Исломий яшаш тарзи
Психология илми нуқтаи назарига кўра ҳалоллик ва ростгўйлик билан яшайдиган шахс ўзини кўп азоб-уқубатлардан қутқаради, чунки азоб уқубатлар тортишнинг асосий омилларидан бири бу ёлғон ва иккиюзмачилик ҳисобланади.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Бугунги кунда садоқатли бўлиш, ҳалоллик ва ростгуйлик руҳий саломатликнинг меъёрларидан бири ҳисобланади.
Психология илми нуқтаи назарига кўра ҳалоллик ва ростгўйлик билан яшайдиган шахс ўзини кўп азоб-уқубатлардан қутқаради, чунки азоб уқубатлар тортишнинг асосий омилларидан бири бу ёлғон ва иккиюзмачилик ҳисобланади.
Муносибат қилиш одобини риоят қилиш ва шахсга баҳо бериш инсоний хатти-ҳаракатларидан ҳисобланадиким шахсий фарқиятлар ва инсоний кароматларга эҳтиром зоҳир этишнинг намунасидир.
Ривожланган шахсий куникма ва маҳоратлар билан сизнинг алоқангиз яхшиланади.
Шахсий маҳоратлар иш муҳит билан чегараланиб қолмайди ва унинг яхшиланиши индувидуал ва ижтимойи ва шахсий ҳаётнинг барча томонлама мустаҳкамланиши сабабига айланади.
“Садоқат” шахсий маҳорат ва кўникмаларнинг асосий пойдиворидир. Садоқат, яъни бошқалар билан муносабат қилиш ҳалоллик ва ростгўйлик билан мулоқотда бўлганимизни ифодалайди.
Психологларнинг амалга оширилган тадқиқотларга кўрашахснинг ўз ҳис-туйғуси ва афкорини баён этишда, шахснинг ростгўйлиги ва садоқатли бўлиши у алоқада бўлган шахсларга жиддий ва ижобий таъсир етказади.
Садоқатсизлик ҳаётда муваффақиятларга эришиш ва хурсанд бўлиш баробарида муҳим тусиқлик яратади. Бу ҳақиқатга англаб етиш учун ўзингиз синаб кўришингиз мумкин.
Қуръони карим нуқтаи назарига кўра садоқат инсоннинг тақдири ва табиати билан боғлиқдир. Инсоннинг пок фитрати, унинг ботини ва зоҳири бир хил бўлиши, тили билан юраги бир-бирига мос келишини, мувозанатли ва соғлом бўлиши, ҳамда ишонадиган нарсасини тилга олишини талаб қилади.
Аллоҳ таоло Зумар муборак сурасининг 33-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, ана ўшалар тақводорлардир. (Яъни, Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва уша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир.Қуръони каримни келтирган Муҳаммад (с.а.в) ҳамда бошқа барча Пайғамбарлар алайҳиссалом ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.”
Шунингдек, Аллоҳ таоло мўминларни тақводорликка даъват этишга қўшимча садоқатли шахслар билан бирга бўлишга ҳам даъват этиб Тавба муборак сурасининг 119 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “ Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар.”
Бу маҳоратни касб этиш ва шахсиятни юксалтириш ва шахсий ривож –равнақ топиш учун ўз қобилиятингизни поклик ва ҳақиқатдан тўлдиришимиз лозим. Ўз қалбингизнинг оинасини тозалаганингизда сизнинг мақсадларингиз ва ҳис-туйғуларингиз ҳам пок бўлади.Бу мавзў нафс иззатининг ҳис-туйғуси аста секинлик билан сизда кенгаяди ва натижада сизнинг жасоратингиз бир неча баробарга ортади. Бошқа томондан бундай жараёнга қарамай, бошқаларнинг сизга бўлган ишончлари мустаҳкамланади.
Қадимий бир мақолда шундай келтирилган: “Садоқат кемаси бир тошга тўқнашиши мумкин, аммо ҳеч қачон чўкиб кетмайди”.
Бу мақоланинг маъноси шундан иборатким садоқатга риоят қилишингизга қарамасдан сиз мушкулотларга юзмаюз бўлишингиз мумкин, аммо бу жуда кичик муаммолар бўлиб бошқаларнинг ишончи сизнинг муваффақиятингиз кафолати бўлади.
Агар ҳақиқатни айтиш жасоратига эга бўлсангиз бошқалар ҳам ана шу шужоатингиз учун сизга таҳсинлар билдиришади.
Қуръони каримда Аллоҳ марҳамат этади: «Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий-боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Бу эса улуғ ютуқдир» деди. (Оятдаги «ростгўйлар»дан мурод иймони содиқлардир.)