август 15, 2017 12:56 Asia/Tashkent

Қуръоний ўхшатишларнинг баён усули ва уларда сўзларнинг танланиши диққатга сазовордир.

Қуръоний ўхшатишларнинг баён усули ва уларда сўзларнинг танланиши диққатга сазовордир.

Ҳаким  зот  бўлган   Аллоҳ  таъоло   бу  ўхшатиш  ва мисолларни   одамлар   қалби  ва   зеҳнига   яхшироқ    ўрнашиши  учун    таъсирли  бир    тарзда    баён    этган.

 Мисол  учун,     жуда кўп  оятларда    дунёнинг     бебақолиги     ҳақида     гап   боради.    Одамларнинг      ўткинчи  дунёга    кўнгил қўйишлари   танқид қилинади.    Одамлар  дунёнинг     ҳақиқатини    англасин   учун    Қуръон мисолга мурожаат   қилади.

Муқаддас  Китобимиз —Қуръони карим     аҳли  башарга   ўзликни англаш ва   такомиллаштириш,  бошқалар  билан   муомала  -муносабат қилиш, касб-кор,  ҳуқуқий, иқтисодий  масалалар, қонунчилик ва  ҳукумат   ишлари  каби   ҳаётнинг   турли  жабҳаларига  доир   қонуният  ва   яшаш   тарзини    баён  айлайди.  Шу  сабабли  Қуръони каримда  ҳидоят  истелоҳи    жуда кенг   маъноли  бўлиб, у   ҳаётнинг    барча  соҳаларини қамраб олади.   Бу   жабҳада   бахт ва  саодатнинг  муҳим  йўлланмаси   бўлган    бу  Самовий   Китоб  инсоннинг   қаршисида   жуда кенг   уфқларни    ошкор  айлайди.  Мудраган  тафаккурларни  уйғотади,  аҳли  башарга     аҳлоқий  фазилатлар   ва  бахт-саодат       башоратини   беради.   

Қуръон   --ҳидоят Китоби.  Бу  илоҳий Китоб   ўз ояти карималарида  инсоннинг   тафаккур  ва ақл-заковат  қудратини    таъкидлаб,   аҳли   башарни   саодат   манзили  сари    ҳидоят  этади.

   "Моида"  муборак сурасининг 16 ояти  каримасида  буюрилади: "Сизларга   Аллоҳ  тарафидан   Нур—Очиқ  Китоб келдики, Аллоҳ  у  сабабли  Ўзининг   ризолигига   эргашган   зотларни  нажот  йўлларига   ҳидоят қилур ва  Ўзи изну иродаси  билан   уларни   зулматлардан   нурга  чиқарур ва  уларни  Тўғри  йўлга  ҳидоят қилур". Қуръони каримнинг    инсониятни    ҳидоят  этишдаги   услублари   Қуръон  тадқиқотчилари учун   жуда-жуда    ҳайратланарли  эди.  Бу  Илоҳий  Китоб одамларни  ҳидоят  этишда    ривоят, ўхшатиш, қасам каби  турли   хил  услублардан  фойдаланган.  Бу  қуръоний  қиссаларнинг айрим  ўзига  хос хусусиятлари ҳақида   суҳбатлашмоқчимиз. Қуръони каримдаги ҳикматлар ва ундаги ӯхшатишлар одамлар ҳаётидан олинган бӯлиб, кундалик турмуш ва унинг юмушларини  ӯзида мужассам этади. Одамизод  қадим-қадимдан   эртак ва   достонларни    тинглаб, уларни   ўзининг    ҳофизаларида  сақлаб, авлоддан-авлодга, наслдан- наслга  ўтказиб   келишган.   Ўтмиш авлодлардан  кейинги  наслларга  кўпдан-кўп   эртак,  достон, қисса ва  ҳикоятлар  мерос  қолган. Эртак ва  достонларнинг   жозибаси  фақат вақтни  ўтказиш, ёки одамларни  шодлантириш учун эмас,балки руҳшунослик  илми  таъкидлаганидек,    панд-насиҳат руҳидаги   эртак ва  достонлар, қисса ва  ҳикоятлар  инсон  руҳиясининг ўзгаришига  катта    таъсир  ўтказган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Қуръоний ҳикматлар ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Қисса ва   ҳикоятлар  одамларнинг   зеҳнида  узоқ  вақт   сақланиш  хусусиятига  эга    бўлганлиги  учун,  ибрат  олишнинг    энг  яхши  воситасидир.  Қуръоний  қиссалар    бу  Самовий  Китобнинг   энг    жозибали   қисми ҳисобланади.    Ўтганлар   ҳаётидаги  ибратли қиссаларни    ривоят қилиш  орқали  уларни    келажак  авлодлар   учун   ибрат    намунаси  қилиб  кўрсатган,  токим, инсонлар    ўтганларнинг    ҳаётидан  ибрат олиб,   камолот ва     ҳидоят йўлини    билиб олишсин. 

Қуръондаги  келтирилган   қиссаларнинг    ҳеч  бири   бекордан - бекорга, ёки   мақсадсиз  эмас.   "Юсуф"   муборак  сурасининг   111  ояти  каримасида  буюрилади:

"Дарҳақиқат,  уларнинг   қиссаларида  ақл   эгалари учун   ибрат  бордир. (Ушбу  Қуръон)  тўқиб   чиқарилган   сўз  эмас,  балки   ўзидан   аввалиги   нарсаларни   (яъни   самовий Китобларни)   тасдиқ   этувчи, унга   иймон   келтирадиган  қавм  учун   барча  нарсаларни   муфассал   баён   қилиб   берувчи   ҳидоят  ва   раҳмат (бўлган  бир  Китобдир)".

Шунингдек, "Анъом"   муборак  сурасининг  11  ояти   каримасида  буюрилади:  "Айтинг: "Ерни   айланиб сайру  саёҳат  қилинглар, сўнгра  (пайғамбарларни) ёлғончи  қилгувчиларнинг   оқибати  қандоқ   бўлганини кўринглар".

 Тарихий  қиссаларнинг    кўпчилигида    хаёлий  унсурларга  кўп  ўрин    берилади. Қиссадаги  хаёлий  унсурлар  қанчалик  кўп  бўлса,  унинг  тингланиш  таъсири     шунчалик  ошади.  Аммо, Қуръони карим   бундай  ўйлаб-топилган    хаёлий қиссаларни эмас, балки    воқеликни    ривоят қилади.