август 17, 2017 14:11 Asia/Tashkent

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли Нажронга мактуб ёзиб, уларни Исломга даъват қилдилар.

  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                 

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда  айтган эдикки ҳижрат  10-чи йилининг охирида бир гуруҳ масиҳийлар Нажрон номли узоқликда жойлашган бир сарзаминдан   Пайғамбар (с)-нинг дидорига етиш учун келишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли Нажронга мактуб ёзиб, уларни Исломга даъват қилдилар. Улар мактубни ўқиганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат юборишга қарор қилдилар. Ҳайъат олтмиш отлиқдан иборат бўлиб, унга уларнинг руҳонийларидан бири Абу Ҳориса бошлиқ эди. Абу Ҳориса уларнинг ичида катта обрўга эга бўлиб, Рум подшоҳлари уни улуғлаб, молу дунё, ходимлар бериб, бир черков ҳам қуриб берган эдилар.
Ҳайъатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва  олиҳи ва саллам ҳурмат билан кутиб олдилар.

 

Нажрон масеҳийларининг ўртасидан уч нафар киши таниқли шахслар эдилар. Бу шахслардан бири уларнинг ҳокими ва амири бўлмиш Абдул Масиҳ номи билан танилган Оқиб , бошқаси ишбилармон ва уларнинг пири бўлмиш Сайид Айҳам бин Нуъмон ва учинчиси эса Абу Ҳориса бин Алқама эдиким уларнинг диний пешвоси эди. Булар донишманд ва шойиста шахслар эдилар.

Абу Ҳорисанинг укаси деди: “Нажронлик мусофирлар ўртасида бизнинг хонадонимиздан бири мен, иккинчиси эса Абу Ҳориса эди. Биз икки ака ука эдик. Аммо ўртамизда катта фарқ бор эди.  Унинг илми тоғдек  эди, аммо мен эса нодон ва бирон бир илмга эга эмасдим. У Нажрон халқининг пешвоси эди . Бизнинг  ҳамдинларимиз бўлган ва масеҳийлар динини  асраб авайлаган румликлар акамга нисбатан ҳурмат-эҳтиром  зоҳир этган эдилар.

Р) Ҳамсафарлар орасида ва карвоннинг олдига отга минган икки нафар ака-укалар ёнмаён боришарди ва  шаҳар аҳолийси  шошилиб уларни кўтиб олиш учун  чиқишарди.

Абу Ҳорисанинг укаси деди: “Мен карвон гуруҳининг умидсиз қолган кишиларидан бири эдим.  Уша Мадина шаҳрида пайғамбарга ишонмаган гуруҳнинг одамларидан бири эдим. Агарчи Пайғамбарликка иддао қилувчи шахснинг дийдорига етиш чанқоқлигидан  афсўслансамда, аммо укам ва биз билан бирга бўлган одамлар ҳам ул ҳазратнинг таклифини рад этмасликларини орзу қилардим. Аммо уша лаҳзаларда Абу Ҳориса қандай  фикр-андишаларда бўлганидан хаварим йўқ эди.

Абу Ҳориса деди: “Мен ҳам уша ўзини Худо пайғамбари деб иддао қилган киши ҳақида ўйлардим.  Укам мен билан ёнмаён борарди унинг сукут сақлаши менинг фикр-хаёлларимга халақит бермасди.

Абу Ҳорисанинг укаси айтди: Аммо, менинг акам ўз фикр-андишаларини менга баён этишини хоҳлардим.  

Шу сабабдан мен жасорат  қилиб унинг ҳол-аҳволидан сўрадим.

Абу Ҳорисага деди: “Қурайшилик бу эркак бизларни бу чўл-биёбонда сарсон-саргардон қилди.

Р) У ерда ҳузур топганлар Абу Ҳориса қандай жавоб беришини кўтишарди. Абу Ҳориса ўз укасидан бундай   гапларни эшитгани билан аччиқланиб деди: Аллоҳ таоло сени кечирсин! Сен уни ўзингнинг нодонлигинг билан нишонга олдинг.

Р) Акаси ўз зукколиги ва донолигини амалга оширишидек сўзлашиш учун фурсатни ғанимат деб билди.

Абу Ҳорисанинг укаси деди: Нима учун мен билан бундай муомалада бўлияпсиз? Уша сиз ҳали кўрмаган одамни мендан  азизроқ деб биласизми?  

Абу Ҳориса деди:  Ўзингни шундай шахс билан тенг деб билган ҳолинга вой бўлсин!

Парвардигор номи билан қасам ичаманким у уша бизнинг  ота-боболаримиз йиллар давомида кутган уша ҳақиқий пайғамбардир.

Р) Укаси ўз акаси Абу Ҳорисдан бундай жавобни кутмаган эди. Абу Ҳориса уни шундай гирдобга тортдиким, ўзи ҳам бундай гирдобдан қутилиш қобилиятига эга эмас эди. Сўнгра,  Абу Ҳорисанинг укаси ҳайратланиб ундан сўради: Агар бу айтганларингиз ҳақиқат бўлса, нима учун сиз бузургворлар бу ҳақиқатни   қабул қилмайсизлар? Бундай савол бериш ва у ҳақида сўзлаш ўрнига у билан дўст бўлсак яхши бўлмас эдими?

Абу Ҳориса деди: Ҳа, биродарим бу айтган сўзларим ҳақиқатдир. Аммо афсуским одамлар билан бу ҳақиқат ҳақида сўзлашиб бўлмайди. Улар ўз пешволаридан итоат қилиш амалини эмас, балким  муқовимат қилиш ҳаракатларини кутишади. Одамлар бизнинг майл-истакламиз билан эмас,   балки ўзларининг истак-хоҳишлари амалга оширишини истайдилар. Бундай одамлар билан қандай муомалада бўлишимни ўзинг  айтгин!