушбу икки нафар мусофир домига тушиб қолдим. Улар билан хоҳламасдан юрардим ва орқамдан қўйлар ҳам келишарди.
Р) Хайбарликлар мусулмонлар қалъасига қайтиш пайтида чўпон билан юзмаюз бўлишди ва уни ўзлари билан Пайғамбар (с)нинг олдига олиб боришди.
Ҳабашийлик қулнинг меҳр-муҳаббати Пайғамбар (с)га нисбатан пайдо бўлди ва ул ҳазрат ёнида ўтириб сўҳбатлашди.
Ҳабашийлик қул айтди: Ул ҳазратдан қайси динга мансубсиз дея сўрадим. Ул ҳазрат менинг паст қоматим, қора бўлганим ва эски ва йиртиб кетганжанда кийимимга эътибор бермасдан уша уауш пайтида, меҳрубонлик билан ислом дини ҳақида менга айтиб бердилар.
Ҳабаший чўпон Пайғамбар (с)нинг хулқ –атворлардан мафтун бўлиб мусулмончиликка кўнгил қўйди.
Ҳабашийлик қул Пайғамбар (с)дан сўради: Шу кундан бошлаб арбобим билан бошқа ҳеч қандай ишим йўқ эди. Энди бу қўйлар билан нима қилишимни маслаҳат бергин.
Р) Пайғамбар гўё мусулмонларнинг эҳтиёжлари ва камчиликлари ва очликларини кўрмагандек шундай баён этдилар: Бизнинг динимизда амонатга хиёнат қилиш катта гуноҳ саналади. Энди сени вазифанг қўйларни ҳайдаб ўз эгасига бориб топшдан иборатдир.
Пайғамбар (с) айтган сўзлардан на фақат янги мусулмон бўлган чўпон, балки ул ҳазратнинг саҳобалари ҳам ҳайратда қолишди.
Ҳабашийлик қул қўйларни қалъагача ҳайдаб борди. Бир томондан мусулмонлар ва бошқа томондан Хайбарнинг яҳудийлари пайғамбар(с)ларининг мақсадларидан ҳайратга қолишган эдилар.
Қул айтди: Пайғамбар (с)нинг истак-хоҳиши бўйича қўйларни қалъага етказдим. Аммо ўзим қалъага кирмадим, чунки бу қалъадан афзалроқ қалъа, яъни Пайғамбар (с)нинг меҳр-муҳаббати ва лутф инояти қалъасини топган эдим. Ўйламасдан мусулмонлар қалъасига қайтдим. Хурмо дарахтларидан меҳр-муҳаббатнинг ёқимли ҳиди келарди.