сентябр 10, 2017 09:28 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сенятбр ойининг 10-чи кунидир.

Бундан 103 йил олдин милодий 1914 йил сентябрь ойининг 10-чисида:

Мазури дарёчаси атрофида Россия ва Германия армияси орасида уруш бошланди. Бу тўқнашув биринчи жаҳон урушининг бошланиши ва Россиянинг иттифоқчилар фронтига қўшилиши сабабли бошланди. Мазури урушида германияликлар Германия армияси муштарак штабининг раиси Гинденбург қомондонлиги билан янги қурол-аслаҳалар ва янги ҳарбий тактикалардан фойдаланиб ғалаба қозонди ва Россия армияси ўртасидан 20 минг киши ҳалок бўлди ва 45 минг нафар шахс эса асирликка тушди. Охири Россияда милодий 1917 йилда октябрь инқилобининг вужудга келиши натижасида бу мамлакат биринчи жаҳон урушидан чиқди.

Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил шаҳривар ойининг 19-чисида:

Қуръон муфассири ва кўрашувчи руҳоний Оятуллоҳ Сайид Маҳмуд Толиқоний юрак хасталиги таъсирида оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1284 йилда Толиқон қишлоқларидан бирида дунёга келди. Оятуллоҳ Толиқоний ёшлик чоғидан бошлаб дунё ва Эроннинг сиёсий вазъияти ва ҳодисалари билан ошно бўлди. У ҳижрий-шамсий 1342 йил хурдод ойининг 15-чисида қонли қўзғалон жараёнида бу қиёмда иштирок этгани айблови билан икки йил қамоққа маҳкум этилди. Оятуллоҳ Толиқоний бу воқеадан кейин ҳам бир неча маротаба қамоққа олинди ва сургун қилинди. Охири ҳижрий-шамсий 1357 йилда Эрон Исломий Инқилобнинг ғалаба қозониши арафасида қамоқдан озод этилди ва Эроннинг мусалмон ва кўрашувчи халқи томонидан истиқбол этилди.  Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг Оятуллоҳ Толиқоний Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фармони билан Теҳрон жума намозининг имомати ва инқилобий кенгаш раҳбарлигини ўз зиммасига олди. У экспертлар кенгашининг биринчи сайловида Теҳрон халқининг намондаси унвонида ушбу кенгашга йўл топди. Бу кўрашувчи ва тақволи руҳоний шоҳ режими қамоқхоналарида асоратда бўлган вақтида Қуръони мажиднинг сураларини тафсир этди ва бу тафсир “Партаве аз Қуръон” унвони остида нашр этилди.  “Низоми моликият дар ислом”, яъне “Исломда моликиятнинг тизими” китоби Оятуллоҳ Толиқоний ёзган бошқа асаридир.     

Бундан 35 йил олдин ҳижрий-шамсий 1361 йил шаҳривар ойининг 19-чисида:

Машҳур олим ва фақеҳшунос Оятуллоҳ Зиёуддин Омулий вафот этди. У шамсий 1283 йилда Теҳроннинг илм ва фазилатга эга бўлган хонадонида таваллуд топди ва бир неча муддатдан кейин ўз отаси билан бирга диний илмларни ўрганиш учун Нажаф шаҳрига сафар қилди. Отаси Муҳаммад Тақий Омулий ўз замонининг буюк файлсуфи ва уламоларидан эди ва ўз фарзандининг тарбиясига назорат қиларди. Оятуллоҳ Зиёуддин Омулий ўзининг катта истеъдоди ва иродаси ҳамда Нажафдаги фазилатли олимларнинг илмларидан фойдаланиб тез вақт ичида юксак ижтиҳод даражасини қулга киритишга мушарраф бўлди ва Эронга қайтиб келди. У Оятуллоҳил-Узмо Буружердий ва Мисрнинг Ал-Азҳар университетининг олимлари ўртасида келишилган шартнома асосида ул ҳазратнинг намояндаси унвонида Мисрга борди ва ушбу олий ўқув юртида Жаъфарий фиқҳ усулининг курсини барқарор этишга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо Мисрда Оятуллоҳ Омулий билан ҳамкорлик қилмаганлари боис у Теҳронга қайтиб келди ва таълим бериш билан шуғулланди. У паҳлавий мустабид  режимига қарши Эрон халқининг кўраш олиб бориши жараёнида Исломий Инқилобни кенг ҳимоят этди ва Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин узоқ муддат давом этган касаллик туфайли оламдан ўтди.