сентябр 02, 2017 14:24 Asia/Tashkent

Инсон ўз ҳаёти давомида турли ҳисс-туйғулар ва хусусиятлар билан юзмаюз бўлади.

  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Агарчи одамларнинг аксарияти осойишталик ва фаровонликдан баҳраманд бўлсаларда, аммо ўзларининг хулқ-атворлари ва ҳирс қуйишлари билан  бу осойишталикни бўзиб, ҳамиша руҳий ранж-азоб чекишади.

Инсон ўз ҳаёти давомида турли ҳисс-туйғулар ва хусусиятлар билан юзмаюз бўлади. Ва агар у бу хусусиятларни тўғри бошқара олса, албатта соғлом шахсий ва ижтимоий ҳаётга эришиши мумкин. Қандай ижобий хусусиятлар ва сифатларни ўзимизда ривож-равнақ беришимиз ва фойдали  бўлмаган салбий сифатларни бартараф этишимизни билишимизнинг ўзи бир маҳорат ва куникмага эга бўлишимиздан далолат беради. Асосан, кўп  инсонлар салбий хусусиятларни бошқариш ва назорат қилишда мушкулотларга дуч келишади ва бу хусусиятларнинг ривожланиши билан “ҳирс” каби  асосий мушкулот ҳам ривож-равнақ топади.

Этика ёки ахлоқ илми нуқтаи назарига кўра, нафс ва характер ҳолати бўлмиш ҳирс муайян бир миқдорда ҳад-ҳудудни риоя қилмасдан инсон эҳтиёж сезмайдиган нарсани тўплашга ундайди.  

Агарчи одамларнинг аксарияти осойишталик ва фаровонликдан баҳраманд бўлсалар ҳам, аммо ўз хулқ-атвори ва мол-мулкка ҳирс қуйишлари сабабли бу осойишталикнинг қадрига етмайдилар ва ҳамиша руҳий ранж-азоб чекишади. Уларнинг хаддан ташқари  талаб қуйишлари, ҳирс ва тамагирликнинг ортиб кетиши шу нарсага олиб келадиким, бундай инсонлар  бор нарсадан лаззат олмасдан ҳамиша қўлга киритиши қийин бўлган нарсаларни излаш пайида  беҳуда сайъ-ҳаракат қилишади. Шунинг учун бундай инсон хорлик ва зиллатни қабул қилиб иззат-эҳтиром ва қадр-қиймат каби нарсалардан узоқда бўлишади.

Қуръони каримда ҳирс ва очкўзлик “ҳулъ” таъбири билан ифодалайди. Қуръон нуқтаи назаридан бу хусусият инсоннинг зотий хусусияти бўлсада, аммо ҳеч вақт унинг фитрий камчилиги ҳисобланмайди. Чунки ҳирс  ва очкўзлик биринчи босқичда камолотга эришишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Ҳирс инсоннинг барча ишларни бажаришда шошилиши,  сайъ-ҳаракат қилиши ва камолотнинг олий даражаларига етиши ҳамда унинг иштиёқи янада ошиши учун инсонга куч-қувват бағишлайди. Агар бу нарса инсоннинг илм касб этиши йўлида ишлатилса ва ва инсон билимга нисбатан меҳр-муҳаббат ва ҳарислик билан муносабатда бўлса, камолотга етишнинг  воситасини топган бўлади. Лекин агар инсон моддий ҳаёт ва ҳою-ҳаваслар йўлида ундан фойдаланса, бу ҳолда унинг бахтсизлиги ва кулфатларининг манбасига айланади. Бу хусусият Худонинг атомга  куч-қудрат берганига ўхшайди. Агар мазкур куч-қудрат саноат ва иқтисодиёт эҳтиёжларини қондириш учун ишлатилса инсон манфиатига бўлади. Аммо агар  ҳалокатли атом бомбаларни яратиш учун ундан фойдаланса, ёмонлик ва фасодлик манбасига айланади  ва жаҳоннинг тинчлигини хавф-хатарга солади. Шунинг учун ҳирс-тамагирлик агар моддий жиҳатни таъқиб этса, бундай вақтда хасислик ва шунга ухшаш ёмон хислатларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло Одиёт муборак сурасининг 8 ояти каримасида шундай келтиради: “Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.

 Бу ояти каримада инсон ғаризаси (инстинктиви)да бойлик ва мол-дунёга нисбатан қаттиқ муҳаббат борлиги ҳақида сўз юритилади.

Тамагирлик азизни хор қилади. Тамасизлик хорни азиз қилади.

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳозир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ҳирс ва тамагирликдир.

Мусулмон инсон молу дунёга ҳирс қўймайди ва кишилар қўлидаги бойликка тамагирлик қилмайди. У зарур нарса билан кифояланади ва борига қаноат қилади. Тамагирлик арабча тамаъа сўзидан олинган бўлиб бир нарсани қалбдан кучли орзу қилишга айтилади. Тамаъ қилди билан ҳирс қўйди бир хил маънони англатади.

Психолог доктор Ҳакима Оқойининг фикрига кўра, ҳирс ва очкўзлик инсон шахсиятининг шаклланишида атроф-муҳит ва тарбиянинг роли муҳимдир. У айтади: “Гоҳида бу ҳисс-туйғу  генетик ҳис-туйғудир ва ҳозирги жамиятда тамагирлик томирлари кундан кунга ошиб бормоқда. Гоҳида одамлар ўртасида ношукр ва дунё мол-мулкидан туймайдиган инсонлар ҳам учрайди. Улар эга бўлган ўз мол-мулкларидан розий ва хурсанд эмаслар. Шундай кўзга ташланадиким, биз бир-бирларимизга меҳр-муҳаббат кўрсатиш ўрнига  мол-мулк ва ашьёлар билан банд бўлиб қоламиз ва бу нарсалар билан ўзимизни хурсанд қиламиз. Бу вақтинчалик хурсандчиликлар бир онда ўтиб кетади ва натижада бизда паришонхотирлик ҳисс-туйғуси вужудга келади.  Мол-мулкка меҳр-муҳаббат қуйиш натижасида уларни қўлдан бой бериш қурқуви ҳам вужудга келади. Масалан инфляция ва мол-ашьёларнинг нархи кўтаришидан вужудга келган қурқув ҳисс-туйғусини мисол келтириш мумкин.  

Қуръони карим бундай хислатларнинг илдизини муросасизлик руҳиясида топиш лозим деб билади. Бундай хислатга эга бўлган инсонлар фақат бошқаларнинг мол-мулкига кўз  алайтиришади. Улар охиратни ўйламасдан, бу дунёнинг барча мол-мулкига эга бўлиш учун сайъ-ҳаракат қилишади. Улар ўзларини бошқалардан устун қуйиб бошқаларнинг айби ва камчиликларини излаш пайида бўлишади.”