Эрон афсоналари ва қиссалари
Эрон афсоналари ва қиссалари
Эртакимизнинг шу жойига келган эдикки Салим ва Солим оналари ўйига келиб ундан овқат сурашдилар. Оналари уларга раҳми келиб овқат берарди ва Жавзар келмасдан овқатларини тезда еганларини илтимос қиларди ва улар шошилинч билан еб Жавзар келмасдан кетишарди. Кунлардан бир куни Жавзар ўйга келиб ўз акаларини овқат ейаётганларини кўриб қолди. Онаси бу вазъиятдан хижолатда қолди. Аммо Жавзар эса бу воқеадан ғазабланмади, балки меҳрибонлик билан ўз акаларига саломлашиб шундай айтди: "Хуш келибсиз! Қандай яхшики мен ва онангизнинг ёдига тушдингиз. Сизларни кўришдан хурсандман. Жавзарнинг акалари хижолат тортиб шундай дедилар: "Эй азиз биродаримиз! Биз ҳам сен ва онамизни кўриш муштоқида эдик, аммо сен билан қилган ёмон ишларимиздан хижолат тортиб ўйга қайтмадик. Шайтон бизни йўлдан ўрди ва сен билан нотўғри муносибат қилдик. Энди қилган ишларимиздан пушаймонмиз.
Жавзар ўз акаларини бағрига босиб сўнгра айтди: "Юрагимда сизларга нисбатан ҳеч қандай гина-кудурат йўқ. Биз билан қолинглар. Оналари бу вазъиятдан хурсанд бўлди ва Жавзарни дуо қилиб айтди: "Ўғлим аллоҳ таоло сендан рози бўлса, мен сендан розиман."
Шундай қилиб Салим ва Солим ўйга қолишди. Жавзар ҳар куни эрталаб туриб балиқ овлашга борарди. У ҳар куни балиқ овлаб бозорда сотарди ва топган пулларига нон ва гушт олиб келарди. Бир ой шу тарзда ўтди. Салим ва Солим ушбу ой давомида фақат еб ичиб ухладилар ва ҳеч қандай иш билан шуғулланмадилар.
Кунлардан бирида Жавзар ҳаргалгидек денгиз қирғоғига борди. У кун бўйи балиқ овлашга сайъ-ҳаракат қилди, аммо бирон балиқ ҳам турига тушмади. Гўё денгизда балиқ қолмаган эди. Охирида ноумид бўлиб ўз турини елкасига олиб буш қўл билан хафа бўлиб ўй томон йўл олди.
Шундай қилиб Жавзар ўйга қайтганида йўлда бир нонвой дўконига етиб келди. Ушбу дўкон олдида нон сотиб олиш учун кутган кўп одамларни кўрди. Одамлардан ўзоқроқ бир четга турди. Нонвой шу вақтда уни кўриб уни ўз олдига чақирди ва айтди: "Жавзар нон хоҳлайсанми?". Жавзар ҳеч нима демади. Нонвой унинг бўш бўлган турига қаради ва тушундиким бугун Жавзар биронта балиқ ҳам овлагани йўқ. Нонвой Жавзарга бир нечита нон ва бир оз пул бериб сўнгра айтди: "Буларни олгин ва эртаси эвазига менга балиқ олиб келгин".
Жавзар бу ноқулай вазъиятдан хижолат тортди ва нонвой берган нон ва пулни олиб ўз йўлини давом этди. Нонвой берган пул билан гўшт сотиб олди ва гўш ва нонларни ўйга олиб келиб онасига берди.
Эртаси Жавзар ҳамадан олинроқ ўйғонди ва балиқ овлаш турини олиб денгиз қирғоғига борди. Турини бир неча маротаба денгизга ташлади, аммо бирон балиқ унинг турига тушмади. Жавзар кун бўйи бир қирғоқдан бошқа қирғоқга бориб балиқ овлашга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо унинг сайъ-ҳаракатининг фойдаси йўқ эди. У ноумид бўлди ва турини олиб ўй томон йўл олди. Йўлда уша нонвой дўконига етиб келди. Нонвой Жавзарни чақириб яна унга бир неча нон ва пул бериб айтди: "Жавзар ғам ема, эрта албатта балиқ овлайсан. Уша вақтда олган қарзингни берасан. "
Аммо эртаси ҳам Жавзар балиқдан бўш бўлган ўз тури билан денгиздан қайтди. Янада нонвой унга нон ва пул қарз берди. Шунингдек Жавзар уша куни ҳам ўйга буш қўл билан қайтди. Яна шу тарзда тўрт кун ўтди ва Жавзар биронта балиқ ҳам овламади. Еттинчи кунида Жавзар ўзича айтди: "Мен балиқ овлаш жойини ўзгартиришим керак. Бу гал "Қорун кўли"-га бораман. Эҳтимол уша жойда балиқ овлашга муваффақ бўлсам. Шундай қилиб Қорун кўлига борди.