Ҳаётий муаммолар калиди
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дийни, инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда ота-онага яхшилик қилишга алоҳида эътибор берилган. Дунёда бошқа бирор дийн ёки фалсафада бизнинг дийнимиздагичалик ота-она улуғланмаган. Бу ҳақийқатни Қуръони Карим оятларидан ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан билиб олиш жуда осон.
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дийни, инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда ота-онага яхшилик қилишга алоҳида эътибор берилган. Дунёда бошқа бирор дийн ёки фалсафада бизнинг дийнимиздагичалик ота-она улуғланмаган. Бу ҳақийқатни Қуръони Карим оятларидан ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан билиб олиш жуда осон.
Аллоҳ таоло Исро муборак сураси 23 ояти каримасида бундай деб марҳамат қилади: «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди».
Ушбу оятда ягона маъбудга Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.
Аллоҳ таолонинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга буюрган оятнинг давомида ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол ўз навбатида, Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.
Исломда ота-онага яхшилик қилишга амр қилиш билан бир вақтнинг ўзида ота-онага ёмонлик қилмаслик, яъни уларга оққ бўлмаслик ҳам қаттиқ тайинланади. Бу ишни ҳам ҳеч бир дийн ёки фалсафа бизнинг дийнимизчалик йўлга қўя олмаган. Биргина мисол келтирамиз.
Аллоҳ таоло яна «Исро» сурасида айтади: «Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» (23-оят). Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор.
Бир маъноси: ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси: ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир. «…уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!».Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга раво кўр!
Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. Ў ўз раҳматини хокисорлик ила ота-онасига пастлатиб, пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳмшафқат тилаб дуо қилиб туриши лозим.
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир дин ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар, ҳадислар, исломий ҳикматлар, мусулмонлар ҳаётидаги тажрибалар дунё тарихида бу борада мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар эканлиги маълум ва машҳурдир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Оила ривожи шаъни фарзандлар келажаги ва моддий таминоти йулида оталар ўз ёшлигини куч-қувватини умрини молини керак бўлса жонини сарф этади. Калблари беўлчов яратилган оёғи остида жаннат бўлган муътабар оналар уларда мехр хам шафкат хам сабр хам бардош хам чексиз фарзандлари учун бир тунни йигирмага бўлсаларда малолланмайдилар.
Ота она фарзандлари қилган айби учун доимо ўзларини қалқон қиладилар. Хамиша хамма вакт биз фарзандларини келишини муштоқлик билан кутади ва бизлардан бирор нарса таъма қилмайдилар. Лекин бизлар баъзан ота- онамизга овозимизни кўтариб баъзида эса болам тез тез келиб тургин деганларида ишимиз куплигини бахона қилиб уларни ранжитиб кўймаябмизми.
Минг афсуслар бўлсинким бугун ораларимизда ота-онасининг дуоларини олиш ўрнига уларни ўз дийдорига зор қилаётган ёхуд каровсиз ташлаб кўйган ёки қариялар уйига обориб ташлаётган фарзандлар хам йўқ эмас.
Ота жаннат эшиги бўлса остонаси Она уларни рози қилган кўнглини олган кишилар икки дунёда хам бахту-саодатга эришади. Оллох таоло барчаларимизга ота – оналаримиз розилигини олиб икки дунё саодатига эришмоқлигимизни насиб этсин.