Маънавий соғломлик
Соғлом қалбга эга бўлган шахс Худога имон келтиради ва хотиржам руҳга эга бўлиб ҳаёт воқеаларига нисбатан умидворлик билан қарайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азизлар, бугунги дастурда маънавий саломатликнинг соғлом қалб билан алоқасини баён этиш зимнида маънавий соғломликка эришиш учун ота-она ва уқитувчиларнинг роли ҳақида сўҳбатлашамиз. Бизни тинглаб боринг!
Соғлом қалбга эга бўлган шахс Худога имон келтиради ва хотиржам руҳга эга бўлиб ҳаёт воқеаларига нисбатан умидворлик билан қарайди. Бундай инсон ўтмишдаги ғам-қайғу ва келажакдаги қурқув ва ташвишлардан озод бўлади ва ҳозирги кунда яхши ҳаёт кечиради ва Аллоҳ таолодан ризоят ва иноятини излаб топиш пайидадир.
Соғлом қалбга эга бўлган шахс Худога нисбатан ҳусни ният билан қараши боис ҳаётда юз берадиган ҳодиса-воқеаларни унинг изнида деб билади ва ҳар бир шахснинг қалбида буюк яхшиликни кўради.
Имом Ризо алайҳисалом ҳусни ният ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таолога нисбатан яхши ҳусни ниятга эга бўлинг. Аллоҳ таоло шундай буюради: Мен ўз бандамнинг ҳусни ниятларига ишонаман. Агар у яхши ниятда бўлса яхшилик кўради ва аксинча агар ёмон ниятда бўлса ёмонлик кўради.”
Шунинг учун маънавий соғломликка эга бўлган шахс бирон-бир мушкулот, муаммо ёки оғир касаллик билан юзмаюз бўлганида хафа бўлмайди, бошқаларнинг ташқи кўринишига ҳасад қилмайди, бирон-бир кишидан қасос олиш пайида эмас, бирон-бир шахсга ғазаб қилмайди ва Аллоҳнинг раҳм-шафқатига умидвор бўлиб иллоҳий ҳикматга ишонади ва сабр қилади.
Маънавий саломатликка эга бўлган соғлом қалбнинг эгаси дунёнинг барча мавжудотлари Худога тасбиҳ айтишади деб ишонади ва ўзини, ҳамда тоат-ибодатини бутун борлиқ олами билан мувофиқлаштиради. У фақат Худога бўйсунади. Албатта бу бўйсуниш унинг зиммасига бир неча масъулиятларни юклатади.Ишнинг турлича бўлиши шахснинг ниятига боғлиқ бўлади ва Худога ўз бандалик вазифасини бажо келтиришига қўшимча Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан ўз хулқ-атворини бошқалар ва табиатга нисбатан ўз зиммасига олган масъулиятини тартибга келтиради.
Гоҳида инсон генетик бирон-бир омил ёки муносиб бўлмаган шароит ёки ҳатто ўзининг характери ва одатлари таъсирида касал бўлиб қолади. Бундай вазъиятга агар беморнинг касаллиги баробарида кўрсатадиган аксуламали келажак учун қурқув ва изтироб шаклида ва қўлдан бой берган саломатлиги ғам- кулфат шаклида намоён бўлса, ўзининг жисмоний касалликларига қўшимча маънавий хасталиклардан ранж-азоб чекишига ҳам сабр-тоқат қилиши лозим бўлади.
Маънавий саломатлигидан маҳрум бўлиб қолган шахс ўзини Аллоҳ таолонинг меҳр-муҳаббатига қарор олмаган деб ҳис этади ва Худо раҳматидан умидсизликка юзмаюз бўлади. Бундай тақдирдан рози бўлмаслик ва бундай ҳис-туйғуларнинг оқибати ўтган ҳасрат ва ғам-кулфатни вужудга келтиради. Натижада келажакда тинчликнинг йўқлиги, қурқув, хавотирланиш ва изтиробнинг вужудга келиши сабабига айланади. Бундай хасталик агар даволанмаса, қурқув ва ғам-кулфат ўзини муҳофазат қилиш вазифаси унвонида ғазаб ва ҳаяжоннинг пайдо бўлиши сабабига айланади. Чунки ички ғазаб аста-секинлик билан нафратланиш шаклини ўзига олади ва қасос олиш ҳис-туйғусини вужудга келтиради. Бундай ҳолатда ўзига ва бошқаларга зарар етказишнинг мизони бир неча баробарга ортади.
Исломий аксарият руҳшунослар ва табибларнинг фикрига кўра соғлом қалб ва маънавий саломатликка эришиш учун бошланғич босқичини жиддий тарзда ишга солиш лозим. “Олдини олиш” унвони билан бошланғич босқичи касалликнинг биринчи босқичида уни бартараф этиш учун чора-тадбирини назарга тутишади. Сўнг “касалликни аниқлаш”-дан иборат бўлган иккинчи босқич диққат –эътиборга қарор олади. Соғломликнинг барча жиҳатларда шу жумладан жисмоний ва маънавий соғломликдан энг муҳими бошланғич босқичи ҳисобланади. Чунки одамлар маънавий, руҳий ва жисмоний касалликларга камроқ мубтало бўлишади. Шунинг учун ота-оналарнинг турмуш қуришларидан олдинги бўлган маънавий саломатликлари , маънавий соғломликнинг ҳомиладорлик даврида, ҳамда бола ҳаётининг дастлабки кунларида жуда муҳимдир.
Имом Али алайҳисалом васиятномасининг аввалида ўз фарзандларига шундай хитоб айлайди: “Боланинг юраги экин экилмаган ердек ва унга қандай уруғни сепмасангиз у уни қабул қилишига тайёрдир. Бас мен сенга юрагинг қаттиқлашиб, ақлинг ҳаво-ҳавасга гирифтор бӯлишдан илгарироқ ӯгит бердим.
Сӯнг буюрдилар: Сенга яхши тарбия бериш қарорига келганимда берган тарбиям сенинг ёшлигингда иш беришини билардим. Сени ёшлигингда Аллоҳ китоби билан таништириб, ислом шариати ва ҳукмларини ӯргатдим.
85 ёшида бўлган ҳакимлардан бири шундай деди: “Болалигимда дунёни ўзгартирмоқчи эдим. Мен катта бўлиб ўлғайганимдан сўнг мамлакатимни ўзгартиришини хоҳладим. Яна каттароқ бўлганимда шаҳримни ўзгартираман деб ўйлардим. Бугун эса мен шу нарсага тушуниб етдикмки агар мен ўзимни ўзгартирганимда оилам, шаҳар мамлакат ва ҳатто дунёни ўзгартирган бўлардим. “