август 02, 2017 14:14 Asia/Tashkent

Карафту ғори

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Курдистон вилоятининг бошқа муҳим туманларидан бири  Саққиз минтақасидир. Саққиз моноий-мидиялар қавмлари юртида  Эрон шимоли-ғарби ва ғарбидан Туркия ва Ироқ шимолига ўтувчи  карвон йўлида жойлашган ва қадимда дуёнинг марказий йўлларидан бири бўлган. 

Ўтган ўн йилликлар давомида ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, Саққиз туманининг ҳудудлари қадимий ёдгорликлар билан тўлиб-тошган. Аммо ушбу туманга шўҳрат келтирган тарихий обидалардан Зивия қадимий тепаси ва қалъаси ҳамда Карафту ғорини мисол келтириш мумкин.

Саққиз шаҳридан 50 километрлик узоқликда Зивия қишлоғининг четида ва бир тепалик устида Зивия номланган қадимий қалъанинг қолдиқлари жойлашган. Ушбу тепалик милоддан етти юз йил олдин мавжуд бўлган қадимий бир шаҳарнинг қолдиқларидир. Мазкур тепаликда топилган қадимий ва қимматбаҳо ашёлар  ўттиз асрлик тарихга эгадир. Афсуски, Зивияда мавжуд бўлган кўплаб қимматбаҳо ашёлар  Эрондан Исломий инқилоб ғалабасидан олдин олиб кетилган ва бугунги кунларда Европа ва Америка музейларининг зийнатларига айланишган. Зивияда топилган фақат кам миқдордаги экспонатлар Эрон музейларида сақланмоқда.

Зивия қалъаси милоддан олдинги тўққизинчи ва олтинчи асрларнинг инсоният  меъморчилигида  бўлган шоҳкорлардан ҳисобланади. Мазкур қалъа ҳам меъморчилик ва  ҳам санъат ёдгорлиги сифатида ўша тарихий даврнинг муҳим обидаларидан саналади. Ушбу қалъа Эрон шимоли-ғарбида  ҳукмронлик қилган  моноий қавмларига тегишли бўлган. Зивия тепасининг хос  бўлган табиий ва стратегик мавқейи ушбу қалъанинг бунёд бўлишига сабаб бўлган.

Биринчи бор ушбу  тарихий қалъа тўғрисида ошурийлар йилномаларида маълумот берилган. Мазкур маълумотларга кўра, милоддан олдинги тўққизинчи асрдан олтинчи асргача моноий қавмлари ўзларинининг урушларида ушбу қалъа орқали кўплаб ҳарбий амалиётлар ўтказишган.

Зивиянинг халқаро шўҳратга эга бўлгани шамсий 1325 йилга бориб тақалади. Ўша йилда қалин қор тушиши ва  сурункали ёмғирлар натижасида Зивия тепасининг юқори қисми бузилади ва ундаги қадимий ва қимматбаҳо ашёлар тасодуфий тарзда кашф этилади. Биринчи археологик тадқиқотлар ушбу тепада милодий 1945 йилда америкалик археолог Роберт Райсон томонидан ўтказилади ва шу тартибда кейинги даврларда ҳам ушбу заминада қатор тадқиқотлар ўтказилади.

Эроннинг муҳим, тарихий  ва  йирик ғорларидан бири  Карафту ғоридир. Ушбу ғор Курдистон вилоятида  ажойиб табиий жозибаларга эга ва  муҳим бўлган сайёҳлик масканларидан бири ҳисобланади. Карафту ғори Саққиз шаҳридан 72 километрлик узоқликда  ва Карафту қишлоғи яқинида жойлашган. Бир оҳактош  тоғи қўйнидаги ушбу ғор чуқур бир даранинг шимоли қисмида  жойлашган  ва унда кўплаб бошпаналар, сағаналар ва чуқурликлар мавжуд.
Қиш фаслларида ғорнинг ичи иссиқ ва ёз кунларида эса ғордаги ҳаво салқин ва совуқ бўлади.

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Олдинги вақтларда Карафту ғорига кириш учун қийин тоғ йўлларидан фойдаланишган. Ҳозирги вақтда эса темирдан қулай зинапоялар қуришган ва ғорга кириш осон бўлган.

Карафту мезозой даврида сув остида бўлган ва ушбу даврнинг охирларида , тахминан  60 миллион  йил олдин, сув остидан ташқарига чиққан. Ушбу ғорнинг узунлиги қарийб 750 метрни ташкил этади ва унда кўплаб иккинчи даражали  йўллар  ҳар томонга қараб ёйилган. Ғорнинг меъморчилик  кўриниши катта тошлардан ташкил топиб, тўрт қаватдан иборатдир.

Минтақа археологлари мазкур ғорнинг тўртинчи қаватини  “Эрмитаж зали” деб аташган. Зеро  ғорнинг мазкур қавати ўзига хос гўзаликка эгадир. Карафту ғорида иккита бино кўзга ташланади. Айтишларича, бу бинолар Ашконийлар даврига тааллуқли бўлиб, милоддан икки аср олдин қурилган. Кашф этилган ёдгорликлар, ашёлар, йўлаклар, қазилган хоналар ва  ўймакорлик қилинган даворлар  мазкур ғорда одамлар яшашганларидан далолат беради. Ғор ичидан бир кичик дарё ҳам ўтган ва ушбу кичик дарё бир нечта шар-шараларни вужудга келтирган ва ундаги  ҳовузда ҳам чучук ва зулол сув оқади. Хуллас, Карафту ғори тарихий жозибалари, табиий гўзаллиги ва ажойиблиги билан  Курдистон вилоятининг  муҳим сайёҳлик масканларидан бўлиб, ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига жалб этади.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ