Исломда соғлом оила
Инсон комиллика интилган бир мавжуддир. Инсон ӯз ҳаётидан мақсадли кун кечириб, нима учун бу дунёга келганини дуруст англаган ҳолда лаззат топади. Шуни такидлаш жоизким бугунги кунда ӯз ҳаётидан норози бӯлиш фақат моддий имкониятлар билан чегараланмайди. Агар инсон ҳаёт маъносини дуруст англаб яшаса оддий шароитларда ҳам ӯзини хушбахт ҳис этади.
Меҳрибон ва раҳмли Алл.. номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда соғлом оила” туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Инсон комиллика интилган бир мавжуддир. Инсон ӯз ҳаётидан мақсадли кун кечириб, нима учун бу дунёга келганини дуруст англаган ҳолда лаззат топади. Шуни такидлаш жоизким бугунги кунда ӯз ҳаётидан норози бӯлиш фақат моддий имкониятлар билан чегараланмайди. Агар инсон ҳаёт маъносини дуруст англаб яшаса оддий шароитларда ҳам ӯзини хушбахт ҳис этади.Башар ер юзига келган биринчи куниданоқ биргаликда бӯлиш ва оила қуриш орқали тинчлик ва сокинликка эришиши мумкин эканлигига пайгаб етган. Инсон фитрати руҳан ва жисмонан ормликка эришиш, маънавий такомилланиш ва ӯзидан насл қолдириш учун оилаг қуришга эҳтиёж сезади.
Ислом иффат ва маънавий покизаликни қўриқлаш учун энг яxши восита бўлмиш оила ташкил этишга тарғиб этиб, фитратнинг нидосига ижобий жавоб беради ва оила қуришни виждонли, ҳалол ва тўғри фарзандлар етиштириб, насл сақлаб қолинишининг ягона воситаси деб, билади.Оила ӯзининг кенг қамровли аҳамияти билан кӯплаб динлар намояндаларини ӯзига жалб этиб келмоқда. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади.Маълумки, оила эр-хотиннинг ўзаро биргаликда яшаш аҳдлашувидан вужудга келади. Эр-хотин оила қуришдан олдин ўзаро бахтли-саодатли яшаш мақсадида бир-бирларига ўзаро кўмаклашиш ва инсоний камолотга яқинлашиш учун бир-бирига елкадош бўлишга аҳд қилишади.
Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан , ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади.Барча тирик мавжудот туғилганидан ӯлимига қадар турли марҳалалрни бошдан кечиришади. Инсон ҳам бошқа мавжудот каби бу қоидалардан мустасно эмас. Инсон мудом ӯзгариб турган бир мавжуд бӯлиб, ӯрганган нарсаларини ӯз ҳаётида татбиқ этади. Инсон муҳим эҳтиёжларидан бири, бу оила қуришдир.
Дунёда оила бағрида яшашни орзу қилмаганлар камдан кам. Оиладаги самимий муҳит унинг ҳар бир аъзосига мусбий таъсир етказади. Оилада тинж-тотувлик билан яшаган кишилар, жамиятдаги мушкулотларга муносиб қаршилик қила олишади.Оила ташкил этиш учун махсус меъёрлар ишлаб чиқарилган. Ҳар қадар оила аркони бу меъёрларга тӯғри келса, шу миқдор оила мустаҳкам ва пойдор бӯлади.
Эр-хотиннинг оиладаги моддий, ташкилий тарбиявий ва ўзаро шахсий масалалар юзасидан бир-бири билан бўладиган муносабатлари соф, самимий, эрнинг хотинига, хотининг эрига, нисбатан ўзаро ҳурмати, иффати асосида қурилсагина, бундай оилада мусаффо маънавий муҳит вужудга келади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда соғлом оила” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Исломий оилавий муносабатлар ҳам асрлар давомида ўзида диний, миллий, умуминсоний маданиятни шакллантиргани, ҳар қандай шароитда ҳам инсоний қадр-қимматни устивор билгани, миллий ахлоқ-одобга асосланганлиги билан фарқланади.
Мусулмон оиласига хос хусусият оилаларнинг мустаҳкамлиги, кишиларнинг оилавий ҳаётдан ташқари яшашини таъсаввур қила олмаслиги, оилапарварлиги, жамоа бўлиб яшашнинг устунлиги, серфарзандлиги, болажонлиги, оилани муқаддас бўлишида намоён бўлади.келади.
Оилада бахтли бўлиш учун талаб қилинадиган энг асосий нарса ишонч ва садоқатдир. Садоқат ва ростгӯйлик оилани мустаҳкамлайдиган энг асосий омили бӯлиб, томонларнинг ишончига сазовор бӯлиш ва оиладаги меҳр-муҳабатни ошириш учун ӯта муҳимдир. Оилада эр-хотиннинг меҳр-муҳаббатли бӯлиши, оилага ҳурмат билан муносабат қилиши, бир сўзлилиги, ҳақиқатни гапириш каби ижобий фазилатларга эга бўлиши лозим.
Ушбу буюк неъматга сазовор бўлган инсон оиланинг қадрига етсин, шукрлар айтиб, оиласи, фарзандлари ва жамият олдидаги бурчларини бекаму кўст адо этишлари лозим.
Ҳурматли тингловчилар! " “Исломда соғлом оила " туркум эшиттириши охирги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.