Масжид- ишқ ва имон маскани
Масжид пок инсонлар, диний одобларга эътиқод қиладиган, ҳидоят ва ривож -равнақ топишга қизиқадиган ва ҳақиқатга эришадиган инсонларнинг жам бӯлиш маҳаллидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки масжид сиёсат билан шуғулланиш, сайъ -ҳаракат қилиш, тоат ибодат ва бандалик маконидир. Масжид пок инсонлар, диний одобларга эътиқод қиладиган, ҳидоят ва ривож -равнақ топишга қизиқадиган ва ҳақиқатга эришадиган инсонларнинг жам бӯлиш маҳаллидир.
Масажид намозхонларида мавжуд бӯлган ушбу муштаракликлар, шак -шубҳасиз турли арсаларда кӯп ишларни бажо келтириш куч -қувватига эга бӯлган бир кучли қудратни ижод этади. Бу арсалар жумласидан, маданий арса саналади. Муҳаммади пок дин душманлари ана шу арсага ҳужум қилиш учун режа тузишади.
Улар аниқ ва барча томонлама ушбу ҳужумда замонавий барча воситалардан баҳраманд бӯлишади. Кенг куламдаги ушбу ҳужумлар баробарида мусулмонлар ҳам қаршилик кӯрсатиш учун мустаҳкам қароргоҳ ва кучли режаларга эҳтиёж сезишади. Бу қароргоҳлардан бири масжид саналади. Бу масжиднинг намозхонлари керакли маданий -маърифий ва эътиқодий бойликка эга бӯлишлари билан душманларни муваффақиятсизликка юзмаюз этишлари мумкин.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни (р) бу ҳақда шундай марҳамат қилади: " Агар бу масжид ва ислом штабининг маркази кучли бӯлса фантомлардан қӯрқмангиз!
Америка ва Совет Иттифоқидан қурқманг! Уша куни қурқишингиз мумкинки агар сиз ислом ва масжиддан юз угирсангиз. "
Бирон -бир маданиятни муҳофазат этиш учун бу маданият ҳақида кенг маълумотга эга бӯлиш зарурий нарсадир. Агар бир мамлакатнинг халқи ӯз маданиятини яхши билсалар ва унинг устуворлиги ва куч -қудратга эга бӯлган нуқталаридан огоҳ бӯлсалар, ҳужум қилувчи маданият маданий ҳукумронлик қилиш қудратини тополмайди ва унинг қадриятлар тизимини ӯзгартира олмайди.
Масжид диний маданиятни таълим бериш ва уни мустаҳкамлаш билан мусулмонлар учун ушбу маданият ҳақида керакли маълумотни ижод этади. Бу маълумот инсоннинг ақидаларини устувор ва мустаҳкамлайди ва керакли ӯзига ишончни ҳужум қилувчи маданият билан қарши кураш олиб бориш ва қадриятларни муҳофазат этиш учун тақдим этади.
Масжиднинг талимотлари сояси остида мусулмонларнинг ӯз зиммасига олган мажбуриятлари ортади ва маданий ҳужум билан қарши кураш олиб боришда диний ғайрат каби бир яроқ воситаси ижод этилади. Масжидда мазҳабий хутбалар ва диний йиғилишларни ташкил этиш, имом ва анбиёлар тарихи, исломий маърифат ва Қуръон билан халқни, айниқса ёшларни ошно этиш, диний бузургворланинг валодат топган кунлари ва азодорлик маросимларни ӯтказиш, маданий ҳужумлар билан қарши кураш олиб боришда муҳим омил бӯлиши мумкин. Чунки бегона ва ғарб маданияти ва одобларига ёшларнинг мойиллик зоҳир этишнинг асосий омили бу исломий асосий маданият ва мазҳабий таълимотлар билан ошно бӯлмасликдир. Агар исломий маърифат ва таълимотлар масжиднинг маданий валлийлари ва жамоат имомлари томонидан ёшлар эҳтиёж сезадиган масалалар ва замон эҳтиёжларини назарга олиш билан муносиб бир усулда баён этилса, албатта масжид ислом қадриятларини муҳофазат этиш учун энг яхши макон бӯлиши мумкин.
Азизлар, дастуримиз давомида сизни Эроннинг марказий шаҳрларидан бӯлмиш Буружерд жоме масжиди билан таништирамиз.
Бружерд жоме масжиди Эронда исломнинг дастлабки асрларида қурилган масжидлар жумласидандир. Айримларнинг фикрига кӯра эски оташкада устида қурилган. Аммо амалга оширилган археологик тадқиқотларда бу заминада исботловчи далил топилгани йӯқ. Тарихий ривоятларга кӯра Буружерд шаҳрининг ҳукумрони Аббосийлар хилофатининг ҳокиминини Буружерд шаҳрига даъват этади ва жоме масжидини қуриш учун шаҳарнинг вайронага айланган оташкадаси маҳалласига олиб боради. Аббосийлар хилофатининг ҳокими оташкадани кӯрганидан сӯнг "ҳаза масжидул атиқ " деб изҳор этди.
Буружерд жоме масжидини қуриш замони бир нечта даврга бӯлинади. Биринчи даври ҳижрий учинчи асрнинг ӯрталарига тегишлидир. Бу масжиднинг биринчи биноси масжид, вузухона, сув амбори, майдон ва бошқа биноларни ӯзига қамраб олган бир мажмуа шаклида қурилган эдиким ҳозирги кунда буларнинг айримлари ӯртадан йӯқ бӯлди.
Масжиднинг вузухонаси масжиднинг ёнида қарор олган ва ғарибхона номи билан машҳур бӯлган катта бир кириш эшигига эгадир. Ӯтмишда ғарибхона бошпанаҳсиз шахслар ва мусофирлар турадиган макон бӯлган.
Буружерд жоме масжиди бир айвонга эгадир. Аммо унинг асосий саҳнасининг ёнида турли фаслий шабистонларни мушоҳида этиш мумкинки турли фаслларда зиёратчиларнинг эҳтиёжларини таъминлайди.
Масжид ҳовлисининг ўртасида катта ҳовуз қурилган. Мазкур масжид биносида қожория ҳукумати даврида амалга оширилган сувоқ ва керамик ишлари ҳамда унда сулс хати билан ёзилган Қуръон оятлари масжидга хос кўркамлик бахш этган.