сентябр 09, 2017 14:46 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга оид муҳим янгиликлар

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Остона шаҳрида 14-15 сентябр кунлари Сурия бўйича сулҳ музокарасининг олтинчи раунди ўтказилади;
  2. Қозоғистон ва Туркия президентлари телефон орқали суҳбатлашди;
  3. Қирғизистонда хорижликлар электрон визалар расмийлаштириш имкониятини олдилар;
  4. Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмоннитабриклади.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат пойтахти Остона шаҳрида жорий йилнинг 14-15 сентябр кунлари Сурия бўйича сулҳ музокарасининг олтинчи раунди ўтказилиши ҳақида маълум қилди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги жума куни шундай хабар бердики, Остонада бўлиб ўтадиган Сурия сулҳи бўйича олтинчи музокарада, Суриянинг Эдлиб, Ҳўмс вилоятида ва Дамашқ атрофидаги вилоятнинг шарқий Ғута минтақасида юмшатилган кескинлик ҳудудини барпо этиш ҳақидаги қарорга келиш юзасидан баҳс ва мунозара ўтказилади. 

Сурия сулҳи бўйича бешинчи музокара 4-5 июл кунларида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган эди. Ушбу учрашувда Сурия ерларининг бутунлигини ва яхлитлиги ҳамда истиқлолини ва ҳукумат тузилмасини сақлаб қолиш масаласи кўриб чиқилган шунингдек уруш ва тўқнашувларни тўхтатиш ҳақида келишиб олинган эди. 

Эрон, Россия ва Туркиянинг ташаббуси билан Остона давлатининг мезбонлигида Сурияда сулҳ ўрнатишга қаратилган музокаралар ўтказилди. Шу кунгача кўплаб ижобий ва самарали ишлар кўрилди. 

Қозоғистон ва Туркия президентлари телефон орқали суҳбатлашди.

Қозоғистон ва Туркия президентлари ушбу телефон суҳбатларида икки мамлакатнинг икки томонлама алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун ўзларининг конструктив музокараларини давом эттиришга келишиб олишди

 Икки мамлакат президентлари телефон мулоқотларида минтақа масалалари ва икки томонлама ҳамкорликларни муҳокама қилишди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ва Туркия президентлари Нурсултон Назарбоев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган душанба куни телефон билан қилган мулоқотида Остона шаҳрида 10-11 сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ахборот технологиялари бўйича илмий анжуманнинг биринчи галдаги вазифалари хусусида суҳбатлашиб олишди.

Шунингдек, Туркия ва Қозоғистон президентлари ушбу телефон суҳбатларида икки мамлакатнинг икки томонлама алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун ўзларининг конструктив музокараларини давом эттиришга келишиб олишди. 

Туркия президенти 9-сентябр куни Остона шаҳрига сафар қилиши кутилмоқда.

Қирғизистон визаларини олишни осонлаштириш мақсадида бу давлатда 2017 йил 1 сентябрдан “Электрон виза” тизими жорий қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг ахборот таъминоти бўлими маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу тизим барча хорижий давлатлар фуқароларига Қирғизистоннинг элчихоналари ва хориждаги консуллик идоралари ҳамда давлат чегарасидаги халқаро ўтказиш пунктларидаги виза пунктларига мурожаат қилмаган ҳолда www.evisa.e-gov.kg сайти орқали Қирғизистонга 90 кунга сайёҳлик ёки ишчи визалар олишларига имкон беради. 

Бунинг учун хорижий фуқароларга иккита оддий ишни бажариш талаб этилади: виза олиш учун онлайн аризани тўлдириш ва белгиланган тўловни амалга ошириш.

Қирғизистон ҳукуматининг маълум қилишича, электрон виза оддий виза аризасидан кўпроқ маълумот талаб қилмайди ва Қирғизистонга киришда паспортдаги оддий виза каби ҳуқуқларни кафолатлайди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан қўшма баёноти чоғида сув масалалари бўйича “жиддий” келишиб олганликларини билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан қўшма баёноти чоғида сув масалалари бўйича “жиддий” келишиб олганликларини билдирди.

Бу ҳақда хабар қилган Азаттиқ радиосига кўра, Шавкат Мирзиёев бундай деган:

“Биз аниқ келишиб олдик. Алмазбек Шаршенович, биронта ҳам электр станцияси Ўзбекистоннинг иштирокисиз қурилмайди, деди. Мен тўла қўшиламан. Биз ҳам молия билан, ҳам ресурсларимиз билан фаол иштирок этамиз”.

Сўзи давомида Мирзиёев Ўзбекистон Қамбарота ГЭСини бирга қуражагини билдирган.

Қирғизистонда ГЭСлар қурилиши билан боғлиқ масала йиллар давомида ўзбек-қирғиз муносабатларининг ҳароратини белгилаб келган масала бўлган. Тошкент ГЭСлар лойиҳаларининг халқаро экспертизадан ўтказилишини талаб қилиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмонга мамлакат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Тожикистон президенти расмий сайти хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг табрик мактубида шундай дейилади: «Ҳурматли Имомали Шарипович!Ўзбекистон халқи ва ўзимнинг номимдан Сизни ва қардош мамлакат Тожикистон халқини миллий байрам - Мустақиллик куни билан чин қалбдан табриклайман.Тарихий қисқа вақт ичида Тожикистон сизнинг оқилона раҳбарлигингиз остида ҳаётнинг барча соҳаларида сезиларли муваффақиятларга эришди. Тузилмавий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилиб, давлатнинг халқаро майдондаги обрўси изчил мустаҳкамланиб бормоқда.Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиб бораётганини ва турли даражадаги алоқалар жадаллашганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Ўзбекистонда биз ўзаро ҳамкорликнинг бутун кун тартибида ишончли ва конструктив мулоқотни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга, мавжуд салоҳиятдан ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик учун барча имкониятлардан биргаликда фойдаланишга тайёр эканлигимизни таъкидлайман. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги анъанавий яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатлар икки мамлакат халқлари манфаати учун изчил мустаҳкамланиб бораверишига ишончим комил.

Сизга, ҳурматли Имомали Шарипович, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва масъулиятли давлат ишингизда муваффақиятлар, биродар Тожикистон халқига тинчлик, осойишталик ҳамда фаровонлик тилайман».

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ