Қуръоний ҳикматлар
Саодатдеганида абадий лаззатларга етишмоқ тушунилади. Ана шу абадий лаззатлардан мунтазам равишда баҳраманд бўлган киши бахтли-саодатли инсон ҳисобланади. Қуръон нуқтаи назаридан инсон вужудидатурли моддий ва маънавий тамойиллар йиғиндиси жамланган. Инсон одатда ўзининг моддий ва шахсий ҳаётига тегишли бўлган майлларни яхши англайди.
Азизлар дастуримизнинг бугунги сонида Муқаддас Китобимиз –Қуръони каримдаги одоб-аҳлоқ масалалари ҳақида суҳбатлашамиз. Аҳли башарни ҳидоят қилиш учун ваҳий таълимотининг энг сўнгги дастурамали бўлган Қуръони каримда инсон ва унинг аҳлоқ-одоби ҳақидаги энг мукаммал тафсилотлар баён этилган. Қуръон нуқтаи назаридан аҳлоқ масаласи инсоннинг қисмат биносини тиклашда ишлатиладиган қурилиш маҳсулотларига ўхшайди. Бу Илоҳий Китобда инсоннинг энг сўнгги мақсади саодат ва нажотга эришишдир.
Саодатдеганида абадий лаззатларга етишмоқ тушунилади. Ана шу абадий лаззатлардан мунтазам равишда баҳраманд бўлган киши бахтли-саодатли инсон ҳисобланади. Қуръон нуқтаи назаридан инсон вужудидатурли моддий ва маънавий тамойиллар йиғиндиси жамланган. Инсон одатда ўзининг моддий ва шахсий ҳаётига тегишли бўлган майлларни яхши англайди.
Масалан: еб-ичишга бўлган эҳтиёж ёки жинсий ғаризаларни қондириш каби майллар. Аммо, олий майллар унинг вужудига ниҳон бўлиб, уларни уйғотиш лозим бўлади. Ана шундагина бу майллар инсонни камолот сари ундай бошлашади. Олий маънавий майллар инсон вужудида ўйғониб, ўз фаолиятини бошлаган чоғи, одамизоднинг нафси камолот сари юз буради, ҳамда нажот соҳилига етиб бориш учун у маънавий камолот ва осойишталикнинг имкониятларини қидира бошлайди.
Одамизод фарзанди ўз амалининг ибтидо ва интиҳоси ҳақида диққат билан тафаккур юритса ва тийиқсиз нафсини жиловлай олса, аҳлоқий камолот йўлида қадам ташлаши мумкин. Ахлоқ-одоб эзгу қадриятлар ва гўзал юриш-туриш мажмуасидир. Қуръон нуқтаи назаридан аҳлоқий фазилатлар билан зийнатланиш учун киши иймон отлиқ бебаҳо бойликни эгаллаган ва мўминлар сафига қўшилган бўлиши лозим. Қуръон таълимоти бўйича иймон аҳли башарни оламни янгича идрок қилиш имкониятини яратади, унинг дунёқарашлари уфқларини кенгайтиради. Қалблари иймон нури билан нурафшон бўлган кишилар оламдаги барча воқеа-ҳодисаларни яхшиликка йўйишади. Уларнинг кўз олдида бутун борлиқ хайр-эҳсон ва яхшиликлар мажмуасидир. Иймон зийнати билан безанган киши ўзининг ҳиссиётларини жиловлай олади. Иймон билан боғлиқ амаллар инсонни доимо хушчақчақ, хушфеъл, тароватли қилиб кўрсатади. Унинг турмушига маъно бахш айлайди. Аллоҳга иймон келтириш кишининг феъл-атворини яхшилик томонга ўзгартирадиган дори-дармон ҳисобланади. Айнан ана шу оби ҳаёт кишини энг қийин, оғир вазиятларда бардошли қилади, чидаб бўлмас ғам-ғуссаларни ажабтовур лаззат ва розилик ҳиссига айланатиради. Қуръони карим таълимоти бўйича иймоннинг мақсад ва фалсафаси инсондаги бутун эзгу истеъдодларни гуллаб яшнатиш ва уни камолот сари ҳидоят қилишдан иборат.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Қуръоний ҳикматлар ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om
Муқаддас Китобимиз—Қуръони карим, Бақара муборак сураси 186 ояти каримасида ӯқиймиз: да бу ҳақда буюрилади: Бандаларим сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар". Инсон руҳиятининг соғломлиги унинг қалбидаги иймоннинг қандайлигига боғлиқ.Тадқиқотлардан маълум бўлишича, турли хасталикларга чалинган жуда кўп кишилар иймон ва эътиқод неъматидан бебаҳра қолишган. Жуда кўп руҳий хасталикларнинг асосий сабаби оғир турмуш шароитлари ва ижтимоий етишмовчиликлардир. Қалбида мустаҳкам иймони бўлган кишининг иродасини эса турмуш қийинчиликлари синдира олмайди.Айтиш жозиким, иймон ахлоқнинг энг мустаҳкам пойдеворидир. Ягона Аллоҳга бўлган ишонч, эътиқод, аҳлоқ асосида маънавий ҳаёт кечиришнинг асоси ҳисобланади.
Аллоҳ таъоло Қуръони каримда тақво, омонатга хиёнат қилмаслик, эзгу амаллар, хайрихоҳлик, эҳсон, тинчликсеварлик ва Худонинг халқи билан меҳрибон бўлишини аҳлоқий қадриятлар деб атайди. Бандаларни адолатни барқарор қилиш, инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва аҳлоқий фазилатлар билан зийнатланишга даъват этади.