август 15, 2017 12:15 Asia/Tashkent

Қуръони карим инсониятнинг маънавий, моддий, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларини таъминлайдиган осмоний китобнинг охирги нусхасидир. Қуръон ўзининг яратувчанлик таълимотларида, инсонга саодат ва хушбахтлик йўлини кўрсатади.

Қуръони карим инсониятнинг маънавий, моддий, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларини таъминлайдиган осмоний китобнинг охирги нусхасидир. Қуръон ўзининг яратувчанлик таълимотларида, инсонга саодат ва хушбахтлик йўлини  кўрсатади.

Илоҳий бу китоб йўл очиб берадиган қонунларни баён этиш зимнида, барчаларни ижтимоий одоб ва ахлоқий усулларга риоят этишга даъват этади. Бу усуллардан бири ваъдаларга вафо этиш ва унга риоят этиш йўлидир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзини ҳар кимдан ҳам кўп ўз ваъдасига вафодор қолишини эслатиб ва Тавба муборак сурасининг 111 ояти каримасида шундай буюради: "Албатта Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди-улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб(кофирларни ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас (эй мўминлар) қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир. "

Айтиб ўтганимиздек, Қуръони карим ҳақиқатни баён этиш учун кўп мақол ва ва масаллардан фойдаланганки, унинг мажмўаси эса бу иллоҳий китобнинг фасоҳати ва балоғатининг намунаси ҳисобланади. Бу мақолларда ишлатилган нозук баёнлар ва мақолларнинг ҳар бирида нозук, чуқур ва зарофатли нуқталар таъкидлаб ўтилиши илм аҳлинининг эътиборини ўзига жалб этади. Ҳар бир жамиятнинг муҳим бойлиги ушбу жамиятда яшайдиган шахсларнинг бирбирига нисбатан ишонч ва эътиқод қилишларидир. Одатан ҳар бир жамиятнинг паркандаликдан қутқарадиган ва занжир каби бирбирига боғлайдиган нарса ана шу ишонч ҳисобланадики, кенг миқёсда ҳамкорлик ва ижтимоий ҳамдиллик таянчи ҳисобланади. Аҳду паймон ва қасамёд қилиш бу ишонч ва ҳамдилликни сақлашнинг муҳим омилидир.

Аммо ваъдалар кетмакет тарзда вафо этилмаса, бу умумий ишончнинг буюк сармоясидан ҳеч нарса қолмайди. Ва ҳамжиҳат ва ҳамдил бўлган ва шаклланган бир жамият парокандаликка юзмаюз бўлиб, қудратни қулдан бой беради.  Шу сабабли Қуръон оятларида кенг тарзда исломий ваҳдатда, ўз ваъдасига вафо этиш ва ичган қасамларга устувор туриш ва уларни бажармаслик эса кабира гуноҳлардан ҳисобланади,-деб таъкидланади.

 Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Шунингдек Аллоҳ таоло Наҳл муборак сураси 92 чи ояти каримасида бир мисолни зикр этиб ўз мўмин бандаларини ўз ваъдасини поймол этиш ва ўз аҳдига вафо этиш қадр-қийматининг ўрнини баён этиб шундай буюради: "Ва сизлар бир миллат бошқа бир миллатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни  (бузиб) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қасамингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг, парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз! Албатта,  албатта Аллоҳ бу (аҳдга вафо қилишга буюриш) билан сизларни имтиҳон қилур ва албатта қиёмат кунида сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизни баён қилиб берур.  "

Ривоятларда келтиришларича, жоҳилия замонида, Маккада бир телба хотин бор бўлиб, у кун бўйи турли нарсаларни тўқир, кечга бориб эса тўқиган нарсаларини бузиб-чуваб ташлар экан. У бир беҳуда ишни такрор қилиши учун араблар ўртасида ахмақ ёки телба аёл унвонида машҳур бўлиб кетган эди. Ип туқиш натижасида ип мустаҳкам бир шакл олади ва уни қайта бузиб-чуваб ташлаш эса беҳуда ва зиён келтиради. Аллоҳ таоло билан аҳду паймон қилган кишилар ваъдани қабул қилишади . Бу аҳду паймонни бузиш учун амалга оширган ҳар қандай ҳаракат нафақат беҳуда ишдир, балки уларнинг шахсиятлари таназзул топиш далилидир.

Аллоҳ таоло бу мақолни ислом дини зуҳур топишининг бошланишларида мусулмонлар аққалиятни, душман ва мушриклар эса кўпчиликни ташкил этган вақтда мусулмон бўлган шахслар ҳақида бу мақол келтирилади.