сентябр 18, 2017 11:51 Asia/Tashkent

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  афғон халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

 Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  афғон халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз !

 Азиз   мухлислар,сизга  тақдим  этиладиган   дастлабки  ққўшиғимиз   эронлик  машҳур  хонанда Али Ризо Ифтихорий ижросида,   "Рўзҳои беҳтарин чиройли қўшиғидир. Марҳамат тингланг!

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу доткомУшбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Қўшиқчилик санъатнинг хазинаси жуда бой. Кўп асрлик мусиқий мероснинг йўқолиб кетмаслиги учун мумтоз оҳанглар уйғунлигида бастакору хонандалар янги-янги қўшиқлар яратиб келмоқда. Яхши қўшиққа эса ҳамиша эҳтиёж катта. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков  ўзига хос хониш билан мумтоз шеъриятимизнинг дурдоналаридан бўлмиш Бобур Мирзо ғазаллари асосида айтган ашулалари элга манзур бўлди.

 Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида “Бевафо” номли  чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир  бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. 

   Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Самарқанд  шаҳридан  Зафар  ва Азизбек мухлисларимиз    истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлган Аҳмаджон Сабурий ижросида "Кошки”   қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этам. Маҳамат тингланг!

 

Ёрлиқ