Масжид- ишқ ва имон маскани
Масжид исломнинг зуҳур топишидан бошлаб бугунги кунгача Қуръонни урганиш ва тоат-ибодат қилиш фаъолиятларига қўшимча сиёсий бир марказ унвонида махсус урин ва эътиборга сазовор бўлиб келган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда айтганимиздек, масжид исломнинг зуҳур топишидан бошлаб бугунги кунгача Қуръонни урганиш ва тоат-ибодат қилиш фаъолиятларига қўшимча сиёсий бир марказ унвонида махсус урин ва эътиборга сазовор бўлиб келган. Чунончи Пайғамбари Акрам (с) бошида диний ўз ҳукуматини тартиб-интизомга келтириш учун масжидни мусулмонлар жамиятининг маркази сифатида қарор бериб бу ваҳдатни сақлаб қолишига кўп таъкид қилган эдилар.
Пайғамбари Акрам (с) Мадина шаҳрига кирганларидан сўнг у ерда масжид қуриш буйруғини бердилар ва ўзлари ҳам бу қурилишда иштирок этдилар. Масжидун-Набий масжидини қуриш исломий ҳукуматни ташкил этишида энг муҳим қадам эди. Пайғамбар (с) масжиди (масжидун-Набий) мусулмонлар учун диний фаризаларни бажариш макони бўлишига қўшимча ислом дунёси наҳзатининг ижтимоий, сиёсий, илмий фаъолиятларининг биринчи рукни ҳисобланарди. Шунинг учун мусулмонлар ўртасида бу муқаддас маконнинг мақоми ва урнини эътиборга олган ҳолда айтиш мумкинким масжидлар халқнинг моддий ва маънавий фаъолиятлар жараёнида энг асосий рол ўйнаган ва ўйнайди. Мусулмонларнинг тарихи ҳам мазкур фикрларни исботлайди.
Мусулмонларнинг таритарихий муҳим ҳодиса-воқеаларига диққат-эътибор қаратиб ушбу сўзларни тўғрилигини яққол мушоҳада этиш мумкин. Муҳим ўзгаришларнинг аксарияти масжидларга шаклланган ва кўп қиём ва қўзғолонлар ушбу муқаддас макондан бошланган. Мисол учун келтириш мумкинки Эрон Исломий Инқилоб жараёнида масжидлар исломий наҳзатнинг шаклланиш ва ижод этишида муҳим ва таъсирчан омилларидан бири унвонида муҳим рол ўйнаган эди. Эрон Исломий Инқилоб жараёнида масжид инқилоб ишларини бошқариш учун бир марказга айланган эди.
Калифорниянинг Беркли университети форс тили ва исломий тадқиқотларнинг устоди Ҳомид Элгорнинг айтишича “Масжид Эрон Исломий Инқилоб ташкилотининг энг асосий ядроси эди.
Инқилобнинг ғалаба қозонишида муҳим рол ўйнаган унсурлардан бири масжидни ва унинг фаъолиятларини янгитдан қайта тиклаш эди.
Масжиднинг роли энди фақат Қуръонни типнглаш ёки тоат-ибодат қилиш, вузў олиш, дунёдан узоқлашиш учун халқнинг бошпанаҳсига эмас, балки аксинча масжид фармон бериш маркази ва кураш олиб бориш рукнига айланди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки масжид Расули Акрам (с) асрида бўлган уша нарсага айланди.
Дар ҳақиқат Эронда Исломий Инқилобнинг ҳукмрон бўлиши билан масжидлар бу заминада кенг ва муҳим таъсирчан ўйнайди. Мазҳабий маконлар , ҳусейниялар ва масжидларда талабалар ва руҳонийларнинг суханронлик қилишлари халқни янада кенг куламда ижтимоий-сиёсий, тизимларда , адолатсизлик, камситиш, зулм қилиш ва фасодликлар билан ошно этди.
Масжид Ислом оламида катта аҳамият касб этади. Унинг динимиз тарихида тутган ўрни беқиёс. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом замонларидан буён масжидларда жамоат бўлиб намоз ўқилади, ваъз-иршодлар қилинади, илм ва дин аҳкомлари ўрганилади, ҳидоятга, ахлоқ-одобга чақирилади, икки дунё саодатини сўраб дуолар қилинади. Шу боис, масжидга қадам босган ҳар бир киши масжид одоби ва тартибларига риоя қилмоғи, Аллоҳнинг уйида унинг меҳмони эканини ҳис этиб, фақат Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлиши, барча номаъқул ишлардан четланиши лозим бўлади.
Азизлар, бугунги дастуримизда дунёдаги энг муҳим масжидлардан бўлган Эронданинг Исфаҳон шаҳрида жойлашган Шоҳ масжиди ва Аббосий жомеъ масжиди номи билан ҳам шӯҳрат қозонган “Имом масжиди ҳақида ҳақида сўҳбатлашамиз.
Исфаҳонда жойлашган Имом масжиди Сафавия асрида энг муҳим масжидлардан бири бўлиб, кўпинча шоҳ масжиди, султоний янги масжиди ва Аббосий жомеъ масжиди номлари билан шўҳрат топган. Бу бино меъморлик санъатининг шоҳасарларидан ҳисобланиб, Сафавийлар даврида қурилган.
Имом масжиди катта гунбази баландлиги 52 метр ва ички минораларининг баландлиги 47 метрдан иборат. Шоҳ масжиди номи билан ҳам машҳур бўлган Имом масжиди — Эрондаги машҳур меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади . Уни қуриш 1611 йилда бошланган ва 18 йил ўтиб тугалланган.
Ўзининг ҳашамдор ташқи кўриниши — етти рангдан фойдаланган кошинлар, каллиграфик битиклар туфайли бу масжид Эроннинг энг машҳур осори атиқаларидан бири ҳисобланади ва мамлакатга ташриф буюрган сайёҳларнинг объективига албатта тушади. Эроннинг Исфаҳон шаҳридаги Нақши Жаҳон ансамблидан ўрин олган Имом масжиди ҳижрий қамарий 1019 йилда ва милодий ҳисоб билан 1611 йилда Шоҳ Аббос Сафавий бўйруғи билан бошланди ва уни зеб-зийнат бериш ишлари унинг ўринбосарлари даврида охирга етказилди. Масжиднинг эшиги устидаги ёзув ҳижрий-қамарий 1025 йилда қурилганини исботлайдиким Шоҳ Аббос бу масжидни ўзининг холис даромадларидан қурган ва унинг савобини эса ўз бобокалони Шоҳ Таҳмосб руҳига бағишлаган.