сентябр 07, 2017 10:44 Asia/Tashkent

Тингловчилар талаби

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги эшиттиришнинг ушбу сонида доллар пул бирлиги борасида маълумот берамиз. Зеро ушбу  муҳим халқаро валютага айланган  АҚШнинг пул бирлиги тўғрисида айрим тингловчиларимиз маълумот беришни сўрашган.  Келинг, аввал, Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати дастурларининг мухлисларидан бири жиззахлик тингловчимизнинг долларга доир маълумот бериш талабини биргаликда эшитсак.

Жиззахлик тингловчимизнинг талаби ва  суҳбати эди. Энди ушбу талаб асосида тайёрланган  айрим маълумотларни сизга тақдим этмоқчимиз.

Доллар сўзи ўрта асрларда, дастлаб 1519 йилда Германияда пайдо бўлган танга номи  “Taller”дан келиб чиққан. 1873 йилда  taller Германияда бутунлай муомаладан чиққиб кетди.   Унинг ўрнига марка кириб келди. Бироқ унинг номи халқ орасида  қолиб кетди. Шу пайтларда Англия ва Испания  колонияларида  песо номи билан машҳур бўлган испан танглари муомалада бўлган. Бу тангаларни кўп жойларда адашган ҳолда “далар” деб аташар эди. Бизга машҳур бўлган доллар номи ҳам унинг дунёга машҳур белгиси доллар  ҳам ўша пайтда пайдо бўлган.  Узун инглизча  ибора  “piese of Eight”,  яъни  1/8 (нимчорак) қоғозда ўчирилган 8га айланиб, охир-оқибат бизга таниш бўлган доллар  белгиси пайдо бўлди. 1879 йилда  АҚШ ҳукумати давлатнинг расмий валютасини муоамалага киритиш чоғида унга ҳеж иккиланмай ҳаммага маълум ва машур бўлган  доллар номини танлашди. Ўша пайтда машҳур шахслардан бири “ Янги Америка ўзининг янги пулига жуда эски ном танлади”, - деген эди.

Милодий 1792 йилда муомалада бўлган АҚШ пулининг таркибидаги соф олтин миқдори 1.6033 грамм ёки 24.057 грамм соф кумушдан таркиб топган эди. 19 асрнинг саксонинчи йилларида, яъни 1876 йилда мазкур олтин тангалар  давлатнинг расмий пул бирлиги сифатида тан олингандан сўнг  унинг таркибидаги соф олтин миқдори 1.50463 грамм қилиб белгиланди. Бу миқдор АҚШда яна 30 йил, 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий кризисгача амалда бўлди. Шу алфозда қабул қилинган “олтин захираси" ҳақидаги ҳужжатга биноан, тилло миқдори 0.88867 граммга, яъни 41 фоизга туширилди. Шу пайтда Троя унсиясининг нархи 35 доллар эди. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин АҚШнинг  дунёдаги ҳукмронлиги мустаҳкамланиши билан долларнинг дунёдаги ўрни ҳам аста-секин билиниб борди.

 Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Маршал шартномасига асосан вайрона ҳолга келган Европага АҚШ  инвестицияси билан биргаликда долларнинг йирик оқими ҳам кириб кела бошлади. Уруш туфайли ачинарли аҳволга тушиб қолган Европада долларнинг кенг истеъмолга кириши қийин кечмади. Шу пайтда Европанинг марказий банкларида долларни исталган Европа  давлати пул бирлигига ёки келишилган миқдордаги олтинга алмаштириб олиш мумкин эди.  Бироқ XX  асрнинг  60- йиллари ўрталарида келиб,  долларнинг қадри тушиб кета бошлади. Инфляциянинг ўсиши ва АҚШ савдо балансидаги танқислик навбатдаги доллар  девалвациясини келтириб чиқарди.  1971 йилнинг охирида олтиннинг бир унсияси  38 долларга чиқди. Долларнинг таркибидаги олтин миқдори эса умуман тўхтатилди.  1973  йиллар яна  10 фоизга девалвация қилинди.  1974 йилнинг февралида келиб, олтиннинг бир унсияси дунёнинг йирик биржаларида 150 долларга кўтарилди.  Ҳозирги кунда бу кўрсаткич  260 долларни ташкил этади.  100 йил мобайнида доллар  10 баробар арзонлашди. Аммо олтин стандартидан  воз  кечилган пайтда доллар ер юзининг  кўпчилик пайтда аҳолисини ишончини қозонган эди. Кўплаб давлатларнинг норасмий пулларига айланиб қолди. Охирги йилларда эса Жанубий Америка  давлатларининг кўпчилигида доллар асосий пул ўрнида қўлланилмоқда. АҚШдан бошқа яна 26 давлат пул бирлиги  доллар номи билан юритилади.  

Замонавий “долларчи” давлатларнинг катта қисмини Британия империясидан мустақил бўлгандан сўнг қабул қилишган.  1857  йилда Канада Британия колониясидан доминонига айланган вақтдан бошлаб,  бу давлатнинг расмий пул бирлигига айланди. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда замонавий Канада банкнотларида ҳам Британия қироличаси Елизавета II нинг портрети  акс этган. Охирги муомалага киритилган доллардан бири – бу Сингапур долларидир.  1967  йилда кенг муомалага  киритилган ушбу банкнотлар қушлар, кемалар, гуллар ва бошқа нарсалар билан безатилган. Бу пул дунё пуллари ичида ҳам энг чиройли бўлишига даъвогарлик қилади. Лекин замонавий АҚШ долларлари  эса ҳамон   XX  аср бошидаги тасвирини ўзгартирганича йўқ. Олд қисми кулранг,  орқаси яшил. Барча банкнотлар бир хил хил ўлчамда(157×67 mm). XX аср охирида келиб, пул қалбакилаштириш авжига чиққан пайтда долларнинг содда кўриниши давр талабида жавоб беролмай қолди. Яқин-яқингача пулни қалбакилаштириш жуда осон эди.  1996  йилда чиққан долларнинг янги нусхаси фирибгарлар учун  жиддий синов бўлди.

  Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.