июл 17, 2017 19:26 Asia/Tashkent

Ўзимизнинг яхши хулқ-атворимиз билан одамларни дуо қилганимизда   меҳр-муҳаббат ганжинасини   қўлга киритиш учун ўзимизга имконият яратамиз.

Бизнинг руҳий саломатлигимизга ёрдам берадиган ва меҳр-муҳаббат манбаларини таъминлайдиган зарурий нарса бу бошқалар учун манфаат келтириш ҳисобланади. Ўзимизнинг яхши хулқ-атворимиз билан одамларни дуо қилганимизда   меҳр-муҳаббат ганжинасини   қўлга киритиш учун ўзимизга имконият яратамиз.

Кунлардан бир куни бир шахснинг аҳволи  оғирлашиб қолди. У  ўғлини ўз олдига чақирди ва унга шундай деди: “Ўлимимдан сўнг бу ер ва боғни етим-есирлар ва камбағалларга ҳадья этгин, токим бу қиладиган хайр-эҳсонларинг менинг охиратдаги йўлимни нуроний айласин. “

Тусатдан отасининг аҳволи яхшиланиб қолди ва  кечалардан бирида  у боғга боришни мақсад қилди ва ўз уғлидан чироғни олиб у билан ҳамроҳлик қилишини илтимос қилди. Йўлда уғли отасининг орқасидан чироқ билан юрарди ва чироқнинг ёруғлиги отасининг йўлини кам ёритарди. Ота ўз уғлига айтди: “Ўғлим сен орқамдан келаётганинг учун чироқнинг нури менинг йўлимни ёритишмаяпти.

Ўғли отасига айтди: Отажоним, ўлимингиздан сўнг  берадиган хайр-эҳсон ана шу чироқнинг нурига ўхшайди. Унинг нури мен учун кўпроқ манфаатлидир ва фойдаси сизга кам тегади. Чунки сиз қилган уша хайр-эҳсон шундай бойликлардан ҳисобланадиким  дунё уни сиздан қайтариб  олиб менга ато этилган бойликдир. Ва сиз ўзингизга бошқа фойда келтирмайдиган ва ундан бошқа баҳра олмайдиган нарсани хайрия қилмоқчисиз.

Ўз  бойликлардан фойдаланадиган ва ундан лаззатланадиган вақтда уни бошқаларга ҳадья ва хайр-эҳсон қилишингиз билан  яхшилик қилган бўлардингсиз.

Қуръони карим бу ҳақда Бақара муборак сурасининг 254 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан, на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ кун келмасдан олдин нафақа қилинг. Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир.

Турли шаклда бажарадиган тоат-ибодат руҳий саломатликнинг омиллардан биридир ва уни муваффақиятли бажо келтириш эса ҳаётнинг  тажриба ва куникмаларидан далолат беради. Илмий тадқиқотлар натижасида шу нарса аён бўлдиким диний фаъолиятлар руҳий саломатлигининг юксалишига ёрдам беради. Бугунги кунда психология соҳасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида  зикр этилган айрим фаъолиятларнинг амалга ошириш билан  инсоннинг ички дунёси  мустаҳкамланади ва хурсандчилик, саодат ва ўзига ишонч руҳиясини вужудга келтиради.

Бошқаларга  хайр-эҳсон қилиш шундай фаъолиятлар жумласидан ҳисобланадиким агар  шахс томонидан чин дилдан ушбу хайр-эҳсон амалга оширилса ўзига ва ҳам хайрия олган шахснинг руҳий саломатлиги, ҳамда  бу олий руҳияни кузатувчи  жоме саломатлигига  таъсир етказади. Кумак бергувчи шахс бу эзгў амални ижро этиши билан  ўз хурсандчилиги ва ўзига ишончн руҳиясининг оширишига ижобий таъсир етказади. Шу билан бирга ёрдам олувчи шахс ва жамият орасида ҳам ҳамдиллик ва ҳамдардлик ҳисс-туйғуси ривожланади.

Энди сизга шу савол билан мурожаат этамиз: “Сиз ҳам бирон-бир кишига ёрдам берганмисиз? Ва қай даражада бундай мағфират ва ғамхўрлик руҳиясига эгасиз?  Овқатингизни бирон-бир кишига бериб ўзингиз овқатсиз қолганмисиз? Ёки бойликларингиздан озроқ бўлса ҳам бирон-бир муҳтожларга берганмисиз?

Муҳтожларга хайр-саховат қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустахкам боғланишига, ўзаро хурмат ва тотувлик ҳисларини ортишига, дунёвий ишларини ривож топишига хизмат қилади. Ҳақиқатдан, бирор кишига бир нарсани эҳсон қилсангиз ёки унга бирор яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, рухий хотиржамлик юзага келади, ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз. Эҳсон қилинган киши ҳам ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади.

Хайр-эҳсон қилиш ҳақида Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 92 ояти каримасида шундай марҳамат қилади:

 Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча,

ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа

қилганингизни Аллоҳ билувчидир.

 (Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят

қиладиларки, Ҳазрати Умар:»Эй Аллоҳнинг Расули,

 менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам

 йўқ. Нима қилишга буюрасиз?» дедилар. У зоти

бобаракот: «Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани

садақа қилиб тур», дедилар. Мусулмонлар асрлар

давомида Аллоҳнинг розилигини тилаб, яхши кўрган

молу мулкларини нафақа қилиб келганлар.)

 

Инфоқ-эҳсон мол-давлатнинг зиёдалашувига, яхшиликлар ва қут-баракалар нозил бўлишига сабабдир. У Аллоҳнинг соясидан ўзга биронта ҳам соя бўлмайдиган кунда Аллоҳнинг сояси остида сояланиш бахтига муяссар этади. Шунингдек, балонинг даф бўлишида ҳам хайр-эҳсоннинг аҳамияти каттадир.