Ҳаётий муаммолар калиди
Тўй бўлиб, никоҳ ўқилиб янги келин-куёв бирга оила бўлиб яшашни бошлайдилар. Икки кишидан ташкил топган, янги кичик бир жамият юзага келади. Бу жамиятдаги шахсларнинг алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа эканини аввал ҳам айтиб ўтилган эди. Инсон қай ҳолатда яшамасин ўзгалар билан муомала қилиши, алоқада бўлиши турган гап.
Тўй бўлиб, никоҳ ўқилиб янги келин-куёв бирга оила бўлиб яшашни бошлайдилар. Икки кишидан ташкил топган, янги кичик бир жамият юзага келади. Бу жамиятдаги шахсларнинг алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа эканини аввал ҳам айтиб ўтилган эди. Инсон қай ҳолатда яшамасин ўзгалар билан муомала қилиши, алоқада бўлиши турган гап.
Хўш эру хотиндан иборат бўлган, оила, деб номланган, катта инсоний жамиятнинг ҳужайраси бўлган, инсоният жамияти биносиниинг бир ғишти бўлган оиладаги эру хотиннинг ўзаро муносабатлари қандоқ бўлиши керак? Эр киму, унинг қандоқ мажбуриятлари бор? Хотин киму, унинг қандоқ мажбуриятлари бор? Икковларининг қандоқ оилавий ҳуқуқлари бор? Бир-бирларига муносабатлари қай тарзда бўлиши лозим?
Шариатимизда ушбу ва шунга ўхшаш саволларнинг барчасига жавоб берилган. Бошқалар ўхшаб ўзингиз келишиб оласиз ёки икковингиз ҳам тенг ҳуқуқлисиз, деб уруш-жанжал, келишмовчилик эшиги кенг очиб қўйилган эмас. Аллоҳ таоло: «Эркаклар Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан фазлли қилгани ва ўз молларидан инфоқ қилганлари учун аёлларга қаввом(бошлиқ)дирлар», деган.
Ушбу ояти карима ҳукми ила Исломда эркак киши оила бошлиғи этиб тайинланган. Бу бошлиқлик масъулиятдан иборатдир. Бошлиқ деганда оилада ўзи хоҳлаган нарсани қилиб, ҳаммани ўз хоҳишига бўйсундириш ҳақига эга бўлиши дегани эмас. Балки оиланинг масъулиятини шариат кўрсатган амрлар бўйича олиб боришни зиммасига олишдир.
Ояти каримада эркак кишига икки сабаб туфайли оила бошлиқлиги масъулияти юклатилганлиги баён қилинмоқда.
«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан фазлли қилгани учун». Эркак кишининг яратилишининг ўзи оила бошлиқлиги оғирлигини кўтаришга мослангандир. Жисмонан эркак аёлдан кўра бақувват бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Куч-қувват, шижоат, турли қийинчиликларни кўтара олиш ва бошқа қобилиятлар эркак кишида аёлдагидан кўра устун экани ҳеч кимга сир эмас. Оилага бошлиқ бўлган шахс оилани ҳамма томонлама таъминлаши, хавфу хатардан ҳимоялаши ва бошқа томонлардан ҳам масъулиятларни ўз зиммасига олиши лозим. Бунчалик қийин ва машаққатли ишни эркак кишигина бажара олиши мумкин. Унинг биологик, психологик ва бошқа имкониятлари ҳам Аллоҳ томонидан шу нарсаларга мос қилинган.Оилада аёл кишига тамоман бошқа вазифалар юклатилиши кўзда тутилгани учун, у хотинлик, оналик, уйнинг ички тартибига жавобгарлик масъулиятини ўз зиммасига олиши керак бўлгани учун, эркак кишидан ҳам биологик, ҳам психологик ва ҳам бошқа жиҳатлардан тамоман бошқача қилиб яратилгандир. Зотан ҳамма халқлар, ҳатто худосизлар ҳам эркакнинг оила бошлиғи бўлишини инкор этмаганлар.(Эркаклар) «ўз молларидан инфоқ қилганлари учун аёлларга қоввом (бошлиқдир)лар».Оила қуриш ва уни бошқариш учун зарур барча молявий харажатлар Ислом шариати томонидан эркак зиммасига юклатилган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Шунинг учун ҳам эркак кишига оила бошлиқлиги масъулияти юклатилган. Бу қоидага оиладан бошқа жойларда ҳам ҳамма халқлар амал қиладилар. Каттадир кичикдир ҳар бир жамият, муассаса, ишхона ва тузумларга ҳам молявий таъминотни ўз зиммасига олган томон раҳбарлик қилади.
Ҳазрат Муҳаммад (с) : «Огоҳ бўлинглар! Албатта, сизнинг хотинларингизда ҳақингиз бордир ва хотинларингизни сизда ҳақлари бордир. Сизнинг хотинингиздаги ҳақингиздан; тўшагингизни сиз ёқтирмаган кишиларга бостирмасликлари ва сиз ёқтирмайдиган кишилар уйингизга киришига изн бермасликлари. Огоҳ бўлинглар! Уларнинг сиздаги ҳақларидан уларнинг кийимларини ва таомларини яхшилаб қўйишингиздир», дедилар».
Бу ҳадиси шарифда эру хотин орасидаги ҳақ - ҳуқуқлари икки тарафлама экани баён этилмоқда. Эр билан хотиннинг бир-бирида ҳақи бўлганидек, бир-бирига нисбатан бурчи ҳам бордир. Чунки ҳеч бир инсоний алоқа бир тарафлама бўлмаганидек, эру хотинлик алоқаси ҳам бир тарафлама бўлмайди.
Оила никоҳ асосида вужудга келадиган фароғат маскани бўлмоғи даркор. Уни юритишда илоҳий таълимотга амал қилинадиган бўлса, у мустаҳкам ва бардавом бўлади. Бу йўлда қанчадан-қанча яхши ниятлар, ҳаракатлар қилинмоқда. Лекин, афсуски, бузилаётган оилалар сони ортса ортмоқдаки, камайгани йўқ. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор.