Ҳаётий муаммолар калиди
Фарзанд ӯз замони илмларини ӯзлаштиришга ҳақлидир. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Фарзанднинг ота-онага бӯлган ҳақларидан болани яхши тарбиялаш, спорт турлари, жумладан сувда сузиш ва ӯқ отишни ӯргатиш, шунингдек унга ҳалол ризқдан едириш ҳисобланади.
Тарихнинг гувоҳига кӯра жамият аъзоларининг саломатлик, хотиржамлиги ва барқарор бӯлиши ота-оналарнинг баракотли вужудларига боғлиқ. Ота-оналар энг муносиб, одоб-ахлоқли ва лоиқ болаларни тарбиялаб, жамиятга тақдим этишади.
Агар эсингизда қолган бӯлса. Ӯтган дастурларимизда фарзандларнинг диний тарбиялари ҳақида суҳбатлашгандик. Фарзандларга диний маълумот бериш ота-она зиммасига юкланган вазифалардан биридир.
Фарзанд ӯз замони илмларини ӯзлаштиришга ҳақлидир. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Фарзанднинг ота-онага бӯлган ҳақларидан болани яхши тарбиялаш, спорт турлари, жумладан сувда сузиш ва ӯқ отишни ӯргатиш, шунингдек унга ҳалол ризқдан едириш ҳисобланади.
Болалар дин ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги илк маълумотларни ўз уйи ва оиласида олади. Ислом мусулмон оиласини бир қанча одоб ва ахлоқ қоидаларига риоя этишни буюради ва икки дунё саодатига эришиш учун бунга болалар ҳам, катталар ҳам масъуллигини алоҳида уқтиради.
Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган.
Фарзанд тарбияси энг муҳим вазифалардан бӯлиб, биринчи навбатда ота-онага, сӯнг муаллимлар ва бошқа тарбиятчилар зиммасига юкланган. Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.
Ёшлар ҳар маънода навниҳол кабидир. Уни қай томонга эгсалар, шунга мойил бўлиб ўсади. Ниҳолга яхши парвариш лозим, совуқлардан асраш, новдаси эгилса, унга тиргак қўйиб, ўзини тутиб олишига кўмаклашиш зарур. Онгли инсонни ҳам камолотга етказишда уни ёмонликлардан ҳимоялаб, яхшиликка йўналтирувчи инсонлар даркор. Бу ишда ота-онанинг масъулияти, мавқеи катта.Комил инсон қалбида ўзини ҳам, бошқаларни ҳам бахт-саодатга эриштириш истаги бўлади.
Яхши хулқ-одобли инсон хайрли ишларда одамлар билан зиддиятга бормайди; ўзгалардан камчилик қидирмайди; бировнинг бошига тушган бахтсизликка ҳамдард бўлади; киши айбига иқрор бўлиб бош эгиб келса, уни кечиради; муҳтожларга ёрдам беради; ўз айбларини тан олиб, тузатишга интилади; катта-кичик, қариндош-уруғни иззат-ҳурмат қилади; ҳаммага яхши муомалада бўлиб, ёлғон гапирмайди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун унинг атрофдагилари ўз одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир қиладилар. Оиладаги қўпол муносабатлар, кўп ёлғон гапириш, ёқимсиз хатти-ҳаракат бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради.
Табиийдирким болалик даври шундай давр ҳисобланадиким, инсон осонлик билан кўрсатмаларни ўрганади ва унинг ўрганган илми бу чоғда жуда кучли бўлади. Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади.
Бу вақтда олинган илм бола хотирасида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Шунингдек, ёшликда ҳар хил ташвиш ва юмушлардан узоқ бўлган боланинг фикри фақат ўқишда бўлиб, натижада у илмни яхши ўзлаштиради.
Яхши хулқ-одобли инсон хайрли ишларда одамлар билан зиддиятга бормайди; ўзгалардан камчилик қидирмайди; бировнинг бошига тушган бахтсизликка ҳамдард бўлади; киши айбига иқрор бўлиб бош эгиб келса, уни кечиради; муҳтожларга ёрдам беради; ўз айбларини тан олиб, тузатишга интилади; катта-кичик, қариндош-уруғни иззат-ҳурмат қилади; ҳаммага яхши муомалада бўлиб, ёлғон гапирмайди
Бу дунёда ота-онасини рози қилган, дуоларини олган яхши фарзанднинг садақаи жорияси, савобли ишлари уларнинг қабрини ҳам нурли, руҳи покларини шод ва масрур қилади.