Ҳаётий муаммолар калиди
Ота-онага яхшилик қилиш мусулмонларнинг асосий одоби — маданиятларидан ҳисобланади. Динимиз талаби ҳам, одоб-ахлоқ борасида ёзилган китобларнинг асосий қисми ҳам айнан шунга йўналтирилган. мусулмон одоби яъни ўзгалар билан бўладиган муомала одоби рўйхатининг биринчи сатрига ота-онага яхшилик қилиш бобини очиш билан ислом динининг бу масалага қанчалик аҳамият билан қарашини баён этганлар.
Ота-онага яхшилик қилиш мусулмонларнинг асосий одоби — маданиятларидан ҳисобланади. Динимиз талаби ҳам, одоб-ахлоқ борасида ёзилган китобларнинг асосий қисми ҳам айнан шунга йўналтирилган. мусулмон одоби яъни ўзгалар билан бўладиган муомала одоби рўйхатининг биринчи сатрига ота-онага яхшилик қилиш бобини очиш билан ислом динининг бу масалага қанчалик аҳамият билан қарашини баён этганлар.
Демак, Аллоҳ таолонинг розилиги ота-онанинг розилигига боғлиқ. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Ҳаттоки, ота-она фарзандга зулм қилиб турса ҳам, фарзанд уларнинг ғазабига сабаб бўладиган гап-сўз, ҳаракат ва ишларни қилмаслиги лозим.
Ота-онага итоат қилишга катта эътибор беришимиз лозим. Модомики, Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган нарса бўлмаса, ҳаммасида ота-онага итоат қилишимиз лозим.
Киши учун бу дунёда унинг қиладиган яхшиликларига ота-онасидан кўра ҳақдироқ кимса йўкдир. Аммо ота-онадан қай бирлари бу яхшиликка сазоворроқ дейилса, ушбу ҳадиси шарифга биноан, албатта, она, деган жавоб берилади. Онанинг бу тарзда отадан кўра уч баробар ҳақлироқ бўлиши боланинг дунёга келиши ва вояга етиши йўлида у тортган қийинчиликлар, тутган ўрни ва қилган хизматлари ҳисобигадир.
Албатта, бола ҳомилалик пайтида она қийналади. Уни тўққиз ой ва ундан кўпроқ қорнида кўтариб юради. Уни ўз вужуди ила озиқлантиради. Умуман, она ҳомиласи учун яшайди, десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Туғишни бўйинга олиш ўлимни бўйинга олишдир. Фарзанд муҳаббати онани ўша хатарни қўрқмай бўйинга олишга чорлайди. Кўпгина оналар шу сабаб ҳаётдан кўз юмадилар. Қолганлари эса, ўзлари соғ қолсалар ҳам, фарзандларини туғиб олгунча ўша хавфни яшаб ўтадилар.
Кейин болани эмизиш меҳнати келади. Кечалари ухламай, кундузлари дам олмай болага қараш керак бўлади. Уни ювибтараш, унга қараш осон бўлмайди. Кейинроқ ҳам болани таомлантириш, кийинтириш ва бошқа-бошқа ҳамма хизматлар онанинг масъулиятида бўлади.
Ота бу хизматларнинг барчасида деярли четда туради. Шунинг учун ҳам унинг боладаги ҳаққи онанинг ҳаққидан кейинга қўйилган.
Фарзанд онасининг вужудида пайдо бўлган маълум вақтидан бошлаб, ҳамма унинг соғ-омон дунёга келиши учун Яратганга дуо қилади. Ҳали дунё юзини кўрмаган жажжигина вужуднинг сабабидан оиладаги меҳр риштаси яна битта мустаҳкам арқонга эга бўлади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Оила кимнидир ота мақомига, кимнидир она мақомига кўтаради. Бу инсон учун жуда улкан ва уни ифода қилишга киши сўз топа олмайдиган бахтдир. Ушбу бахт насиб қилганидан кейин хонадондан мурғаккина чақалоқ йиғисию, она алласи эшитила бошлайди.
Бундан буён ота-она фарзандларига нисбатан ўз бурчларини аъло даражада ва бекаму кўст адо этадилар. Бу жажжи инсон атрофида умрини тилаб, парвона бўлишади. Фарзандлари кулса, у билан бирга кулишади, йиғласа, бирга қўшилиб йиғлашади. Агарда озгина вақт касаллик тегса, ўзларини қўярга жой тополмай қолишади. Унинг ороми учун ўз оромларидан батамом кечиб юборишади. Дунёдаги барча яхшиликни жигарбандига илинади, қўлидан келган ҳамма нарсани беминнат ва давомий раво кўришади.
Бу жажжи инсон бундай кўп яхшиликлар дарёсида беғавғо сузади. Неъматлардан хоҳлаганича фойдаланиб, ташвиш нималигидан бехабар улғаяди. Унга ота-онасининг заҳмати ҳақидаги ўй ва хаёллар умуман бегона. Гўё булар ўз-ўзидан ҳосил бўладигандай.
Ота-она ҳар-бир инсон учун жуда мўътабар, эъзозли кишидир. Ислом дини ота-она ким бўлишидан қатъий назар, уларни ҳурмат эҳтиром қилишга буюради. Ота-она мўмин бўлсалар ҳам, кофир бўлсалар ҳам уларга яхшилик қилиш мусулмоннинг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандлаик вазифаси ҳисобланади.