август 06, 2017 14:47 Asia/Tashkent

Эронлик олимлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.

Эрон тамаддуни тарихини  кўздан кечирсангиз, илм ва фанларга қўшган  эронликларнинг салмоқли ҳиссаларини яққол сезасиз.Эрон юртида  на фақат жангчилар ва оламни фатҳ этувчилар, балки буюк мутафаккир ва донишмандлар ҳам етишиб чиққан ҳамда узоқ муддатлар давомида  улар дунёнинг  ўзларининг  тафаккур ва илмлари таъсири остида қолдиришган.

Мазкур юртнинг тарихидан  маълумки, Эронда йирик ва  қудратли давлатлар ташкил этилиши билан маданият, илм ва адабиётга катта эътибор қаратиларди ва таълим бериш муассасалари шаклланарди.

Эронлик олимларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди.

Эронлик олимлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.

Эронлик етук билимдон олимлар турли хил илмий соҳаларда жумладан саноат технологиясида ўзларини ҳозирги замон стандартлари билан мувофиқлаштиришди.

Эронлик етук билимдонларнинг ядровий соҳада ҳамда ҳарбий, тиббиёт, фармацевтика, нано технология ва бошқа илмий тармоқлардаги пешқадамлиги шу даражага етдики, бугунги кунда Эроннинг кўплаб маҳаллийлашган саноати Эронлик мутахассисларнинг билими ва куч қувватига асосланиб барпо этилди.

Эрон илмий юксалиш жиҳатидан жаҳоннинг биринчи мамлакати ҳисобланади

Эрон Ислом Жумҳурияти ёшлари ва тадқиқотчиларининг илм-фан ва замонавий технологиялар соҳасининг аниқ ва гуманитар фанлар, биотехнология ва илмнинг барча соҳаларида улкан ютуқларга эришиши гувоҳи бўлмоқдамиз..

Эрон илмий ўсишда ўзаро алоқага эга бўлган 25 мамлакат билан илмий жиҳатдан 14 фоизга олдинда кетмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Эрондан кейинги ўринларни Россия ва Хитой эгаллаган.

бошқа илмий соҳаларда жумладан инновацияда ҳам Эрон 113 ўриндан 78 ўринга етиб олди. Шунингдек, минтақа ва жаҳонда биринчи ўринни эгаллаган. Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Жаҳон мамлакатлари орасида Эрон ислом жумҳурияти илмий мақолаларни чоп этилиши борасида олдинга силжимоқда. Айни пайтда Эрон дунё миқёсида илмий мақолаларни ишлаб чиқаришда ўртача 13 баравар ривожланишни қўлга киритган. Жаҳон илмий тараққиётига назар солиб айтиш мумкинки,  2025 йили Эрон илмий адабиётлари 2 млн 100 мингга етиши кўзда тутилмоқда. Бу кўрсаткич дунёнинг 4, 5 фоиз илмини ташкил этади.

Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Аммо Эроннинг мақсади кейинги 20 йил давомида  Яқин Шарқмамлакатлари орасида  илмий мақолалар нашр этиш бўйича биринчи ўринга чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Эрон юрти тиббиёт соҳасида ҳам Осиёнинг ғарбида асосий марказга айланиш арафасида турибди. Эндиликда эса мамлакатда юқори малакали мутахассислар даволаниш ва янги доруларни яратиш ва ишлаб чиқаришда нафақат Эрон, балки жаҳон   миқёсида ҳам шуҳрат топишган. Она ҳужайраларни яратиш, орқа мия шикастланишини даволаш, стратегик доруларни ишлаб чиқариш, ҳайвонларни клонлаш ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида эронлик олимларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир

Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам  жаҳон миқёсида ҳам  кенг кўламда эътироф этилмоқда

Шу сабабдан Эронни жаҳон илмларини ривожланитиришда пешқадам бўлган юртлардан бири ҳисоблашади.

Азиз тингловчилар! Эртага азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) илк завжалари ҳазрат Хадича (с) вафот топган кунлари. Бу қайғули муносабат билан барчангизга тасаллият изҳор этамиз.

 

Ёрлиқ