Исломий яшаш тарзи
Қурқув инсоннинг руҳий ва психологик ҳолатидан бири ҳисобланиб, инсоннинг дунёга келишидан бўён ўлимигача у билан бирга бўлади ва махсус хулқ-атворларни унда ижод этади
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда инсоннинг салбий ва табиий ҳисс-туйғуларининг бири ҳақида сўҳбатлашамиз. Қурқув инсоннинг руҳий ва психологик ҳолатидан ҳисобланиб, инсоннинг дунёга келишидан бўён ўлимигача у билан бирга бўлади ва махсус хулқ-атворларни унда ижод этади.
Албатта табиий ва нохуш бундай ҳис-туйғу ҳақиқий хатарлар билан юзмаюз бўлиш пайтида вужудга келади. Бошқа сўз билан айтганда қурқув ҳаяжонли аксуламал бўлиб бирон-бир тартибсизликлар таъсири остида вужудга келади ва инсонннинг оддий хулқ-атворини узгартириб сайъ-ҳаракат қудратини ундан олади. Изтироб ва қурқув инсоннинг осойишталигини бузади ва стресснинг вужудга келишига сабаб бўлади. Албатта қурқув ва изтироб ўртасида фарқ бор. Қурқув ҳисс-туйғусида очиқ ва яширин сабаблар бор, аммо ҳаяжон ва изтиробда бирон-бир маълум сабабини аниқлаш мумкин эмас. Мисол учун бирон-бир шахс итнинг унга ҳужум қилиши ва тишлашидан қурқади. Аммо ҳаяжон ва изтиробда эса бола билан бирон-бир даҳшатли воқеа юз бериши мумкин деб шахснинг бошига келган фикр уни мубҳам ва фавқулодда хатар билан юзмаюз этади.
Қурқув инсон шахсиятининг ривожланишига бир оз бўлса ҳам ёрдам беради. Шунинг учун қурқув икки турга бўлинади: Биринчиси ижобий ёки мақсадга мувофиқ қурқув ва иккинчиси, салбий ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган қурқув.
Худодан қурқиш мақсадга мувофиқ қурқув турларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таолодан қурқиш, яъни ўзининг гуноҳ ва камчиликларидан қурқиш маънони билдиради. Ўз зиммамизга юклатилган масъулиятлар ва мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганимизда бу камчиликлар вужудга келади. Ва бу қурқув ваҳима маъносида эмас, балки камчилик маъносидадир ва унга эга бўлиш бу маҳорат саналади.
Қуръони карим Фотир сурасининг 28-чи ояти каримасида шундай келтиради:”
Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли зотдир. (Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузулиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган зот Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.) |
|
Қуръони карим қурқув ҳаяжонини бартараф этиш учун бир неча йўл-йуриқларини кўрсатади. Қурқув билан қарши –курашиш йўл-йуриқлардан бири бу Аллоҳ таоло баробарида бўйсуниш ва ихос билан амал қилиш ҳисобланади. Одатда қурқув бирон-бир нарсани қўлдан бой бериш сабаби ёки инсоннинг зарар ва зиёнлар билан юзмаюз бўлиш таъсиридан вужудга келади.
Аммо мўъмин-мусулмон киши Аллоҳ таолога таяниб ва таваккул қилиб энг куч-қудратли Зот унга ғамхўрлик қилишига англаб етади.
Қуръони карим бу ҳақда Бақара муборак сурасининг 112 ояти каримасида шундай келтиради:”
Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Демак, ҳам маънавий, ҳам моддий тарафдан фақат Аллоҳ учун бўлган иш ўз эгасини мукофотга етказади. Аввало, «Робби ҳузурида ажр бордир». Яна унга келажакда хавф йўқ. Яна у бўлиб ўтган ишлардан афсусланмайди. Булар Аллоҳнинг ваъдаларидир ва, муҳаққақ, шундай бўлгусидир.) |
|
Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиъунлар ва насоролардан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Ким бўлишидан қатъи назар–хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ Пайғамбаримиз (с.а.в) келишларидан олдин бутларга сиғинишни тарк этиб, ўз ҳолича, муайян бир динга эргашмасдан, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилган собиъунлар тоифаси бўлсин, хоҳ насроний динидагилар бўлсин–Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтириб, яхши амал қилиши керак. Ҳар диннинг муддати тугаб, уни бекор қилувчи дин келганда, янги динга ўтиш зарур. Муддати қиёмат кунигача тугамайдиган охирги ва мукаммал дин бўлмиш Ислом келганидан кейин ҳамма бунга ўтиши, Аллоҳга, Муҳаммадга (с.а.в.), Қуръонга ва иймон келтирилиши лозим бўлган яна бошқа нарсаларга иймон келтириши ҳамда яхши амаллар қилиши лозим.)
Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳга имон келтириш бугунги даврда инсоннинг юқотган нарсасидир ва салбий ҳаяжонлар қаршисида энг муҳим бўлган тажриба-куникмаларидан бири саналади. Бугунги кунда башарият ҳуввиятсиз ва имонсиз қолган ва ҳар доим қурқиш, изтироб ва ҳаяжон билан юзмаюз бўлмоқда. Аллоҳ таолога имон ва солеҳ амалларни бажо келтириши инсон чексиз қудрат соҳиби бўлган Аллоҳга боғланади ва бу мутлақ қудратга таяниб қурқиш каби ҳис-туйғудан узоқлашади. Чунки у таянган куч-қудрат чексиздир.
Қуръони карим ислом дини кўрсатма ва таълимотларида таълим-тарбия олган мўмин-мусулмонни ҳаётнинг турли изтироб ва стресслар баробарида ҳимояланган деб билади. Дунё воқеаларини дарк этган ва иллоҳий мерослар ҳақида фикр юритган шахс бошқалар қурқадиган нарсалардан қурқмайди ва ҳақиқатни қандай бўлса шундай қабул қилади . Мутлақ қудратга боғланиб қолган инсон, ундан бошқа ҳеч қайси куч таъсиридан деб билмайди ва ҳеч қайси омилдан ҳам қурқмайди.