сентябр 17, 2017 14:41 Asia/Tashkent

Фарзанд - инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин!

Фарзанд -  инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин!

Фарзанд қалб меваси ва дунё бўстонининг райҳонидир. Инсон фарзандсиз ўзини ёлғиз ҳис қилади. Инсоннинг тадбири ва хатти-ҳаракатига қараб Аллоҳ таоло унга неъматлар ато этади. Неъматга эга бўлиш имкониятларга боғлиқ. Фарзандга эгалик фақат илоҳий марҳамат. Ота-она қалбидаги меҳр-шафқат, муҳаббат фарзанд тарбиясидаги машаққатларни енгиллаштиради. Ота ва она фарзандига таълим-тарбия беришдан завқ олади.

Қуръони карим Каҳф муборак сураси 46 ояти каримасида келтирилган: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Раббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир.

Мусулмон кишини фарзанди билан табриклаш мустаҳабдир. Бу қалбларни хурсанд қилиб, қариндошлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлайди.

Ота-онанинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати болага кўрсатадиган асосий тарбиявий омиллардан бирига айланиши мумкин. Масалага чуқурроқ ёндошадиган бўлсак, гап фақат ота-оналарни болаларга бўлган меҳр-муҳаббатидан ташқари, айни вақтда ота-оналарнинг бир-бирига бўлган муҳаббатлари хусусида боради. Кўпгина амалиётчи-педагоглар тажрибасидан маълумки, ота-оналарнинг ўзаро муҳаббатидан улардан кўра фарзандлари кўпроқ баҳраманд бўлар эканлар.

Фарзанд тарбияси энг муҳим вазифалардан бӯлиб, биринчи навбатда ота-онага, сӯнг муаллимлар ва бошқа тарбиятчилар зиммасига юкланган. Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.

 Ёшлар ҳар маънода навниҳол кабидир. Уни қай томонга эгсалар, шунга мойил бўлиб ўсади. Ниҳолга яхши парвариш лозим, совуқлардан асраш, новдаси эгилса, унга тиргак қўйиб, ўзини тутиб олишига кўмаклашиш зарур. Онгли инсонни ҳам камолотга етказишда уни ёмонликлардан ҳимоялаб, яхшиликка йўналтирувчи инсонлар даркор. Бу ишда ота-онанинг масъулияти, мавқеи катта.Комил инсон қалбида ўзини ҳам, бошқаларни ҳам бахт-саодатга эриштириш истаги бўлади.

Яхши хулқ-одобли инсон хайрли ишларда одамлар билан зиддиятга бормайди; ўзгалардан камчилик қидирмайди; бировнинг бошига тушган бахтсизликка ҳамдард бўлади; киши айбига иқрор бўлиб бош эгиб келса, уни кечиради; муҳтожларга ёрдам беради; ўз айбларини тан олиб, тузатишга интилади; катта-кичик, қариндош-уруғни иззат-ҳурмат қилади; ҳаммага яхши муомалада бўлиб, ёлғон гапирмайди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]    

Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам, болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазийфа этиб юклаган.

Табиийким,  бола ҳаётининг давом этишида  меҳр-муҳаббат жуда зарурий куч-қудрат  саналиб, меҳр-муҳаббатдан  унинг руҳи осойишталикга эга бўлади. Оила боланинг тарбия-таълим беришда масъул бўлишини эътиборга олган ҳолда шуни таъкидлаш жойизким, ота-оналар боланинг ана шу эҳтиёжига махсус эътибор қаратишлари лозим.

Ота-оналар шуни яхши билишлари лозимки ушбу эҳтиёжларга аниқ ва тўғри жавоб бериш бола тарбиясининг  пойдевори ва асосини ташкил этади.

Болага нисбатан меҳр-муҳаббат зоҳир этиш ота-онага нисбатан ишонч ҳосил қилиш, ўзининг куч-қудратига ишониши, хотиржамлик ва руҳий осойишталик ва ҳатто жисмоний саломатлигининг сабабига айланади.

Болага нисбатан меҳр-муҳаббатнинг йўқлиги ўзоқ муддат давомида руҳий осойишталигининг барҳам топиши, ўзига ва бошқаларга нисбатан ишончсизлик, таҳқирланиш ва ожизликни ҳисс этиш, руҳий ва жисмоний касаллик ва  кўп ижтимоий йўлдан чалғиниш сабабларига айланади.