Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 2-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябр ойининг 24-чи кунидир.
Бундан 1432 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 7-чи йил муҳаррам ойининг 3-чисида:
Исломнинг буюк Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в) дунё бўйлаб подшоҳ ва императорларга мактуб ёзишлари билан расмий равишда ислом динига даъват этишни бошладилар. Расули Акрам (с) ва Макка мушриклари ўртасида Ҳудайбияда тинчлик шартномаси тузилишидан сўнг Ҳазрат Муҳаммад (с) учун дунёнинг уша вақтдаги буюк мамлакатлари раҳбарларини ислом динига даъват этиш фурсати вужудга келди. Таърихчиларнинг фикрларига кўра, Расули Акрам (с) ушбу замонда ёзган мактубларининг сонини 12 тадан 26-тагача етганини қайд этишади. Бу мактубларнинг мухотаблари Рум, Эрон, Ҳабашистон, Баҳрайн ва Яман каби буюк мамлакатларининг подшоҳлари ва ҳокимлари эдилар. Уларнинг ҳар бири ул ҳазратнинг даъватларига нисбатан ўз фикр-ақидаларини турлича баён этишарди. Мазкур даъватдан бир неча йил ўтганидан сўнг ислом дини кўзга ташланадиган даражада кенг тарқалди.
Бундан 1378 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 3-чисида:
Умар бин Саъднинг қўшини Карбало сарзаминига кирди. Ҳур бин Язид Имом Ҳусейн алайҳисалом ва саҳобаларини Карбало сарзаминида муҳосира қилгани ва уларнинг ҳаракат қилишларига монеа яратишидан сўнг Куфа шаҳридаги Язиднинг омили Абдуллоҳ бин Язид қўшуннинг қумондонлигини Умар бин Саъднинг зиммасига юклатди. Умар бин Саъд қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 3-чисида 4 минг нафар жангчи кучлар билан Карбалога кириб уларнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Умар бин Саъд Карбало ҳодисасидан олдин Абдуллоҳдан Рай ҳукуматини бошқариш мансабини олган эди. Аммо Язид билан Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн алайҳиссаломнинг мухолифати ва байъат қилишдан қул тортиши ҳамда ул ҳазратнинг Куфа томон ҳаракат қилишлари сабабли Абдуллоҳ “Рай” ҳукуматини олиш учун Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қазиясига хотима бериш шарт-шароитини қуйди. Умар бин Саъд ҳеч қачон унга насиб қилмаган Райнинг кенг вилоятининг ҳукуматини қулга киритиш мақсади билан Язид қушунларининг қумондонлигини қабул қилди ва ноинсоний катта жиноятларни содир этди. Умар бин Саъд Карбало сарзаминига кириши вақтидан бошлаб Абдуллоҳ бин Зиёд томонидан доимий равишда янги куч жўнатиларди. Ривоятларга кўра, муҳаррам ойининг олтинчи кунигача Умар бин Саъд қушунига 20 минг нафардан ҳам ортиқ аскарлар қушилишган.
Бундан 106 йил муқаддам милодий 1911 йил сентябр ойининг 24-чисида:
Гарбачевдан олдин собиқ Совет Иттифоқининг раҳбари Константин Черненко таваллуд топди.У милодий 1911 йил сентябрь ойининг 24-чисида, Сибирнинг қишлоқларидан бирида камдаромадли оилада таваллуд топди. Ва ўз маълумотларини олганидан кейин 18 ёшлигида собиқ Совет Иттифоқи коммунистик партияси қошидаги ёшлар ташкилотининг масъули бўлди ва кейинчалик ушбу ташкилотнинг бош котиби бўлди. Икки йилдан кейин коммунистик партиясига аъзо бўлди. У 20 йил давомида ушбу партиянинг сиёсий машҳур аъзоси эди ва кейинчалик унинг бош котиби бўлди. У Совет Иттифоқининг қишлоқ хўжаликлари ишларини назорат этиш масъулиятини ўз зиммасига олган Михаил Гарбачевни ушбу мамлакатнинг иккинчи мартабасига эга бўлиши ва ҳамда унинг Совет Иттифоқида энг олий мансабга эга бўлиши учун кўмак берди. Черненко Брежнев ҳукмронлигининг барча даврлари давомида халқаро конфренцияларда унга ҳамроҳлик қилган эди. Шу сабабдан ғарб ҳайатлари уни Брежневнинг сояси деб аташган эди. Черненко Брежнев ва Андропов ўлимларидан кейин Шўролар Иттифоқи мамлакатининг энг олий мартабасига эга бўлди. Ва 13 ой ҳукумат қилганидан кейин милодий 1985 йил март ойининг 10-чисида 74 ёшлигида вафот этди. Черненконинг ўлимидан сўнг, Михаил Гарбачев ушбу мамлакатнинг раҳбари унвонида танланди.