август 03, 2017 14:02 Asia/Tashkent

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.      

       Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки осмондан келган иллоҳий паём Парвардигорнинг қудрати ва мусулмонларнинг куч-қудратини кўрсатарди. Пайғамбар (с) билан ўз аҳд-паймонларини оёқ ости қилган ва ўз байъатини бўзган мушрикларни жазо бериш ва мушрикларни Макка шаҳри ва Каъбадан ҳайдаб чиқариш паёми эди.

Аллоҳ таоло  ўз расулига шундай буйруқ бердиким ҳаж маносикларини бажо келтирувчилар ҳидоят нури чароғон бўлган ва парҳизкорлик нури ёруғлантирадиган Аллоҳнинг уйига паноҳ топишлари ва ҳаж маросимини бажарувчилар тош ва ёғочларга сажда қилмасликлари ҳамда ғишт ва лойдан ясалган девор атрофида бекорга айланмасликлари учун уларга ушбу паёмни етказсин!

  Ҳа, Ҳаж маросимларини бажо келтириш фасли эди. Каъба атрофига турли жойлардан келган ҳожиларга Аллоҳ таолонинг паёмини етказиш вақтида ҳар ким ўз билганига қараб Ҳаж қиларди. Мадина шаҳридан ҳам бир гуруҳ одамлар Каъбани зиёрат қилиш завқи билан келишган эдилар. Улар ўртасидан Абубакр номли шахс корвоннинг раҳбари ва ҳожийларнинг амири эди. Маккага сафар қилишни хоҳламаган  Расули Акрам (с) каъба меҳмонлари орасида ушбу паёмни етказишни  ана шу шахсга топширдилар. Абубакр хурсанд бўлди ва Каъбани тавоф қилиш ва зиёрат қилиш иштиёқида бўлган бошқа ҳожиларнинг олдиларига тўриб Расули Акрам (с)-нинг паёмларини етказиш учун Макка томон йўл олди.

Энди қандай ҳодиса –воқеалар юз берганини биргаликда эшитамиз.

 Бир неча бутпараст ва фирибгар зиёратчилар, шўҳратпараст шоирлар, манфиатжўй савдогарлар ҳаж маросимини бажо келтириш учун Макка томон йўл олишган эди. Шу боис   Пайғамбар (с) ўз оталари Иброҳим (а)-га ўхшаб  Каъбани мўъмин-мусулмонларнинг хилватгоҳига айлантиришни  хоҳлаган эдилар.

Мадинадан Макка томон бораётган карвон ўзи билан бир паёмни олиб борарди.

Р) Бир неча муддат ўтди ва мусофирлардан тўла бўлган карвон Мадинага борганидан сўнг Пайғамбар (с) олдиларига ваҳий фариштаси ул ҳазрат билан мулоқот қилиш учун осмондан нозил бўлди.

Жабраил (а) марҳамат этди: “Худойинг сенга салом йўллади ва  паём берадиким сен ёки сендек инсон бу ишни амалга ошириши мумкин.  

Р) Сўнг Пайғамбар (с) ўз амакивачаси Али (а)-ни олдиларига чақириб марҳамат этдилар: “Энди   тўямга утир ва Абубакрнинг олдига бор ва ундаги бор нарсаларни олиб мушрикларнинг аҳд-паймонларини ботил этиш учун Маккага боргин. Агар  Абубакр сен билан келишни хоҳласа олдимга  келсин.

Р) Пайғамбар (с) бу сўзларни Али (а)-га айтгани билан ул ҳазрат туяга миниб зудлик билан Мадинани тарк этди. Али (а) билан бир неча саҳобалар ҳам боришди. Улардан бири Абдулло Ансорийнинг  Жобир номли  уғли ҳам бор эди.

Жобир айтади: Биз шундай шаҳар томон борардикким унинг фатҳидан ҳали бир йил ўтмаган эди. Ҳолбуки бу шаҳар Расули Акрам (с)-га нисбатан йигирма йиллик душманликка эга эди. Ҳамда бу шаҳарнинг хурофотпарастлик ва тижоратчилик ҳаёти Каъбага келадиган бутпараст зиёратчиларнинг меҳмондорчилик қилиш собиқасига ҳам эга эди. Агарчи бир йил олдин Расули Акрам (с) Каъбани бутлардан тозалаган бўлсаларда, аммо Макканинг  аҳолиси покликдан узоқда эдилар. Ва шундай жамият орасида туриб  бундан кейин  Макка  мушрикларининг жойи эмас ва бутпарастликнинг  нопок тафаккури билан Каъбани тавоф қилиш шоиста эмас деб баланд товуш билан қичқириш хавфли иш эди. Биз ҳам Мадина мусулмонлари карвонига етгунга қадар ул ҳазрат билан бордик . Бизнинг келишимиз ҳақида карвоннинг бошлиғига хабар беришди ва Абубакр зудлик билан бизнинг олдимизга келди.

Абубакр деди: “Эй Абулҳасан, нима учун бизнинг орқамиздан келдинг? Ёки менга ҳамроҳлик қилиш учун келдингми?

Али (а) марҳамат этди: Худо расули (с) сени кўзатиб барча оятларни қўлингдан олишимни ва мушриклар томон бориб уларнинг аҳд-паймонларини ботил қилишимга бўйруқ бердилар. Ҳамда ул ҳазрат сенинг биз билан боришингни ўз ихтиёринга қуйдилар.  

Жобир айти : “Абубакр   бир кўзи билан  Расули Акрам (с)-нинг туясига ва бошқа бири билан Али (а)-нинг  саҳобаларига бир назар ташлади. Абубакр бирон-бир сўз айтмасдан Расули Акрам (с)-нинг таклифини қабул қилди ва Мадинага қайтишни танлади.

 

Ёрлиқ