сентябр 24, 2017 13:42 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.
  2. Тошкентда Россия-Ўзбекистон хавфсизлик бўйича маслаҳатлари бўлиб ўтди.
  3. Абдулазиз Комилов АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчи маслаҳатчиси билан учрашди.
  4. Ўзбекистон  банклари аҳолига долларни нақд сотишни бошлайди.
  5. Тошкентда ўнлаб “вор в законе” ҳибсга олинди.
  6. Талабалар пахтадан шошилинч равишда қайтарилди.
  7. Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.  У БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлади.

Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 193 мамлакатни бирлаштирган энг йирик халқаро тузилма. Бош Ассамблея унинг асосий органи. Бош Ассамблея сессиясида дунё етакчилари йиғилади, иштирокчилар ва тадбирлар кўплигидан ҳар бир сония ҳисобли бўлади. Шу боис унинг кун тартибидан энг муҳим, халқаро аҳамиятга молик масалалар ўрин олади. Бош Ассамблеянинг 72-сессияси кун тартибига 170 дан ортиқ масала киритилди.

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ даги нутқи Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология каби масалаларни қамраб олди.

Президент  Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллашгани, халқаро алоқалар учун кенг эркинлик яратилгани, мамлакатнинг янги қиёфаси шакллантирилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратаётгани, ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори эканини қайд этди. Шавкат Мирзиёев хорижга чиқиш визаларини "умрини ўтаб бўлган ўтмиш қолдиқлари" деб атади.

 Шавкат Мирзиёев нутқидан сӯнг  Туркия  Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ҳали ҳеч бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб ислом дини қадриятларини бу қадар жасорат билан ҳимоя қилмагани, ҳеч қачон Имом Бухорий номини тилга олмаганини таъкидлади.

Сессия доирасида   Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида маҳобатли Регистон майдонининг макети ўрнатилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн, Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким билан учрашди. Болгария Республикаси Президенти Румен Радев, Грузия Бош вазири Георгий Квирикашвили билан мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

Ўзбекистон – АҚШ ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Ўзаро манфаатли йўналишлар таклиф қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасида 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон – АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда Америка Қўшма Штатларининг 100 дан ортиқ етакчи компанияси раҳбарлари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ӯзбекистонликлар  билан учрашди.

Мамлакат  тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган чет элдаги барча ватандошларни Ўзбекистонга таклиф этаман. Мен уларни қўллаб-қувватлашга ва ҳар томонлама рағбатлантиришга тайёрман-- деди давлат раҳбари.  

Ххххххххххххххххх

 Чоршанба куни Тошкентда Россия-Ўзбекистон хавфсизлик бўйича маслаҳатлари бўлиб ўтди. Уларни РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ўтказдилар.

 РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Рашид   Нургалиев   икки давлатнинг тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан тезкор ахборот алмашинуви, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда муҳим бўлган ҳолатлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш ишларини жадаллаштириш кўзда тутилганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу йўналишда ҳамкорлик МДҲ ва ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши форматида давом этади.

Ххххххххххххххххх

Reuters агентлигининг хабар беришича, Бош вазир Абдулла Арипов шанба куни ҳукумат 1 октябрдан бошлаб хориж валютасини нақд кўринишда сотишга рухсат бериши мумкинлигини айтган.Айни дамларда оддий одамлар долларни чекланмаган миқдорда фақат пластик карталарга олиши мумкин.

Марказий Банк шу ой бошида ўзбек сўмини девалвация қилган. Натижада 4210 сўмдан бўлган бир доллар кескин 8100 сўмга кўтарилган.

Ҳукумат фуқаролар ва юридик шахслар долларни чекланмаган миқдорда сотиб олишини ҳамда Ўзбекистон ичида барча тўловлар сўмда белгиланиб сўмда амалга оширилишини маълум қилган.

Бироқ ўзгаришлардан сўнг оддий одамлар долларни нақд кўринишда эмас, балки палстик карталарда олиши мумкин эди.

Эркин конвертация Президент Мирзиёевнинг 2 сентябр куни имзолаган "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан амалга оширилган.

Биринчи куни Марказий Банк 1 АҚШ доллари курсини 8100 сўм қилиб белгилаган, аммо аҳолидан 8000 сўм қийматида сотиб олинган.

Айни пайтда аҳолига доллар сотиш тижорат банкларининг конверсия бўлимларидан нақдсиз кўринишда халқаро тўлов карталарига (конверсия) тушириб бериш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Таҳлилчиларга кўра, аҳолига долларни нақд кўринишда сотиш бошланмагунча "қора бозор"га эҳтиёж сақланиб қолаверади.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистондаги барча билим юртларининг пахтага жалб қилинган талабалари ва ўқитувчилари 22 сентябр куни шошилинч равишда ортга қайтарилди.

Бир кун аввал Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини 22 сентябрь, соат 17:00 га қадар ортга қайтариш бўйича топшириқ бергани тўғрисида kun.uz сайти ўзининг “ишончли манбасига” таяниб хабар қилган эди.

Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлигининг мулозими ҳамда бир қатор олий ўқув юртларининг ректор ёрдамчилари 22 сентябр куни бош вазирнинг буйруғи асосида талабалар пахтадан қайтариб бўлинганини тасдиқлади.

--Кутилмаганда бизга бу ҳақда буйруқ бўлди. Бугун ҳамма талаба ва ўқитувчимиз пахтадан қайтиб келди. Душанба кунидан ўқиш, - деди Жиззах Политехника институти ректорининг ёрдамчиси.

Бу хабарни бир қатор университетларнинг талабалари ҳам тасидиқлашди.

Хххххххххххххххх

Кун.ўз сайтига кўра, ӯзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров  22 сентябрь куни АҚШда мексикалик Виктор Росас билан жанг ўтказди.   Тони Зайно ҳакамлик қилган жангда Фазлиддин Ғоибназаров Росасни очколар бўйича мағлубиятга учратди.

Маълумот учун: Рио олимпиадасидаги ғалабадан сўнг профессионал боксга ўтган Фазлиддин бундан аввалги икки жангда Виктор Васкез ва Агустин Маурасни мағлубиятга учратганди.