август 20, 2017 14:17 Asia/Tashkent

“Маънавий соғломлик “унвонли дастуримизда шу нуқтага ишора этдикки исломий маънавий соғломликда барча нарсалар борлиқнинг яратгувчиси, яъни Аллоҳ таолонинг инояти ила  бир маъно ва мазмунни касб этади

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азиз дўстлар, бугунги дастуримизда маънавий соғломликнинг омилларидан бири унвонида қониқиш ва ижобий ҳис-туйғу ҳисобланмиш саломатликнинг хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашамиз.

 “Маънавий соғломлик “унвонли дастуримизда шу нуқтага ишора этдикки исломий маънавий соғломликда барча нарсалар борлиқнинг яратгувчиси, яъни Аллоҳ таолонинг инояти ила  бир маъно ва мазмунни касб этади. Бу эса, инсон учун бир мақсад ва маънога эга бўлган вазъиятни ижод этади. Бугунги дастуримизда маънавий соғломликнинг айрим ана шу хусусиятлари ҳақида сўз юритамиз! Биз билан бирга бўлинг!

Инсон ўз-ўзини назорат қилиб ўз ижобий хулқ-атвор ва маънавий фазилатларини мустаҳкамлаши орқали ўз вужудини мукаммаллаштириши ва аксинча ўз ёмон хулқ атворларини  бартараф этиши мумкин.

Аммо инсон жамиятда ҳаёт кечириши ва барча мавжудотлар билан алоқада бўлиши ҳамда унинг бошқа мавжудотлар  билан муносибат қилиши сабабли унинг юксалиши ёки инқирозга юзмаюз бўлишига катта таъсир етказади. Ҳакикатан ҳам инсон ўзининг ижтимоий ҳаёти ва бошка инсонлар  билан муносабатда бўлиш орқали ўзининг камчиликларини бартараф этади, ҳамда ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қониқтиради . Шунингдек шу йўл орқали ўзининг купгина истеъдод ва маҳоратларининг ривож- равнақ топиш заминасини вужудга келтиради.

Чунончи, бошқаларнинг юксалиш ва камолотга етиш ёки инқирозга дуч келишлари учун ана шу ролни ижро этиши мумкин. Шунингдек, инсон жонсиз табиатдан бошлаб ўсимликлар, ҳайвонлар ва ўз атрофидаги атроф-муҳит ва табиат билан муносабатда бўлади. Шу сабабдан уларга таъсир етказади.

  Ислом динининг фиқҳ илмида бир қонун борким шундай баён этади: " Зарар келтирадиган барча нарса ҳаромдир".

Исломда соғликни муҳофазат этиш шу даражада аҳамиятни касб этадиким , агар руза тутиш каби бирон бир вожиб этилган иш инсоннинг жисмига зарар етказади  деб аниқланса, на фақат бундай ишни бажариш таклиф этилмайди , балким бундай руза тутиш ҳаром амал деб  ҳисобланади.

Чунки исломда анъана, расм- русум ва одобларнинг аксарияти жисмнинг саломатлиги ва соғломлиги учун тайинланган. Мисол учун кўпгина ривоятларда шундай келтирадиким фалон мева ва фалон кукатни истеъмол этиш мустаҳабдир, чунки тишларни мустаҳкамлайди. Бошқаси эса фалон касалликни бартараф этади. Шунингдек, Аллоҳ таолодан саломатлик ато этишини ва куч- қудрат бағишлашини тилаш мусулмонлар қиладиган дуоларининг бир кисмидир. Чунончи Абу Ҳамза Сумолий дуосида шундай келтиради:" Эй парвардигор! Ризқ- рўзимни купайтириш, жисмимга саломатлик ва куч- қудрат беришингни тилайман".

Маънавий соғломликда белгиловчи ва муҳим  жиҳатлардан бири сайконевро физиологик жиҳати ҳисобланади. Автоном асаб системаси орқали диний таълимотлардан келиб чиққан рози бўлиш ҳис- туйғуси ва ижобий меҳр- муҳаббат, қон-томир, ошқозон-ичак системаси, иммун тизими ва бошқалар каби физиологик системаларнинг ижобий ва талаб даражасидаги фаъолиятига сабаб бўлади ва уни худкушлик, тушкунликка тушиш ва изтиробга учраш  каби зарарли оқибатлардан қайтаради. 

Умидворлик маънавий соғломликда катта таъсир етказадиган омилларидан биридир. Дар ҳақиқат Худога имон келтириш шундай куч - қудратга эгадирким тақволи инсонга маънавий куч- қудрат бағишлайди. Куръон ва дин  билан унс олиш, инсонларнинг ҳаётга  бўлган ишончига маъно бағишлайди.

Албатта,  шу нарса аниқким мазҳабий ва дин аҳлидан бўлган инсонлар депрессия ёки тушкунлик билан юзмаюз бўлмайди деб иддао қилиш мумкин эмас.  Аммо тадқиқотларга кўра, бундай инсонлар имонсиз шахсларга кўра тезда нотўғри руҳий  вазиятлардан чиқишади. Чунки улар қодир ва ҳаким Аллоҳ таоло паноҳида қарор олганлар.   Барча махлуқотларни ҳимоят этадиган ва муъжизалар кўрсатадиган Аллоҳ таоло ўзининг чексиз файзу баракотини мўмин- мусулмонларга ато этади.    

 

.