август 09, 2017 10:01 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 18-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи зил-қаъда ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 9-чи кунидир.

 

   Ҳар йили 9 август  куни халқаро маҳаллий халқ кунининг  нишонланиши БМТ-нинг бош Ассамблеяси томонидан белгиланган. Ушбу кунда барча жаҳон халқларининг бой маданий меросини ўрганиш ҳамда бутун жамиятни ушбу бор бой маданий меросни ўрганиш учун алоҳида ўрин тутилади. Маҳаллий халқ одатда шундай инсонлар жамиятига айтиладиким, ҳалигача ўзларининг анъанавий яшаш тарзи ва билимларига қараб ҳаёт кечиришади. Одатда маҳаллий халқларнинг жамиятида ривожланиш бошқа жамиятларга қараганда заифроқ ҳаракатланади. Бу заиф ривожланишнинг сабаби шундан иборатким, маҳаллий халқ ўзларининг анъанавий расм-русумлари ва билимлари асосида шунингдек ўз жамиятларида мавжуд бўлган эҳтиёжлар ва ўз мерослари ўртасидаги мувозанатнинг барқарорлиги асосланиб ўз ҳаётларини ривожлантиришади. Айтиш мумкинки, маҳаллий халқ жамияти бошқа жамиятларга қараганда  ривожланишнинг устуворлигига катта аҳамият қаратишади. Ривожланишнинг энг муҳим воситаси унвонида табиий манбаларга маҳаллий халқнинг катта эътибор қаратиши ҳозирги дунё илмий жамоасини  маҳаллий билимга янада кенг эътибор қаратиши сабабига айланган. Шу сабабдан  август ойининг 9-чиси халқаро маҳаллий халқ куни деб номланган

Бундан 55 йил муқаддам милодий 1962 йил август ойининг 9-чисида:

Германиялик шоир ва ёзувчи Герман Гессе вафот этди. У милодий 1877 йилда мазҳабий оилада таваллуд топди ва ўспиринлик давридан бошлаб шеър ёзишни бошлади. У 20 ёшга кирганида ўзининг биринчи шеърий тўпламини нашр этди. Гессе милодий 1912 йилдан бошлаб Швецария фуқаролигини қабул қилди ва ушбу мамлакатда яшади. Герман Гессе шунингдек ўз умрининг охирида айрим шарқ мамлакатларига сафар қилди ва Шарқ мамлакатлари халқининг ахлоқий таълимотлари ва маданиятлари тасири остида қолди.  Гессе милодий 1945 йилда Гёте мукофоти ва бир йилдан сўнг адабият йўналишида Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди.  Гессе ёзган асарлардан “Ўрмонзорнинг буриси” , “Наққошликинг хурсандчилиги” ва “Сиёсий назариялар” каби китобларига ишора этиш мумкин.

 

Бундан 33 йил олдин ҳижрий-шамсий 1363 йил мурдод ойининг 18-чисида:

Катта маҳорат соҳиби бўлган ёзувчи ва таржимон Абулқосим Поянда 71 ёшида вафот этди. Поянда номи билан танилган устод Абулқосим Нажафободий ҳижрий-шамсий 1292 йилда Нажафободда таваллуд топди.  Аввалида қадимий илмларни ўрганишга кирди ва Исфаҳон шаҳрида ўз илмини мукамаллаштирди.  Ҳаётнинг оғирлиги уни типографияда ишлашга мажбур этди. Бу касб Поянданинг келаси тақдири ва танлаган йўлига катта тасир етказди. Поянда 19 ёшида Теҳронга борди ва турли газета ва журналлар билан ҳамкорлик қилди. Абулқосим Поянда 40 асарга яқин асарларни ёзиб ўзидан мерос қолдирди ва бу асарларнинг энг муҳими бу Қуръони каримнинг таржимаси ҳисобланади. Устод Поянда достон ёзишда ҳам катта маҳоратга эга эди ва ўз атрофидаги халқ ҳаётини тасвирлашда муҳим ва устувор қадам ташлади. У ёзган асарлар жумласидан “Мураввиж-уз-Заҳаб” таржимаси ва ундан ҳам муҳимроқ асар бу “Тарихи Табарийнинг таржимаси” катта аҳамиятни касб этади. Поянда ёзган асарлар равон ва ёқимли насрдан иборатдир.