Қуръоний ҳикматлар
Қуръон таълимотига кўра илоҳий дастурлар инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсадга эришишга хизмат қилади.
Қуръон таълимотига кўра илоҳий дастурлар инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсадга эришишга хизмат қилди. Бу нарсани "Тийн" муборак сурасида яққол англаш мумкин. Суранинг 4-8 ояти карималарида инсоннинг энг яхши суратда яратилганлиги, иймон келтириб, солиҳ амалларни бажарганлар нажот соҳилига етиб бориши ва Аллоҳ наздида улар учун улуғ мукофотилар муқаррарлиги ҳақида башорат беради:
"Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик. Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал хилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфаласофилинга (яъни энг тубан дўзахга) қайтардик. Фақат (қай) бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар, ана ўшалар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир. Бас,
(эй инсон), энди (яъни Аллоҳ таъолонинг барча нарсага қодир зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени
(қиёмат кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган ) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?! Ахир Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! (Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло қиёмат кунида энг одил ҳукм қилгувчидир.)"
Қурони каримнинг муборак оятларида инсоннинг руҳий ўзига хос хусусиятларига таважжуҳ билдирилган. Биз одамизоднинг манфий хислатларига ишора қилгувчи бир неча оятларни зикр қилмоқчимиз.
"Алақ" муборак сурасининг 6-7 ояти карималари:"Дарҳақиқат, (кофир) инсон ўзини бой-беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар—ҳаддидан ошар". Шунингдек Қуръони каримнинг қатор оятарида инсоннинг эзгу фазилатларига ҳам ишора қилинган. Жумладан у Аллоҳнинг Ердаги халифаси деб аталган. Қуръони каримнинг кўпгина ояти карималарида танланган кишилар тилга олиниб, уларнинг жиддият ила камолот пиланояларини босиб ўтиб, олий инсонлик мавқеига эришганликлари таъкидланади. Ояти карималарда бундай инсонлар таъриф-тафсиф қилинади. Қуръоний дунёқарашда инсон иродали, эркин ва танлаш ҳуқуқига эга бўлган мавжудотдир. У камолот ва Парваридгорининг қурбига етишга ҳаракат қилса, иймон ва солиҳ амаллар билан безанса, эзгу фазилатлар ва камолотга албатта эришади. Инсон руҳиятининг соғломлиги унинг қалбидаги иймоннинг қандайлигига боғлиқ.Тадқиқотлардан маълум бўлишича, турли хасталикларга чалинган жуда кўп кишилар иймон ва эътиқод неъматидан бебаҳра қолишган. Жуда кўп руҳий хасталикларнинг асосий сабаби оғир турмуш шароитлари ва ижтимоий етишмовчиликлардир. Қалбида мустаҳкам иймони бўлган кишининг иродасини эса турмуш қийинчиликлари синдира олмайди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om
Айтиш жозиким, иймон ахлоқнинг энг мустаҳкам пойдеворидир. Ягона Аллоҳга бўлган ишонч, эътиқод, аҳлоқ асосида маънавий ҳаёт кечиришнинг асоси ҳисобланади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда тақво, омонатга хиёнат қилмаслик, эзгу амаллар, хайрихоҳлик, эҳсон, тинчликсеварлик ва Худонинг халқи билан меҳрибон бўлишини аҳлоқий қадриятлар деб атайди. Бандаларни адолатни барқарор қилиш, инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва аҳлоқий фазилатлар билан зийнатланишга даъват этади.Қуръони каримдаги "Ҳужурот" сурасида жуда кўп аҳлоқий ва ижтимоий дастурлар берилади. Бу муборак суранинг ояти карималарида комил инсонларнинг ўзига хос хусусиятлари, соғлом аҳлоқ, муносиб ижтимоий муносабатлар, бошқалар билан адолат асосида муомала қилиш каби аҳлоқий ва инсоний қадриятларни ўрганамиз.
Бу муборак сурада кўпгина шахсий ва ижтимоий муаммолар, жумладан, жасорат, исломий биродарлик, ўзгаларнинг шахсиятини эҳтиром қилиш ва аҳли башар барча қавмларининг тенглиги ҳақида сўз боради. Француз донишманди Рабво ёзади: "Қуръоннинг ўзига хос мантиқ ва гўзаллиги бор. Унинг дастурлари ҳеч кимга мажбурий юклатилмайди.Бу дастурлар жуда мулойим. Улар тингловчини қаноатлантириш учун мантиқ қудрати билан зийнатланган". Барча кўрсатмалар Аллоҳ томонидан ваҳий орқали нозил бўлган. Қуръонда одоб-аҳлоқ, соғлиқни сақлаш, никоҳ ва оила, талоқ, болаларга муносабат, тижорат ва сиёсат ҳақида инсоннинг табиатига хос намуна, кўрсатмалар мавжуд. 14 аср давомида бу Китоб мусулмонлар зеҳнида асраб-авайлаб келинди. Қуръон уларнинг ақл-шуъурларини кенгайтириб, аҳлоқ-одобларини шакллантириб, миллионлаб кишиларнинг заковатини сайқаллаб келади.