Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 4 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 5-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябрь ойининг 26-чи кунидир.
Бундан 1378 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг 5-чисида:
Убайдуллоҳ бин Зиёд яна бир минг кишилик қўшинни Имом Ҳусейн (а) билан жанг қилгани Карбалога юборганидан сўнг Заҳр бин Қайс исмли кишини 500 саворий билан Куфанинг Садоҳ кўпригида туриб Куфадан Имом Ҳусейн (а)-га ёрдам бериш учун чиқадиган кишиларнинг олдини олишни буюрди. Имом Ҳусейн (а)-га ёрдам бериш учун борган Омир бин Аби Салома исмли киши Заҳр бин Қайс ва қўшинига ҳужум қилди ва уларнинг қушунлари ўртасидан ўтди ва бирор кимса унинг кетидан қувишга журъат қилмади. Омир ўзини Карбалога етказди ва юксак шаҳидлик даражасига етиш учун Имом Ҳусейн (а)-га қўшилди. У Амирал-Муъминин Али бин Абитолиб (а) нинг саҳобаларидан эди ва бир неча жангда ул ҳазрат билан бирга қатнашган эди.
Бундан 129 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1310 йил муҳаррам ойининг 5-чисида:
Озарбойжоннинг машҳур уламоларидан Фозил Мароғаий номи билан танилган Мулло Аҳмад Эронинг шимол-ғарбида вафот этди. Мароғаий Нажаф илмия ҳавзасида кўп йил таълим олгани ва Шайх Муртазо Ансорий каби машҳур устодларнинг илмларидан баҳраманд бўлишидан кейин, фиқҳ, фиқҳ усули ва бошқа диний илмларда катта маҳоратни касб этган фақеҳшуносга айланди. У Эронга қайтиб келишидан сўнг таълим бериш билан шуғулланди ва машҳур шогирдларни тарбиялади. Фозил Мароғаий шунингдек диний турли заминада кўплаб китоб ёзди. Бу донишманддан “Тафсире бар бахше аз Қуръон ” ва шунингдек “Ҳошиёҳое бар мутуни қадмии исломӣ” каби асарлар боқий қолган.
Бундан 26 йил олдин ҳижрий-шамсий 1370 йил меҳр ойининг 4-чисида:
Ислом дунёси ва Эроннинг ҳозирги замон уламоларидан бҳлмиш Кошифий номи билан танилган Оятуллоҳ Ҳож Сайид Мустафо Мусавий Хонсорий оламдан ўтди. У Қум шаҳрида таваллуд топди. Оятуллоҳ Мусавий Хонсорий Оятуллоҳ Буружердий олдида илмни касб этди ва ушбу олий мақомга эга бўлган олимнинг машҳур шогирдларидан эди. Оятуллоҳ Мусавий Хонсорийдан “Тавзеҳул- Масоил”, “Маносики Ҳажж” ва “Издивож дар ислом” каби асарлар мерос қолган.
Бундан 5 йил олдин милодий 2012 йил сентябрь ойининг 26-чисида:
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Пресс ТВ ахборот агентлигининг суриялик журналисти Мая Носир Эроннинг Пресс ТВ канали учун репортаж тайёрлаш вақтида террористлар томонидан террор қилинди ва Димишқда вафот этди. Мая Носир 1358 йил мурдод ойининг 8-чисида (милодий ҳисоб билан 1979 йил июль ойининг 30-чиси) Сурияда таваллуд топди. У Американинг Нью-Йорк штатидаги Каплон университетида сиёсий илмларни ўрганган эди. У араб ва энглиз тилларини яхши биларди. Мая Носир Сурияда Ол-Олам телеканали идорасининг раиси Ҳусейн Муртазо билан биргаликда Димишқда вужудга келган иккита портлаш ва ушбу шаҳардаги тўқнашувлар ҳақида хабар тайёрлаётганларида Сурия давлатига қарши бўлган қузғалончиларнинг туғридан туғри ӯужумларига ҷарор олишди. Бу ҳодисада Ҳусейн Муртазо чап оёғидан яраланди ва Мая Носирнинг пешонасига иккита ўқ ўргани сабабли шаҳид бўлди.