Масжид- ишқ ва имон маскани
Мусулмонлар учун ҳаётий энг муҳим марказ бу масжиддир.
Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда айтган эдикки масжид ўз фаъолиятини бошлаган вақтидан бошлаб Пайғамбар (с) рисолатининг маркази ва мусулмонлар ишларини лойиҳалаштириш ва ташкил этувчи маркази унвонида фойдаланилган эди. Ислом буюк Пайғамбари (с) иллоҳий дастурлар ва ижтимоий маслаҳатлашувларни ҳарбий сиёсат ва ҳукуматни бошқариш йўлини, ҳамда ибодатнинг аҳком ва аъмолларини масжидда амалга оширардилар. Диний фаризаларнинг аҳком ва аъмолларини ижро этиш масалаларига қўшимча масжид маданий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва таълим бериш ва суд қилиш фаъолиятларнинг маркази ҳам ҳисобланарди. Албатта, масжид ўзининг 1400 минг йиллик таърихи давомида турли қийинчиликларнинг вужудга келишига қарамасдан ўзининг кўпгина фаъолиятларини сақлаб қолган. Франциялик доктор Густаф Лобон “Ислом ва араб маданияти “ китобида шундай ёзади: “Мусулмонлар учун ҳаётий энг муҳим марказ бу мажжиддир. Мусулмонлар масжидни ўзларининг ижтимоий ибодат қилиш, таълим –тарбия бериш ва гоҳида ўз яшаш жойи маркази унвонида қарор беришади. Бу насронийлар калисосидек фақатгина тоат-ибодат қилиш маркази ҳисобланмайди. Масжид макон унвонида икки жиҳатдан бир-биридан фарқланади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда ушбу муқаддас маконда икки хил хатти-ҳаракат жилваланадиким одамларнинг оммавий ҳамда шахсий хулқ-атворларини шакллантириш ва таълим-тарбия бериш ишида катта таъсир етказади. Инсонлар тўпланиб умумий тарзда диний фарзлар ва маносикларни бажо келтириш вақтида умумий ва оммавий характер ва хатти-ҳаракатлар шаклланади.
Агар инсонлар ёлғиз масжидда ҳузур топганларида шахсий хатти-ҳаракт ва одобларини таҳлил этиш ва назорат этиш билан шуғулланишади. Бошқа маконларга қараганда бир макон унвонида масжиднинг ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши шундан иборатким умумий ваҳдат ва йиғилиш маҳалли бўлишига қўшимча мусулмонлар бу маконда ҳузур топиб ўзларининг оммавий хатти-ҳарактларни мувофиқлаштиришади ҳамда бир шахс унвонида ўзларининг ички дунёларига эътибор қаратиш зимнида ўз ақидалари, характер ва хатти-ҳаракатларини ислоҳ этиш билан шуғулланишади. Шунинг учун айтиш мумкинки масжид мусулмонларни ҳамжиҳат бўлиш ва бирлашишга даъват этиши билан уларда тартиб-интизом, умумий жам бўлиш руҳиясини мустаҳкамлайди ва улардаги ички ифрот ва тафритларни бартараф этади. Доимий равишда масжидга бориб келадиган шахслар эътиқодли, муназзам шахслар ва намозхонлар, ҳамда имон-эътиқодга эга бўлган шахслар билан муошират ва борди-келди қилишади. Уларнинг амалий аҳд-паймонлари ва имонлари бошқаларнинг кўз олдида қарор олади ва улар ижтимойи ҳурмат-эҳтиром ва шахсий меъёрларга эга бўлишади. Шу сабабдан бу ҳурмат-эҳтиром уларнинг иқтисодий, оилавий ва бошқа ижтимоий хатти-ҳаракатлари ва алоқаларининг ишончли мизонига қарор олади. Бунга қарши масжид ва жамоат намозида қатнашмайдиган шахслар бу билим ва ижтимойи характерларга эга бўлишмайди. Одамлар бундай шахсларни кам кўриши билан уларни танимайдилар ва улар ҳақида ҳам тўғри ҳукм қилиш қийин бўлади.Шунинг учун Расули Акрам (с) бу ҳақда шундай марҳамат этадилар:” Агар жамоат намозида қатнашмайдиган шахс ҳақида сендан сўрасалар, уни билмайман деб айтгин”.
Азиз тингловчилар, энди дастуримиз давомида Эроннинг энг муҳим масжидлардан ҳисобланмиш Жамкарон масжиди ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз.
Жамкарон масжиди мазҳабий Қум шаҳридан олти километр ўзоқликда ва Жамкарон қишлоғи яқинида жойлашган. Ўтмишда бу масжид “Қадамгоҳ масжиди “ номи билан машҳур эди. Жамкарон қишлоғида яқин жойлашгани сабабли бу масжид Жамкарон масжиди номи билан шўҳрат топди. Шунингдек шиа мусулмонларнинг ун иккинчи имоми Ҳазрат Маҳди (а)-нинг номига аталиши сабабли бу масжидни Соҳибуззамон масжиди ҳам деб аташади.
Жамкарон масжиди 1332 йилда Сайид Муҳаммад Оқозода томонидан таъмирланди. Бу масжидни қайта қуриш билан бирга жанубий майдонида 14 метр кенгликм ва узунлик билан олти устунлар қурилди. Бу билан бирга масжиднинг пештоғида қайта қуриш санаси, яъни ҳижрий қамарий 1167 йил зикр этилган эди. Масжиднинг шарқий томонида тўрт метр кенглик ва 13 метр узунлик билан ғишт ва қошинлар билан безатилган зал қарор олган.