август 07, 2017 12:38 Asia/Tashkent

Мутахассисларнинг фикрича, мусиқа инсоннинг ўзини англашига, ўз туйғуларини фаҳмлашига ёрдам беради.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз. 
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.   

   Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган   форс,ўзбек, ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва кунглингизда жой олади деган умиддамиз!
Мутахассисларнинг фикрича, мусиқа инсоннинг ўзини англашига, ўз туйғуларини фаҳмлашига ёрдам беради. Айрим қўшиқлар кўнгилни дарддан ва ёқимсиз хотирадан тозалайди. Мусиқа ва қўшиқ салбий ҳиссиётлар ( адоват, хусумат, гина, ғазаб, қаҳр, )-ни назорат қилиш учун қулай воситадир. Қўшиқ ва мусиқа инсонда ҳаётга умид билан қарашни шакллантиради. 
Шундай экан, келинг биргаликда Эроннинг машҳур хонандаларидан бўлган  Эҳсони Хожа Амири ижро этган "Оташе аташ” номли қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Азиз мухлислар, радиомизнинг почтасига кўп мактублар сиз азиз мухлисларимиз томонидан йўлланмоқда. Бу истак-хоҳишларингизни эътиборга олган ҳолда ва  сизларга миннатдорчилик билдириб,  Ўзбекистон  Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижро этган "Табаррук" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга сиз азизларни даъват этамиз.Марҳамат тингланг.
 .
Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

Азизлар, дастуримиз якунида Тожикистоннинг машҳур хонандаси  Давлатманд Холов ижросида "Гум кардаам" номли қўшиғини эътиборингизга ҳавола этамиз. . Бу қўшиқ сиз азиз мухлисларимиз кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.
 

Ёрлиқ