сентябр 14, 2017 13:25 Asia/Tashkent

Мубоҳала можароси Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг мўъжизларидан ҳисобланади ва ул ҳазрат пок хонадонлари ҳақ эканликларининг яққол далилидир..

Аҳли тассаннун ва шиа мусалмонларининг тафсирчи ва ҳадисшуносларининг аксарияти мубоҳала ояти Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари ҳақида нозил бўлган оятдир. Ва пайғамбар салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзлари билан мубоҳала қилиш маконига олиб борган шахслар фақат қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳо, куёвлари Али алайҳиссалом ул ҳазратнинг пок навералари Имом Ҳасан алайҳиссалом ва Имом Ҳусейн алайҳиссалом эдилар.

Ислом динининг турли ҳодиса ва воқеаларга эга бўлган тарихи эсда қоладиган турли ҳодиса ва воқеаларни ўзида жой берган. Бу ҳодисаларнинг аксарияти ислом дини ва Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳаққ эканликларининг яққол далилидир ва ул ҳазрат Аллоҳ таоло томонидан унинг паёмларини инсониятга етказиш учун танландилар. Зулҳижжа ойининг 25-куни исломнинг буюк пайғамбари Муҳаммад Мустафо(с) ва Нажрон насронийлари ўртасида бўлган мубоҳала санаси ҳисобланади.  Арабистон ярим оролида, айниқса Маккани фатҳ этишдан кейин ислом динининг ривож-равнақ топиши билан мазҳабий ва сиёсий раҳбарлар ва динлар издошларининг диққат-эътиборини Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва шунингдек иллоҳий ушбу диннинг буюк маркази унвонида Мадина шаҳри жалб этди. Бу иқбол ва омад дунёнинг турли бурчакларида ислом динининг ривож-равнақ топишига замина яратди.  Ислом динининг суюкли пайғамбари(с) ҳам ислом динини иллоҳий охирги дин унвонида дунё аҳлига таништириш учун вужудга келган фурсатдан фойдаландилар. Шу сабабдан Расули Акрам (с) исломга даъват этишни кенг йўлга қўйиш учун дунёнинг кўплаб подшоҳлари, сиёсий раҳбарлари ва диний пешволарига мактублар ёзиб йўллардилар.

Ҳақиқий тавҳид (якка худолик)га даъват этувчи ушбу мактублардан бири, Арабистон ярим оролининг жанубида яшовчи Нажрон насронийларига ҳам юборилади.   Нажрон ўзининг етмишта қишлоқлари билан Ҳижоз ва Яман орасидаги бир шаҳар эди.

Ислом дини зуҳур топишининг бошида Нажрон Ҳижознинг насронийлар яшайдиган минтақаларидан эди. Ва унинг халқи бутпарастликдан қул тортиб масеҳийлик динини қабул қилишган эдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳижратнинг 10 чи йилида бу халқни ислом динига даъват этиш учун Нажрон пешвоси “Абу Ҳарисага ” нома ёздилар. Бу номада Нажроннинг аҳолисини ислом динига даъват этдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг намояндалари ул ҳазратнинг мактубини Нажрон раҳбарига топширганларида у кенгаш ўтказиш қарорига келди. Бу кенгашда улар Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан яқиндан ошно бўлиш ва нубуватларининг далилларини таҳлил этиш учун Мадина шаҳрига Нажрон намояндаларини юбориш қарорига келишди. Нажрон намояндаларининг ҳайати ўртасида ашрофлар ва уларнинг пешволари ҳам бор эдилар. Улар иккита масалани ҳал этиш учун Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг олдиларига ва Мадина шаҳрига келишди. Уларнинг биринчи саволлари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам уларни нимага даъват этади?  Ва иккинчи нарса эса бу Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи саллам Мусо алайҳиссалом ҳақида қандай назарга эгалар?

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам насронийларнинг биринчи саволлари жавобида уларни ягона Худога тоат-ибодат қилиш ва ҳақиқий тавҳидга даъват этдилар. Ул ҳазрат иккинчи саволга Исо алайҳиссаломни Худонинг бандаси ва унинг расули деб билдилар ва уни Худонинг фарзанди ва Худонинг сифатига эга бўлган деб билмаслик керак деб  буюрдилар. Шунда улар Исо Аллоҳнинг ўғли бўлмаса, у ҳолда унинг отаси кимдир? дейдилар.

Расулуллоҳ (с) ушбу саволга жавобан Оли Имрон сурасининг 59 ояти каримасини далил келтирдиларким унда шундай марҳамат қилади:” Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди. (Аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган зот Ийсо алайҳиссаломни тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бўлса, албатта бунга иқрор бўлади.)        

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу оятнинг тафсири ҳақида шундай марҳамат қилдилар: “Ҳақиқатан ҳам Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг вазъияти бу нуқтаи назардан Ҳазрати Одам алайҳиссаломнинг вазъиятига ўхшайдиким, Оллоҳ таоло уни ўзининг чексиз қудрати билан отасиз ва онасиз тўпроқдан яратди. Бинобарин агар бу иш, яъне отага эга бўлмаслик иллоҳийлик бир далил бўлса, табиийки Ҳазрати Одам алайҳиссалом Исо алайҳисаломга қараганда афзалликка эга бўлади.” Шу тартиб билан ул ҳазрат Нажрон насронийлари билан килган сўҳбатларида мантиқий далил келтириш ҳамда Қуръоннинг оятларига таяниб  отасиз Исо Масеҳ алайҳиссаломнинг туғилгани иллоҳийлик далил бўла олмаслигини баён этдилар. Аммо Нажрон насронийлари қониқиш зоҳир этишмади ва ҳеч қандай далилсиз ўзларининг иддаоларини таъкидлашди ва ислом динининг ҳаққонийлигини инкор этишди. Шу вақтда Парвардигор томонидан Пайғамбари акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бир вазифани бажариш учун маъмур этиб тайинландилар. Бу маъмурият пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга Оли Имрон муборак сурасининг 61 ояти каримасининг нозил бўлиши билан етказилди. Бу ояти каримада шундай марҳамат қилинади: “Сенга келган илмдан кейин, ким сен билан у ҳақида тортишса: «Келинглар, бизнинг болаларимизни ва сизнинг болаларингизни, бизнинг аёлларимизни ва сизнинг аёлларингизни, биз ўзимизни, сиз ўзингизни чақирамиз-да, сўнгра ёлбориб, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз», деб айтгин. ( Оли Имрон сурасининг аввалидан то саксон нечанчи оятигача Пайғамбаримиз ҳузурларига Нажрон насоролари келиб, дин ҳақида, Марям ва Ийсо ҳақида тортишган вақтда нозил бўлган. Исломнинг ҳақлиги очиқ-ойдин бўлиб қолганда ҳам, рақиб тараф қайсарлик билан, ўзимники тўғри, деб туриб олган. Шунда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга уларни мубоҳалага, яъни, болалар ва аёлларни тўплаб, ўзлари ҳам қўшилиб, икки тараф ҳам: «Шу масалада ким ёлғон гапираётган бўлса, ўшанга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», деб дуо қилишга чақиришни буюрди.)”

 

Ёрлиқ