Яманда вабо касаллигининг тарқалиши, инсоний ҳақ-ҳуқуқларни поймол этиш натижасидир
Арабистон режими ўзининг урушқоқлик ва экспансионистик сиёсатлари ҳамда Ғарб мамлакатларининг ҳимоятлари билан Яман халқини қириб ташлаш билан шуғулланмоқда ва ҳар куни ушбу мамлакатнинг бегуноҳ халқининг ҳаётини оғирлаштирмоқда.
Яманнинг мазлум халқи қаҳатчилик, оворагарчилик ва вайронагарчиликларга сабр-тоқат қилишларига қўшимча, бугунги кунда юқумли касалликларнинг тарқалишидан келиб чиққан ўлим билан юзмаюз бўлишган.
Яман Араб дунёсида энг қашшоқ мамлакатлардан ҳисобланади ва 25 ярим миллион жамиятга эгадир. Бундан 18 миллион нафари инсонпарварлик кўмакларига эҳтиёж сезишади ва 7 миллион нафар аҳоли эса қаҳатчилик вазъиятида кун кечиришмоқда. Очлик ва қаҳатчиликка қўшимча, Яманга қарши Ол-Сауъд режимининг амалга ошираётган ваҳшийликча ҳужумлари ноҳарбий аҳолининг қурбон бўлиши ва ички инфратизилмалар бўзилишининг сабабига айланган. Шунингдек ушбу мамлакатнинг аҳолисини шахсий гигиена воситаларининг етишмовчилиги ва турли беморликлар, жумладан вабо касаллигига юзмаюз этган. Вабо касаллики тез суратда Яман бўйлаб тарқалмоқда ва кўплаб яманликлар, айниқса болалар ва аёллар ушбу касалликка мубтало бўлишмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги инсонпарварлик ишлари бўйича етакчи координатори Стефан Обрайн Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгашига берган ўз ҳисоботида шундай деб айтди: “Яманда бўҳрон ҳукмрон бўлмоқда деб аташлари туғри эмас, зеро Яманда ҳақиқатан ҳам бўҳрон ҳукмрон бўлган. Бу ҳам бўлса бизнинг кўзимиз олдида. Аммо оддий халқ бу бўҳроннинг бутун оғири камбағал халқнинг елкасига тушмоқда. Ёмони шуки, қаҳатчиликдан келиб чиққан таҳдидлар кенгаймоқда ва бу жараёнга шиддат бермоқда. Яман қурғоқчиликка юзмаюз бўлгани йўқ. Агар Яманда уруш бўлмаганида, қаҳатчилик, бадбахтлик , касалликлар ва ўлимдан ҳам хабар йўқ эди.”
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти вабо касаллигига гирифтор бўлиш оқибатида Яманда ўлимнинг кенгайишидан хабар берди ва ўтган апрель ойидан бошлаб вабо касаллигининг қурбонлари 1800 нафарга етган деб эълон қилди. Бу ташкилотнинг берган маълумотларига кўра, Яманда вабо хасталигига гирифтор бўлиб қурбон бўлганларнинг сони 27 апрель ойидан бошлаб ҳозирги кунгача 1802 нафар шахсга етган. Шу билан бирга 356 мингу 591 нафар киши ҳам бу касалликка гирифтор бўлганликка гумон қилинмоқда. Бу ҳисоботда вабо касаллигига кўпроқ гирифтор бўлган Яманнинг 5-та вилояти, Санъо, Ал-Ҳадида, Ҳажжа, Амрон ва Аб вилоятларида касалликка мубтало бўлганларнинг ярими, яъни 53,9 фоизини ташкил этади.
Ҳажжа вилояти вабо касалигидан ҳалок бўлганларнинг энг юқори кўрсатгичини ўзига ихтиёр берган. Бу вилоятда 346 нафар шахс вабо касаллигига гирифтор бўлиш оқибатида ҳалок бўлишган. Бу вилоятдан кейин Аб вилоятида 231 киши вафот этган, Ал-Ҳадида вилоятида 210 нафар, Таъз вилоятида 159 нафар киши ва Амрон вилоятида эса 149 нафар киши ушбу беморлик тасирида вафот этишган. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган ҳисоботига кўра, Яманнинг 22 вилоятидан 21-та вилоятида вабо касаллиги тарқалган ва фақат Яманнинг шарқида жойлашган Архабил Сақтари вилоятида ҳозиргача вабога гирифтор бўлиш нишоналари рўйхатга олингани йўқ.
Яманда вабо касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун инсонпарварлик ташкилотларнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларига қарамасдан бу беморликнинг кенг тарқалиши давом этмоқда. Ансуруллоҳ ҳаракатига боғлиқ кучлар билан Яманнинг истеъфога чиққан давлатига боғлиқ бўлган ҳарбийлар ва Арабистон ишғолгар кучлари ўртасида вужудга келаётган тўқнашувлар минтақаларида бу касаллик кўпроқ мушоҳада этилмоқда.
Германиянинг газетаси “Тогс Шпигел” бу хабарни нашр этиб, шундай ёзади: “Ямандан бошқа дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида вабо касаллиги бундай тезликда кенгайгани йўқ. Вабо касаллигига гирифтор бўлганларнинг сони 360 минг нафарга етган ва бундан ҳам кўпроқ бўлишининг эҳтимоли бор. Яман, Суданнинг жануби, Сомали, Нигерия, ва Кенияда вабонинг тарқалиши мушоҳада этилади ва ўтган ойлар давомида ҳам кенгайган.”
Кристин Линдмайер ҳам бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Бу мамлакатдаги шароит беморликларнинг кенгайиши учун муносиб келмоқда. Ички урушлар ва нотинчликлар оқибатида кўп одамлар сарсон саргардон бўлишган ва беморликни келтириб чиқарадиган омиллар касалликка гирифтор бўлиш заминасини вужудга келтириши мумкин.”
Қизил Ҳож халқаро комитетининг раиси Петер Маурер Яманда вабо касаллигининг собиқаси бўлмаган тарзда тарқалиб кетиши сабабли ушбу мамлакатга сафар қилди ва ўзининг 5 кунлик сафари чоғида Адан, Таъз ва Санъо шаҳарларига бориши мўлжалланган. Қизил ҳож халқаро комитетининг раиси Яманда вабо касаллигининг тарқалиши ва Ол-Саъуд режими томонидан барча томонлама қуршовга олиш сабабли ушбу мамлакатдаги халқнинг шароити янада оғир бўлаётгани ҳақида огоҳлантириш берди ва милодий жорий йилнинг охиригача яна 600 минг нафар шахс вабо беморлигига гирифтор бўлишади, -деб айтди.