сентябр 07, 2017 10:35 Asia/Tashkent

Албурз вилояти

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Саёҳатни хуш кўрадиган қадрли мухлислар, бугунги эшиттириш орқали сиз билан Албурз вилоятига сафар қиламиз. Бу вилоятнинг масоҳати 5833 километр квадратни ташкил этади ва Эрон ғарбида ҳамда Албурз тизма тоғларининг жанубида жойлашган. Албурз вилояти Эрон парламенти аъзоларининг  қарори билан шамсий 1389, милодий ҳисоб билан 2010 йилда ташкил этилди. Вилоятнинг маркази Караж шаҳридир. Албурз вилояти 6та туман, яъни Караж, Толиқон, Совужбулоғ, Иштиҳорд, Фардис ва Назарободдан иборатдир. Вилоятнинг номи унинг шимолидан ўтган Албурз тизма тоғлари номидан олинган. Вилоятнинг маркази Караж шаҳридан  Теҳрон шаҳрининг  шимоли-ғарбигача бўлган масофа 20 километрни ташкил этади. Эрон вилоятларининг  марказлари орасида   Караж шаҳри мамлакат пойтахти Теҳронга энг яқин шаҳар ҳисобланади.

Албурз вилоятининг шимол тарафида Мозандарон вилояти, жанубида Марказий вилоят, ғарбида Қазвин вилояти ва шарқида Теҳрон тумани жойлашган. Караж шаҳри денгиз сатҳидан 1320 метр баландликда  жойлашган. Ушбу шаҳар ва туманни Мозандарон вилоятидан Албурз тоғлари  ажратади. Албурз вилояти Марказий Албурз тоғларининг шимолий минтақалари, Чолус водийси ва Караж дарёси ёнида жойлашгани боис қиш фаслларида совуқ ва рутубатли об-ҳавога эгадир.

Мазкур вилоятнинг  пастлик ва баландликларини уч  қисмга бўлиш мумкин: тоғли ерлар, тоғ этакларидаги ерлар ва текис яйлов ерлар. Албурз вилоятининг иқлими  шимолий минтақаларида мўътадил ва бироз совуқ ҳамда жанубий даштларида мўътадилдир. Вилоятдаги асосий тоғларни Осоро, Сикну, Ҳафтхон ва Карчон номли тоғлар  ташкил этишади. Албурз вилоятида Лониз, Барғон, Сайдак, Варзан, Муруд, Караж, Ворангаруд, Вилоятруд ва Шаҳристонак дарёлари мавжуддир.

Албурз вилояти  қишлоқ  хўжалик соҳасида  қулай иқлим, ҳосилдор ерлар ва сувнинг етарлиги боис  катта ютуқларга эга бўлишган. Бир йилда ушбу  вилоятнинг ерларида икки ва ҳатто уч бор ҳосил олинади. Шу сабабдан Албурз вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини   етиштиришда  Эрон Ислом Жумҳуриятида муҳим вилоятлардан ҳисобланади.

Аҳолини иш билан таъминлашда  ҳам Албурз вилоятида яхши имкониятлар мввжуд. Мазкур вилоятда кўплаб саноат турлари ва ишлаб чиқариш  корхоналари мавжуд. Ер ости бойликларидан ҳам мазкур вилоятда самарали фойдаланишади. Айни пайтда мис, кўмир, туз, оҳак , албастр ва бошқа  конлар  мунтазам тарзда фаолият кўрсатишмоқда.

Энди эса сизга Караж  тумани ва Албурз вилоятининг  маркази Караж шаҳри борасида айрим маълумотларни бермоқчимиз.  Караж тумани Марказий Албурзнинг жанубий қисми ва Дашти Кавирнинг ғарбий қисмида жойлашган. Иқлим жиҳатидан  Караж тумани  марказий платонинг иссиқ ва қуруқ  об-ҳавосига эгадир. Айрим жойларида эса рутубатли ҳавони кузатиш мумкин. Тоғ ва унинг этакларида яқин жойлашган Караж туманининг минтақаларида ҳам турли иқлимларни кузатиш мумкин. Мазкур туманда мавжуд тоғларнинг баландиги 1200 метрдан 1400 метргача етади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир. Агар кимдир Эроннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни хоҳласа, унга камида уч ой керак бўлади.Дарҳақиқат, саёҳат дастури,ҳар доимгидек, вақт, имконият ва сайёҳнинг истаклари билан боғлиқ, албатта.Эрон қизиқарли саёҳат учун қулай турли имкониятларга эга учта мамлакатдан биридир.

Беҳисоб музейлар,гўзал боғлар, бозорлару турли тижорат марказлари, зиёратгоҳлар. Чиройли кўчалар, тарихий обидаларга эга Теҳрондан ташқари сайёҳларга аввало Исфаҳон, Шероз, Машҳад шаҳарларини, сўнг Кирмоншоҳ, Табриз, Язд, Кирмон,Шуш шаҳарларини, шунингдек,Гилон ва Мозандарон, Оби Гармнинг ям-яшил ва чиройли қирғоқларини, гуллаётган Ардабилни, Ҳамадон ғорларини, Киш оролининг гўзал қирғоқларини томоша қилиш тавсия этилади. Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун турли транспорт имкониятлари, яъни самолёт, поезд, автобус, такси каби транспорт турлари мавжуд.Шуниси эътиборлики, ички транспорт йўналишлари баҳоси бошқа мамлакатларникидан анча арзон нархда.Бироқ, транспорт турини танлаш сайёҳнинг имкониятларига боғлиқ бўлиб қолишидан ташқари , йўналишга, яъни у танишмоқчи ва кўрмоқчи бўлган жойга ҳам боғлиқдир.Ҳар бир сайёҳ ўз вақтини яхши ўтказиш учун ички туристик сайёҳлик бўлимларига ёки ҳеч бўлмаса шундай фирмалардан маслаҳат олмоғи лозим.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ