сентябр 19, 2017 13:56 Asia/Tashkent
  • Нур диёридан
    Нур диёридан

Пайғамбар (с)  айтдилар:  Сенга дуо бераман. Дуода ижобат ва шукрона қилиш афзаллиги бор.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.              

 Яман сарзамини  қулай иқлимга эга ясси тоғлар мамлакати эди. Бу Яман ерининг самарали тупроғи эди.

Пайғамбар (с) Қуръон оятларини Яман аҳолийсига уқиш ва ислом дини ҳақида ҳикоят этиш учун Холид бин Валидни бу сарзаминга юборган эдилар. Гуёки Яман аҳолийси унинг сўзларини тушунмасдилар. У ерда яшаётган катта қабилаларнинг бирови шу Ҳамдон қабиласи эди.

 Холид бин Валид у жойга боргач, олти ойгача халқ ичида юриб, уларни динга даъват қилди, лекин ҳеч ким ўз ихтиёрича динга киргувчи бўлмади. Бу хабар Расулуллоҳ (с)га етди эрса, бир нома ёзиб, Ҳазрати Алини юбордилар. Холид ибн Валидни ўз олдиларига чақириб олдилар.

Али алайҳиссалом айтди: Эй Худонинг Расули! Мен ҳали жуда ёшман. Нима учун мени юборишни мақсад қилдингиз.

Пайғамбар (с)  айтдилар:  Сенга дуо бераман. Дуода ижобат ва шукрона қилиш афзаллиги бор. Макрдан сени қайтараман. Чунки унинг ёмонлиги сенга зарар етказади ва душмандан сени сақлайман,  чунки тажовузкорнинг қўли охири кутоҳлик қилади.

Р) Али алайҳисалом Яманликларнинг аҳолиси ӯртасида дин ва мусулмонлик расм-русумларини ёритиш учун фармон олди.

Амр бин Аслам деди:  Али Мадинадан кетаётганида, Яманнинг кенг сарзаминида  унинг ёр ва ҳамдами бӯлишлари учун бир гуруҳни ӯзи билан олди. Мен ҳам уларнинг жумласидан эдим. Яман мусофирлари карвонида бӯлган кишилар ӯзларининг ёш пешволарига кунгил қӯйган эдилар ҳамда Холид ва унинг ёронлари охирга етказмаган ишни шойисталик билан охирга етказишни мақсад қилган эдик. Бу орзу ӯзоқ вақт ӯтмасдан Худонинг ижобати билан амалга оширилди. Ҳамдонлик  мусулмоннинг ҳикояти мен ва биз билан бирга бӯлган ёронларнинг  эсидан ҳеч қачон чиқмасди.

Р) Ҳамдон шарафли ва қудратли одамларга эга бӯлган араб қабилалари жумласидан эди. Али (а)  музокара қилиш учун Яман халқи ӯртасидан дастлаб уларни танлади.

Дин ҳақида таблиғот қилиш ва китоб уқиш учун уларнинг олдига борди. Али (а) -нинг дидоридан ҳали бир соат ҳам ӯтмасдан  ҳамдонликларнинг барчалари исломни қабул қилишди ва Алига буй сунишди.

Амр деди:  Али (а)  билан ҳамроҳ бӯлганларнинг ӯртасида уларнинг мусулмонликка кириш лаҳзаси шундай бир ҳаяжонни вужудга келтирган эдиким Мадинадан Ямангача бӯлган йӯл оғирлиги ва хасталиги эсимиздан чиқди. Дастлабки ушбу даъватнинг хурсандчилиги Мадинагача етиб борди ва   Пайғамбар (с.а.в)  бу хабардан хурсанд бӯлдилар.

Р)  Али алайҳисалом Пайғамбарга нома йӯллаб Ҳамдон халқининг ислом динини қабул қилишлари ҳақида ул ҳазратга хабар берди. Пайғамбар бу пайғомдан хурсанд бӯлиб бошларини саждага қӯйдилар. Яхшилик кўрилган чоғда шукр саждасини қилиш шунинг учун умматларига суннат бўлди. Расулуллоҳ саждадан бош кўтариб Ҳамдонга икки маротаба салом айтдилар.

Амр айтди: Пайғамбар (с) -нинг хурсандчилиги бизнинг хурсандчилигимиз эди. Ҳамда  ул ҳазратнинг қувончи бизнинг орзуйимиз эди. Пайғамбар (с) -нинг фақатгина бир маротаба табассум қилишлари учун Мадинадан Ямангача пиёда югуриб боришни  жон-жон деб қабул қилардик.

 Шунингдек Пайғамбар (с) -нинг ғазабга келиш лаҳзаларидан юз маротаба жон беришни осонроқ деб билардик.

Р)  Али алайҳисалом одамларни исломга даъват этиш ва динни ӯргатиш билан машғул эди. Ҳамдон қабиласига эргашиб  бошқа гуруҳлар ҳам ислом динини қабул қилишарди. Кӯнгил қӯйган мухлислар Али (а) -нинг олдига келишарди ва унга шикоят қилишарди.  Али алайҳиссаломнинг ҳамроҳлари ҳам карвоннинг амирига кӯмак бериш билан машғул эдилар.

Яманга етиб келишдан сӯнг уларнинг орасидан бир киши ажралиб Мадина томон йӯл олди. Бу шахс Амр бин Аслам эди.