сентябр 24, 2017 15:10 Asia/Tashkent

Миттивой ва подшоҳнинг қизи саодатли ҳаёт кечирдилар.

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда   Риза Миза ёки Миттивой” афсонасининг давомини биргаликда тинглаймиз.. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азиз дўстлар, қиссамизни шу жойига келган эдикки Миттивойнинг отаси подшоҳнинг қизига совчиликка борганида подшоҳ айтди: Менинг бир шартим бор.

Бу шахс ўз ўйининг эшиги олдидан подшоҳнинг қасри эшигигача олтин ва кумушдан тўла қора тиззали туялар билан келиши керак.

 Отаси Миттивойга  подшоҳ қўйган шарт-шароитни ҳикоялаб берди. Миттивой бу хавардан хурсанд бўлиб  бу ҳеч нима эмас деб айтди. Зудлик билан қора тиззали туяларни тайёрлади ва подшоҳнинг қасрига жўнатди.

 Подшоҳнинг дастури билан туяларни йиғишди. Туяларнинг орқасидан эчкининг шохида ўтирган Миттивой келишини подшоҳ кўрди. Подшоҳ бундай кичкина одамни ҳали кўрмаган эди. Митивой етиб келиши биланоқ подшоҳга салом берди ва подшоҳ ҳам уни хуш келибсиз деб, кутиб олди. Миттивой эчкининг шохидан тушди  ва ҳайвоннинг терисини ерга тушалди унинг устида утирди.

Камбағал  шахс подшоҳнинг қизини ана шу ўғли учун  совчиликка келганини билдирди. Подшоҳ ҳайратдан лол қолди. Ваъда бергани боис берган ваъдасига қаршилик қилолмасди.

Шунинг учун, ночор қолиб ўз қизини Миттивойга беришга мажбур бўлишди. Шаҳарни чароғон айлаб етти куну етти тун тўй маросимини барпо қилишди. Еттинчи кунида подшонинг қизини никоҳ қилишди, келинни эчкига миндириб ғор томон йўл олишди. Ҳайратда қолган подшоҳ қуёв ва келиннинг кетидан ўз маъмурларини юборди. Маъмурлар ғорга етиб келишди. Улар ғорга кириб барча нарса ва имкониятларга эга бўлган катта ва чиройли бир ўйни кўрдилар. Келган барча меҳмонларни ғорда мизбонлик қилишди ва уларга ҳозиргача емаган таомлар билан зиёфат беришди.  Маъмурлар қанчаки ҳаракат қилмасинлар маззали таомларни  ким тайёрганини  топмадилар.  Маъмурлар қасрга қайтиб  кўрган ва эшитган нарсаларни подшоҳга айтиб беришди. Улар Миттивой жинми ё девми, ким эканлигини билмай қолдик деб айтишди.

Подшоҳ, вақт қўлдан кетишини ва бирон-бир чора-тадбир қилишга кеч бўлганига тушуниб етди.

Миттивой ва подшоҳнинг қизи саодатли ҳаёт кечирдилар.

Кунлардан бир куни Миттивой ўз хотинига айтди: Мен молларни боқиш учун далага олиб борганимда  пустакимни  ёнишидан эҳтиёт бўлгин. Бу пустак унинг дамидир. Агар бу нарса ёнса Миттивойни бошқа кўрмайди. Ушанда темирдан ясалган пойафзал ва темирли асо билан йўга чиқиш лозим бўлади. Этиги элакдек , таёқи игнадек бўлганида Миттивойни куриши мумкин бўлади. Миттивой бир ўзикни бериб унинг махсус хусусияти бор деб айтди.

Икки йил ўтди ва подшоҳнинг қизи ўзича ўйлади: Бу ҳайвоннинг териси қандай нарса эканким эри ҳар гал уни эҳтиёт қилгин деб таъкидлайди. Сўнг пустакни олдида танурнинг оловига ташлади ва пустак ёниши билан Миттивой пайдо бўлди. У қичқириб шундай айтарди: ёндирдим...ёндирдим. Сўнг подшоҳнинг қизига қарата: Нима бундай қилдинг?- деб айтди. Энди мен ғойиб бўламан ва айтганимдек уша темирдан ясалган  этигини кийиб темирли асони оласан ва бу элакдек бўлгани ва асо игнадек бўлганига қадар мени топишинг мумкин бўлади. Подшоҳнинг қизи ўз қилган ишидан пушаймон бўлди ва нима қилишини билмасди. У оҳангарнинг олдига борди ва темирли асо ва этикни ясашини илтимос қилди.  Темирли этик ва асо тайёр бўлганида Миттивойнинг хотини йўлга тушди. У бориб бориб тоғлар, дарёлар ва саҳроларни кезиб охири этиги элакдек ва асоси игнадек бўлганида бир шаҳарга етиб келди.