Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Шарқ мутафаккирлари мусиқа ҳақида инсоннинг гўзаллик туйғусини тараққий эттирмай туриб,маънавий баркамол инсон ҳақида гапириб бўлмайди, деб таъкидлашади.
Токи одамзод ўзини қуршаб турган ташқи оламда, ўзи яшаётган жамиятда, ўзи билан мулоқотда бўлаётган кишиларда тарихан шаклланган ва муайян даврда амал
қилинаётган бадиий ижод намуналарида мужассамлашган гўзалликни ҳис қила олмас экан, ҳеч қачон маънавий баркамол инсон даражасига кўтарила олмайди.
Мусиқа ана шу нозик туйғуларни шакллантириш ва тарбиялашнинг қудратли воситаларидан биридир.
Шахсни камол топтиришда мусиқа маданиятининг ўрни ва аҳамиятини очиб бериш, биринчидан, инсон ва унинг моҳияти масаласини, иккинчидан, маърифатлилик кўламини, учинчидан, маънавий камолотда мусиқа эга бўлган имкониятларни аниқлаш демакдир.
Шундай экан, келинг бирга Эроннинг таниқли хонандаларидан бўлмиш Ҳомиди Ҳумоюн ижросида “Мардуми шаҳр” номли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг.
Азизлар, мусиқали дастуримиз давом этади.
Мусиқа оғир меҳнатдан кейин дам олишнинг энг яхши воситасидир. Мусиқанинг таъсир кучини ҳатто шундан ҳам билса бўладики, йиғлаб турган бола онанинг алласини эшитиб, тинчланади ва ухлаб қолади. Мусиқа ана шундай бадиий -эстетик ва тариябивий аҳамиятга эга санъат туридир ва бу дастуримиз ана шу аҳамиятлардан мустасно эмас.
Азиз мухлислар! Сурхондарё ва Намангон вилоятларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Шерали Жураев ижросида бир чиройли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.
Мусиқа
Азизлар, дастуримиз якунида Тожикистон ва Самарқанд мухлисларимиз истак-хоҳиши билан самарқандлик машҳур ва севимли санъаткори бўлмиш Салимжон Ғиёсов ижросида "Ба қадрам мерасан" номли қўшиғини сизнинг манзурингизга ҳавола этамиз.